Зўравонликка йўл йўқ! Нет насилию! dan repost
9 ёшли ўқувчига шилқимлик қилган рассомчилик ўқитувчиси 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.
Аввалроқ лойиҳамиз каналида 9 ёшли қизалоқнинг онасининг мурожаати эълон қилинган эди, унда у хусусий рассомлик тўгаракларидан бирида 2000-йилда туғилган ўқитувчи Муҳаммаджонов Даврон рассомчилик машғулотлари вақтида вояга етмаган ўқувчига тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жабрланувчи онасининг мурожаатига кўра ЎзР МЖтК 41-1 (Шаҳвоний шилқимлик) моддаси билан маъмурий иш қўзғатилиб, иш судга топширилди.
2025-йилнинг 3-март куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида мазкур иш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд мажлисида Немолчи.уз вакили ҳам иштирок этди ва суд мажлисининг айрим тафсилотларини маълум қилди:
“Ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд мажлисида биринчи марта иштирок этишим эди, лекин бу маънавий жиҳатдан қийин бўлганини тасаввур ҳам қила олмасдим. Аввал жабрланувчининг онаси сўзга чиқди, сўнгра сўз айбдорга берилди. Аввалига у суднинг кўплаб саволларига жавоб бермай жим турди, сўнг қилган ишини тан олиб, қилган ҳаракатлари ҳақида гапира бошлади. Иш тафсилотларини эшитиш энг қийин ва ёқимсиз эди. Ички кечинмаларимни сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Жабрланувчининг яқинларини тасаввур қилинг, улар чуқур қайғуда эди.
Суд ишнинг ҳолатлари ва тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, Даврон Муҳаммаджоновни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Қарор эълон қилинганидан сўнг Д.Муҳаммаджонов суддан енгиллик сўради. Бироқ суд унинг илтимосини инобатга олмади.
Ўз навбатида Яккасарой туман прокуратурасининг вакили жабрланувчининг ота-онасига ушбу қарор устидан шикоят киритиш ва прокурор протести киритишини билдирди.
Манба