Кино ва вино


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


биттасини сочилиб кетган фикрлари
+18
@Kino_vino_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


катта бўлсанг хохлаган ишингни қиласан дейишганди улар.

катта бўлсам хохламаган ишимни ҳам қилишга мажбур бўлишим ҳақида айтишмаганди улар.


муаммоларимнинг замири қачонга бориб тақаларкан деб ўтказган узоқ муддатлик анча-мунча изланишларимдан сўнг, унинг ечимини топгандекман.

ҳаммаси эрталаб уйғонишимдан бошланаркан.


Шукур Холмирзаевнинг ўзбек хараткери ҳикояси ҳақида.

Инстинкт - бу организмнинг туғма, автоматик хатти-ҳаракати ёки реакцияси. У ўрганилмаган, балки генетик жиҳатдан дастурланган бўлиб, муҳим вазифаларни бажаришга ёрдам беради. Масалан, чақалоқларнинг эмиш инстинкти ёки ҳайвонларнинг хавфдан қочиш инстинкти. Инстинктлар тирик мавжудотларнинг яшаб қолиши ва кўпайиши учун муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбек характери асарини қисқа қилиб изоҳлайдиган бўлсак, ўзбеклар ўзи қийин аҳволда бўлса ҳам, қийинчиликка қарамай ўзларининг ноёб меҳмондўстлиги ва бағрикенглигини кўрсатишади. Айнан мана шу бағрикенглики ва меҳмондўстлиги бу катта эҳтимол фақатгина ўзбек миллатига тегишли инстинкт. Бу нарса ўргатилмайди, бу нарса бизнинг қонимизда бор. Ва бунинг яхши томонларидан кўра ёмон томонлари бисёр наздимда.

#ўқишга_нимадир


янги йилни номи қанақа бўлганини ва энди нима ўзгаришлар бўлишини муҳокама қилятган одамларга савол: сизлар ҳозирги йилнинг номини гуглга қарамасдан айта оласизларми?


Пингвин — бу Колин Фарреллнинг актёрлик перфоманси.

Бошқа ҳеч нарса эмас. Максимум 6/10.

Сюжетдаги йиртиқлар одамни энсасини қотирар даражада, бу сериални мақтаганлар, узр, яхши сериал қанақа бўлишини билмайсизлар менимча.


ҳеч эътибор берганмислар, кучли-кучли табиблар, одамларни ўқиб, кинна солиб даволаворадиган ўта даҳшатли табибларни аксарияти водий вилоятларига тўғри келади.

уларни аксарияти одамларни лох қилиб, уларни пулини олишини ҳам биласизлар. аксарият эмас, ҳаммаси десам ҳам бўлади.

энди нега уларни айнан бошқа вилоятларда эмас, водийда кўплигини сабабини айтсам, албатта ичингларда мени исломофобга чиқарадиганлар пайдо бўлади.

шунинг учун узр, айтмиман.


ватан — бу кўчангни бошида кичкинагига хонтахтада доналаб сигарет сотиб ўтирган бечорагина кампир


мен балки ҳозир ҳаётиларни ўзгартириб юборадиган даражадаги аччиқ ҳақиқатни айтарман.

хуллас сизни болангиз сиздан бошқа ҳеч кимга қизиқмас. буни унутманг. айниқса уни бугун боғчада қилган иши абсолютно бировга зиғирчалик қизиқмас, чунки ҳаммани шунақа боласи, невараси ёки жияни бор. айниқса унинг расмини ижтимоий тармоққа жойлашдан аввал икки марта ўйлаб кўринг.

узр ҳақиқат учун.


энг катта ўзгаришлар ҳам плейлистни янгилашдан бошланади


Кино ва вино dan repost
айтишларига қараганда, дунёдаги энг даҳшатли қамоқхоналардан бири - АҚШдаги Гуантанамо қамоқхонасида махбусларни қийнаш учун янги усулни қўшишибди.

эндиликда энг оғир ишларни қилган махбусларга, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини тўлиқ, кўз узмасдан кўриш мажбурий қилиб белгиланибди.


ўзбекистонликларга ҳам мана шунақа, сими ҳеч қаерга уланмаган телефон будкаси керак.

терма жамоасининг ҳар бир ўйинидан сўнг бориб, додлаб йиғлаб келиши мумкин. миллий жамоаси жаҳон чемпионатига чиққанини кўра олмай ўлган бобосига қўнғироқ қилиб, ўзи ҳам бу кетишда кўролмаслигини айтиб ҳайқиради.

ора-орада зоминдаги улоқни соврин жамғармасини айтиб қўшимча йиғлаб олса ҳам бўлади масалан.


Ўзбекистонни ўйинини кўрган ҳар бир ўзбек, ўйиндан сўнг:


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
кўнгилга хотиржамлик дозасини олгани келдим


кинодаги маньяклар бирорта чиройли қизни кўриб қолса, такой: ҳаётингизни қолган қисмини мени бежиримгина подвалимда ёлғизликда ўтказишга қандай қарайсиз?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
тасодифан клиникани рекламасига кўзим тушиб қолди.

менга видеода энг кўпроқ фондаги амакини ўлаётгани қизиқроқ туюлди.

буни тайёрлаган маркетолог кундалигини олиб келса 1 қўйиб берардим.


қўлларини пахса қилиб, бармоқларини тез-тез қимирлатиб бир нималарни пичирласа, шизофренияни янгича бирорта туримикан дебман.

ментал математика деган нарса экан бу


аввалига ўзингни ғирт эгоист деб ўйлайсан, кейинроқ яхши кўрган кийимларини кийиш учунгина қишни соғинадиган одамлар борлигини эшитиб қоласан


Ортга йўл’да урушдан қайтган ҳарбийларни депрессияга тушиши ҳайрон қолдирди. Ким ҳам ўйлабди дейсан, одам бир неча йил урушда ит азоби билан яшаб, тинчликка, оддий ҳаёт тарзига, уйига қайтгач бахтсизлашиши мумкин деб? Биз учун тасаввур қилиб бўлмайдиган нарса, тўғрими?

Ремарк эса буни зўр тушунтирган: фронтда шунчаки тирик юришни ўзи бахт эди. Бахтли бўлиш учун тирик қолсанг етарли бўлади, бошқа нарсаларни унчалик аҳамияти йўқ.

Оддий ҳаётимизда эса шунчаки тирик қолишни ўзи бахт олиб келмайди, бу ерда сенинг тирик қолиш кўникманг фойда бермайди. Бу ерда бахтли бўлиш жуда ҳам мураккаб, бахтли бўлишинг учун жуда кўп нарсалар мутаносиб келиши керак.


депутат бўлганимда, телеграмдаги чатларда "салом" деб ёзишга эриниб "ассалому алейкум..." деб ёзилган стикерларни жўнатадиганларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини кун тартибига чиқарардим


Мэтт Хейгни "Одам бўлиш қийин" номли романини тугатдим.

Сюжет. Тасаввур қил коинотда биздан анча ривожланган ўзга бир сайёра бор. У ерда яшайдиганлар ерни тўлиқ назорат қилади, буни эса албатта ерликлар билмайди. Кун келиб математик олим ҳеч қачон ечилмайдиган теорияни жавобини топиб қўйгач, ўзга сайёраликлар ўз сирлари очилиб қолиш хавфидан қўрқиб уни ўлдиради ва унинг танасида ўз вакилини ерга жўнатишади. Миссия — бу теория ҳақида билган барчани йўқ қилиш.

Шу билан ерликлар ҳақида умуман тасаввурга эга бўлмаган ўзга сайёраликнинг ердаги саргузаштлари боршланади.

Асарнинг динамикаси, ундаги детектив линия қанчалик зўр бўлмасин, менга унинг бошқа жиҳати кўпроқ ёқди. Асар қаҳрамонининг ерликларни одатларини таҳлил қилиши ажойиб чиққан. Масалан бизнинг онгимизга сингиб кетган, доимий қиладиган баъзи бир ишларимиз четдан қараганда абсурддек туюлиши мумкинлигини ҳеч ҳаёлга келтирганмисан?

Оддий мисоллардан бири — никоҳ. Никоҳ инсонларга нега керак агар улар исталган вақт ажрашишлари мумкин бўлса, дея саволлар беради баъзида қаҳрамон. Тўғри сенда бу борада аргументлар бўлади, лекин унинг контраргументларини ҳам мантиқан нотўғри дейишга қийналсан. Асар давомида бунақа саволлар жуда кўп туғилади қаҳрамонда, унинг кўзи билан одамзотга баҳо бериш — энг камида оригинал ғоя. Тепада ёзганимдек, баъзи бир нарсалардан қаҳрамон мантиқ топа олмагани, сени ҳам бу борадаги фикрингни кўриб чиқишга чорласа ажабмас.

Асарни битта гап билан изоҳлаш керак бўлса: инсоният ва унинг қадрият-у, урф-одатларини ўзга сайёра вакили томонидан қизиқарли ракурсдан туриб таҳлил қилиниши, деган бўлардим.

Асар матн+аудио шаклида Яндекс.книги порталида бор. Рус тилида.

#ўқишга_нимадир

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.