ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖОНДОР ТУМАН ҲОКИМИ ЖАМШИД ХУДОЕВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ
Азиз тумандошлар!
Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган барча ҳарбий хизматчиларни, туманимиз аҳлини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда “14-январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Халқимизнинг ҳарбий соҳадаги бой меросига таяниб, Жалолиддин Мангуберди, Соҳибқирон Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркарда боболаримизнинг жанговар анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган, жисмоний ва маънавий етук, замонавий билим, қурол-яроғ ва техникаларни пухта эгаллаган, давлат ва халқ манфаатлари учун ҳар қандай синов ва машаққатларни енгиб ўтишга тайёр бўлган ҳарбийларимиз доимо фаол иштирок этиб келаётганлари ҳар қандай юксак эътирофга муносибдир.
Муҳтарам дўстлар!
Жонажон Ўзбекистонимизга садоқат билан хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчаманг. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!