Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌳Каттақўрғон туманида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 61-мактабда янги боғ яратилди
Каттақўрғон туманида мамлакат миқёсида амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида катта миқдорда кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг куз мавсумида туманда 484 мингта дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.
Бугун туманнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган 61-мактабда мазкур ташаббус доирасида ёш авлод учун экологияга эътиборни кучайтириш, табиатни асраш ва яшил макон яратишга қаратилган семинар ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимлиги ва туман экология бўлими вакиллари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири ҳамда 1-сектор ҳудудидаги мактаб директорлари иштирок этдилар. Семинар давомида экологик аҳамият ва атроф-муҳитни асраш муҳимлиги ҳақида гапирилди.
Семинардан сўнг, 61-мактаб ҳудудида 1 гектар майдонга 500 дан ортиқ кўчатлар – 8 хил рангдаги олма кўчатлари экилди. Шунингдек, 1500 дан ортиқ терак қаламчалари экилиши режалаштирилган. Бу ташаббус туманнинг экологиясини яхшилаш, аҳолига соғлом ва гўзал муҳит яратишга қаратилган муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.