САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Махмарасул Умаровнинг Бахмал туманида навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди. Унда 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди ва барчаси жойида ҳал этилди.
Шунингдек, сайёр қабул муносабати билан вилоят тиббий даволаш муассасаларининг етакчи мутахассислари томонидан 303 нафар туман аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 208 нафарида турли хил касалликлар аниқланди. Аниқланган беморларнинг 5 нафарини вилоят муассасаларида, 34 нафарини туман тиббиёт бирлашмасида стационар шароитда, 169 нафарини эса амбулатор шароитда соғломлаштириш режалаштирилди.
Бундан ташқари, 11 нафар фуқаролар беғараз донорлик шиори остида қон топширдилар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати