Олимпиада очилишининг бу эпизодида Леонардо да Винчининг “Маҳфий кеча” фрескасига пародия қилинган, пародия қилинганда ҳам очиғдан-очиғ мазах қилинган. Шу сабабдан Халқаро олимпия қўмитаси кўплаб инсонларнинг хейтига дучор бўлди. Ушбу ҳолатни улар “христианларни устидан кулиш”, деб қабул қилдилар. Ушбу хейтни қўллаб-қувватлаганлар орасида Илон Маск ҳам бор эди. Лекин айрим кишилар аксинча фикрда эдилар, яъни айнан ўша “Махфий кеча” асари ва да Винчининг ўзи ҳам улар учун муқаддас саналмиш Инжилда келтирилмаган, келиб чиқадики ушбу асар ҳеч қандай муқаддас аҳамиятга эга эмас.
Мени шахсий фикрим шундан иборат. Тўғри, ушбу асар муқаддас ҳусусиятга эга эмасдир, лекин у замонамизнинг Исо а.с. ва унинг апостоллари ҳақида асосий тушунча берувчи энг машҳур асаридир, яъни унинг ҳурмати, қадр-қиммати ўта юқори, жахон дурдоналари қаторида доим тан олиб келинувчи картина. Нега ушбу асарни бундай хунук пародия қилиш керак, ушбу пародиянинг мано-мазмуни нимада, нима сабабдан айнан шундай образдаги ижрочилар танланган. Мана хейт нима сабабдан қилинди. Бу ерда ҳам ўша сабабни кўрсатиш мумкин, ўта кетган “ғарбча қарашлар”.
Аслида мен шундай таниқли, машҳур картиналарга замонавий пародияларни ёқтираман, уларни қораламайман, лекин бу ҳолатни кўрган ҳар қандай адекват ва толерант инсон салбий фикр билдирган бўлар эди, деб ўйлайман. Яна ҳам билмадим, ҳамманинг ўз фикри бор.
Лекин картина ўта гўзал, унинг копияларини Питерда, Исаакий соборида ҳам кўрган эдим, оригиналини кўриш учун эса Миланга бориш керак экан.