Нима Эрондаги ислом инқилоби ўзидан ўзи бошланганмиди? Йўқ албатта, инқилобни тепасида турган шу суратдаги Сайид Рухулло Мустафавий Мусовий Хумойний (24-сентябр 1902-йил Хумойн, Форс — 3-июнь 1989-йил, Теҳрон Эрон), яъни кейинчалик Буюк Оятуллоҳ номини олиб Эроннинг бош диний ва дунёвий раҳбарига айланган йирик ислом уламоси эди. У инқилоб пойдеворини қўйиш учун минглаб шогирдлар етказади. Унинг муридлари миллионларга етгач, ўша пайтдаги Эрон шоҳи Паҳлавий бу уламони Эрондан қувиб юборади, бироқ шоҳ анча кечикканди, Оятуллоҳ аллақачон инқилоб уруғини Эронга сочиб бўлганди. Оятуллоҳ дастлаб Туркия, Ироқ ва сўнгра Парижда яшайди. У чет элдан туриб хам ўзининг муридларини Эронга йўллаб туради. Натижа да 1979-йил Эронда ислом революцияси юз берди ва Оятуллоҳ хокимиятни қўлга олганди.
👉 @Kadrdagi_Tarix
👉 @Kadrdagi_Tarix