Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⏳Биз руҳимиз жасадимиздан ажралганда ўлмаймиз. Бундан олдин кунларимиз бир-бирига ўхшаганда, ўзгаришдан тўхтаганимизда, умримиз ва вазнимиздан ўзгаси зиёда бўлмаганда ўламиз!
🪶Айман Ёғий.
📝Муҳаммад Ротиб Набулсий шундай ҳикоя қилади: “Лицейнинг эски ўқитувчиларидан эдим. Бир куни дарслар орасида бўш вақт бўлиб қолди. Уйим анча узоқ бўлгани учун лицейда, мудирнинг ҳузурида ўтиришга қарор қилдим. У менинг дўстим эди. Киришим билан ташвишларини айтиб, ҳаётидан шикоят қила бошлади. Бу шаҳарда роса зерикканини, сафар қилгиси келаётганини айтди. Жазоирдан иш сўраб ариза ёзганини, аризаси қабул бўлганини, энди ўша ерга кетишини айтди. У ерда ойлик маош катталигини, у ерда беш йил ишлашини, ёзда ҳам уйга қайтмай, дунё кезмоқчи эканини, биринчи ёзни Парижда, иккинчи ёзни Испанияда, учинчи ёзни Италияда, тўртинчи ёзни Англияда ўтказмоқчилигини айтди. У ўша шаҳарни айланиб, музейларни томоша қилишини, қишлоқ ҳаёти ва маданиятини кўришни, беш йилдан кейин эса қайтиб келиб, ишни тугатиб, нафақага чиқмоқчилигини, топган пулларига эса совғалар дўкони очмоқчи экани ҳақида узундан узун ҳикоя қилар эди. Гапи тугагач, мен уни бир пиёла чой билан меҳмон қилгач, ишимга бордим. Сўнгра уйимга қараб йўл олдим.
Аллоҳга қасамки, шу куниёқ ўша ўртоғимнинг вафот этгани ҳақида хабар етиб келди.
Шундай экан, кўз олдингда доим ишинг, режаларинг эмас, ўлим туриши керак экан. Доим ўлим ҳақида, тез фурсатда Аллоҳга йўлиқиш ҳақида фикрлаш керак экан.
⏳Гоҳида Аллоҳ сендан қадарларнинг ёмонини бир сабаб билан тўхтатиб қолади. Масалан, машинангни бузиб қўйиб, уйқудан кеч уйғотиб, жисмнингда касалликни пайдо қилибёки тўсатдан меҳмон келтириб кўчага чиқишдан тўсиб қўяди. Ёки никоҳ тўйини тўхтатиш ёки ишга жойлаштирмай ёки фарзанд туғилишини кечиктириб ёмон тақдирдан сақлайди.
Шундай пайтларда одамларни бундай воқеалар қаршисида норози бўлиб, салбий тушунишганини кўрамиз. Чунки, у хоҳлаган нарса амалга ошмаган бўлади. Аслида,норози бўлиш ўрнига Аллоҳнинг марҳаматига шукр қилиши керак бўлади.
📜Эй одам боласи, шуни унутмагингки, агар Аллоҳ ғайб қилган нарсаларини очиқ қилганида эди, биздан (бизни саломат сақлаб, зиёнлардан асраб) тўсиб қўйгани жуда кўп нарсалар учун шукрона келтириб саждалар қилган, миннатдор бўлиб намозлар ўқиган бўлардик.
❤️Доимо ва абадий Аллоҳга ҳамд бўлсин!
©️yuristxonimdaftari💌
💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook | 🪐Juyborikalon.uz
✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon