Ардашой Нўмонова ўз кўрсатмасида бу ҳодиса оиласига бир умрлик мусибат етказгани, энди ҳеч қачон ўйнаб-кулолмаслиги, ўзини ҳар лаҳза фарзанди билан бирга ўлгандек ҳис қилишини айтган эди. Қолаверса, она шу воқеалар оқибатида ишсиз қолган, энди фақат фарзанди тарбияси билан машғул, чунки Муҳаммадали унинг кўмагимга муҳтож, уни бирорта боғчага ҳам беролмайди. Фақат отанинг ишлаб топгани эса оилага етмайди. Боланинг икки йиллик даволанишлари давомида оила қарзга ботиб кетган.