* * *
Соғинаман сени дамба дам,
Суратларга термуламан жим.
Ҳолим билмас биронта одам,
Дардларимни билмайди ҳеч ким.
Узилмасдан эзар умидлар,
Ерга кўмсам, кўкарар озор.
Ваъдаларинг саробмидилар.
Қалбинг ҳар не сотилар бозор.
Соғинаман сени шунда ҳам,
Толдим кечиб гуноҳларингдан.
Кеча-кундуз, бир лаҳза, бир дам,
Омонлик йўқ қийноқларингдан.
Унутмоқни истаган сари,
Ҳаёлимга мутлоқ эгасан.
Жонга тегди ситамлар бари,
Сен жонимга қачон тегасан?!
Уринишлар бари беҳуда,
Бу дардисар ишқинг ўлмайди.
Ёмон кўрмоқ истардим жуда,
Сени ёмон кўриб бўлмайди.
Сочларим оқ, ҳаёлларим оқ,
Жонсиз танам тентирар сарсон.
Ҳаётимдан кетдинку, бироқ,
Юрагимдан кетасан қачон?
Яна кўрсам, яна шу аҳвол,
Кўзинг қурол, нигоҳинг ўқми?!
Сенга савол, биргина савол,
Меҳринку йўқ, раҳминг ҳам йўқми!
@kanalm76272772
Соғинаман сени дамба дам,
Суратларга термуламан жим.
Ҳолим билмас биронта одам,
Дардларимни билмайди ҳеч ким.
Узилмасдан эзар умидлар,
Ерга кўмсам, кўкарар озор.
Ваъдаларинг саробмидилар.
Қалбинг ҳар не сотилар бозор.
Соғинаман сени шунда ҳам,
Толдим кечиб гуноҳларингдан.
Кеча-кундуз, бир лаҳза, бир дам,
Омонлик йўқ қийноқларингдан.
Унутмоқни истаган сари,
Ҳаёлимга мутлоқ эгасан.
Жонга тегди ситамлар бари,
Сен жонимга қачон тегасан?!
Уринишлар бари беҳуда,
Бу дардисар ишқинг ўлмайди.
Ёмон кўрмоқ истардим жуда,
Сени ёмон кўриб бўлмайди.
Сочларим оқ, ҳаёлларим оқ,
Жонсиз танам тентирар сарсон.
Ҳаётимдан кетдинку, бироқ,
Юрагимдан кетасан қачон?
Яна кўрсам, яна шу аҳвол,
Кўзинг қурол, нигоҳинг ўқми?!
Сенга савол, биргина савол,
Меҳринку йўқ, раҳминг ҳам йўқми!
@kanalm76272772