Husanxon domla dan repost
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?
#коин #биткоин #ноткоин
❓1282-CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ...
“Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (Имом Бухорий ривояти).
Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган.
Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar