Уй олдига мошина қўйиш
Ассалому алайкум! Уйим банк ёнида жойлашган, кўчамизда мошина қўйиш мумкин эмас, тақиқловчи белги бор. Банк ходимларидан биттаси мошинасини бизни уйни олдига қиргизиб қўяди, ЙПХ ходимлари штраф қилмаслиги учун. Мошинасини ёшикга жуда яқин қўйгани учун эшикни очишга қийналамиз. Тушунтириб айтганман, бамалол қўяверинг лекин иложи бўлса эшигимиз очиладиган қилиб қўйсангиз деб. Лекин фойдаси бўлмади барибир қўяверади. Эшикни очиб уйга киришда қийналамиз, бугун жуда яқин қўйгани учун мошинасини бампери зарар еди, мен энди уни тўлаб бераманми.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Етказган зарарингизни қоплаб берасиз. Уйингизга кириб-чиқишингизга ҳалақит бераётганлиги унинг мулкига зарар етказишингизни мубоҳ қилмайди. Бу иш беихтиёр содир бўлганлиги ҳам сизни жавобгарликдан озод қилмайди. Валлоҳу аълам!