Postlar filtri


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
4 феврал янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

Андижонда шаҳвоний шилқимлик қилган эркак ишини прокуратура ўрганмоқда, муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди, ишлаб чиқарилиши қисқарган газ ва нефт — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/63854719

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Суриянинг янги раҳбари Эрдўған билан учрашувга йўл олди

Томонлар Сурия марказида Туркия авиабазалари ташкил этиш ҳамда Суриянинг янги армиясини ўқитишни ҳам ўз ичига олувчи қўшма мудофаа пактини муҳокама қилиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/33409369

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
“Қамоқда ўлиб кетади деб ўйлашган” – Оҳангаронда қамоқдаги маҳкумнинг уйи суд қарори билан ўзлаштириб олингани маълум бўлди

Рустам Қурбонов 2007 йилда одам ўлдиришга суиқасд жиноятида айбланиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилинади. Орадан 17 йил ўтиб озодликка чиққанида эса Оҳангарон шаҳридаги қонуний мулки ҳисобланган квартираси суд қарори билан бошқа шахсга ўтиб кетгани маълум бўлади. Уни ўзлаштирган шахс Қурбоновга бегона эмас – эски таниши, айни пайтда Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари бўлган Зуфар Каримов. Судда квартира эгаси иштирок этмаган: шов-шувли жиноят содир қилиб узоқ муддатга “кесилган” одамни “Россияга ишлаш учун кетди ва 4 йилдан бери ундан хабар бўлмади” деб расмийлаштиришган. Ишни жамоатчиликка таниш судя, фуқаронинг уйини сохта ҳужжатлар билан ўз номига ўтказиб, сотиб юборган Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари Абдураҳмон Сафаев кўрган.

👉 https://kun.uz/kr/17106491

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Трамп АҚШ ёрдам эвазига Украинадан ноёб металлар олмоқчилигини айтди

Унинг бу баёноти Европада ва Москвада танқидга учради.

👉 https://kun.uz/kr/10615658

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга етиб борди

Ўзбекистон етакчиси ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ташриф дастурининг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/33040674

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
38 ёшли эркак 13 ёшли қизга кўз олайтирди: Асакадаги баҳсли номус иши тафсилотлари

Асака туманида 38 ёшли эркак вояга етмаган қизга 100 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилишни таклиф этган. Бу ишда унинг турмуш ўртоғи воситачи бўлган. Суд эр-хотинни маъмурий жазога тортди. Ҳолатга оммавий ахборот воситалари эътибор қаратиши ортидан прокуратура суд ҳужжатларини ўргана бошлади.

👉 https://kun.uz/kr/07396774

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди

Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм деб эълон қилинди. Киши бошига харажат шу миқдордан ошадиган оилалар расман камбағал ҳисобланмайди. 669 минг сўм – бир йил олдинги қийматдан 7,7 фоизга юқори. Ваҳоланки, 2024 йилги расмий инфляция бундан кўпроқ, 9,8 фоиз бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/43054818

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Зеленский музокара ҳақида гапирмоқда. Путин эса уни ўртага қўшмасдан, Трамп билан гаплашмоқчи

Украина президенти РФ билан музокарани тақиқлаш ҳақидаги қонун музокара ўтказишга тўсиқ эмаслиги, халқ номидан музокара қилишга фақат унда ваколат борлигини айтди. Путин эса “Зеленский легитим эмас, у билан гаплашмаймиз” деган позицияни ушлаб олган. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, бундан шундай хулоса қилиш мумкин: Путин Киевни ўртага қўшмаган ҳолда, тўғридан тўғри Трамп билан гаплашмоқчи.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоатчиликни чалғитишга уриндими? Бош прокуратура ҳокимлик раддиясини рад этди

Тошкентнинг Камолон Дарвоза маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси айнан шу лавозимда ўтирган вақтида юзлаб миллион сўм маблағни талон-торож қилган, дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ пойтахт ҳокимлиги бу шахс аллақачон ишдан олинганини айтиб, ОАВни масъулиятли бўлишга чақирган эди. Прокуратура буни жамоатчиликни чалғитиш деб баҳолади.

👉 https://kun.uz/kr/56692419

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиззахда туғуруқхонадан чақалоқ ўғирлаб кетилди

Юзига тиббий ниқоб таққан аёл болани онасининг олдидан шифокорга кўрсатиш баҳонаси билан олиб чиқиб кетган. У шу куннинг ўзида ушланган.

👉 https://kun.uz/kr/19766514

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Лифт шахтасида фаррошни тош босиб қолган — Riviera'дан репортаж

3 феврал куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Riviera савдо марказида фаррош аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Kun.uz воқеа тафсилотларини ўрганиш учун савдо мажмуасига борди. Аммо мажмуа ходимидан тортиб директоригача таҳририят саволларига жавоб беришни хоҳламади.

👉 https://kun.uz/kr/81814516

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Тошкент шаҳридаги бозорларда кунлик патта нархлари ошади

Пойтахт бозорларида савдонинг бир талай турлари учун патта нархи ўртача 20-30 фоизга қимматлашади.

👉 https://kun.uz/kr/23536695

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ҳаммасига қора қути очилгач аниқлик киритилади” — ўзбек учувчиси Оқтовдаги ҳалокат ҳақида

Kun.uz қарийб 20 йилдан бери учувчи бўлиб ишлаётган Улуғбек Мавлонов билан суҳбатлашар экан, Оқтовдаги Озарбойжон самолёти ҳалокати хусусида унинг фикрини сўради. Учувчи марҳум ҳамкасбига осон бўлмаганини айтди. Самолётни сувга эмас, қуруқликка қўндирган, инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган, дейди Мавлонов.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Британия Ўзбекистон фуқаролари учун мавсумий ишларга ажратиладиган квоталар сонини оширади

Британиянинг рекрутинг компаниялари билан янги шартномалар тузиш ва Ўзбекистон фуқаролари учун мавсумий ишларга ажратиладиган квоталар сонини кўпайтириш бўйича келишувга эришилди.

👉 https://kun.uz/kr/20865143

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
КХДР ҳарбийлари январ ўрталаридан буён Украинадаги урушда иштирок этмаяпти

Ғарбдаги манбалар Курск областида мингга яқин шимолий кореялик аскар ҳалок бўлганини хабар қилган.

👉 https://kun.uz/kr/74563670

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, пулни ишлатиб юборгани аниқланди

У 20 киши номига жами 427 млн сўмдан зиёд кредит маблағларини расмийлаштирган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги у ўтган йил ноябрида лавозимдан бўшатилганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/33000177

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги зулми, Эроннинг янги ракетаси ва Москвадаги турар жой мажмуасида портлаш — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/64180291

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади

“Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларига асосан ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади.

👉 https://kun.uz/kr/78563415

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Шолц Трампни Украинадан хомашё талаб қилгани учун худбинликда айблади

Олаф Шолц Доналд Трампнинг Украинадан АҚШга ёрдам эвазига нодир металларни етказиб бериш ҳақидаги талабини худбинлик деб атади. Германия канцлерига кўра, Киевнинг ўзи келажакда тикланиш учун ресурсларга муҳтож бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/75566451

Kun.uz расмий канали


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади?

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

👉 https://kun.uz/kr/93413183

Kun.uz расмий канали

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.