Жамоатчилик назорати/ Общественный контроль


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Жамоатчилик назорати сизнинг манфаатларингиз ҳимоясида!
Общественный контроль на страже Ваших интересов!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 Саида Мирзиёева қандай ишлайди?

Видеони “ҳеч нимага улгурмаяпман”, деб айтадиган танишларингизга мотивация учун юбориб қўйинг!

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Саида Мирзиёева ўғлининг машғулотлардаги видеосини эълон қилди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ўғлининг машғулотлардаги видеосини эълон қилди. Видеода болакайнинг йиқилиб тушган шеригига ёрдам беришга уринаётганини кўриш мумкин.

Бугун ҳам муз устидаги ўғлимга қараб турар эканман, шундай ҳолатни кўрдим. Дўстлашиш қобилияти жуда ноёб ва қадрли фазилат – уни тарбиялаб бўлмайди, у туғилганидан инсонга берилади. Менинг кичкинтойимда ҳам шу хислат борлигидан хурсандман”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Фуқарони уриб, комага туширган гумондор қўлга олинди

Тошкентда фуқарони уриб, комага туширган шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди. У Тожикистон орқали Дубайга қочмоқчи бўлган, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда аёлни ҳимоя қилмоқчи бўлган эркак комага тушди

Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида 16-март куни келиб чиққан жанжалда 1990-йилда туғилган Б.А. оғир жароҳат олиб, комага тушди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1995-йилда туғилган А.Ш. ўз таниши билан жанжаллашган, Б.А. эса уларни ажратмоқчи бўлганда калтакланган. Жабрланувчи бош мия жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича иш қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😱 ҚИЗИҚАРЛИ САËҲАТЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛАДИГАН СИРЛИ КАНАЛ ТОПИЛДИ!

🎁 Масалан Мисрга Рамазон Ҳайитига саёҳат бўйича супер таклиф – 350$ дан!

✈️ Рейс 31 март куни! Жойлар сони чекланган!

📲 Қолиб кетманг! Ҳозироқ обуна бўлинг ва саёҳатга отланинг!

Каналга ҳавола
👉 locas_tour

Ҳамёнбоп саёҳатлар учун бизга ёзинг 👇

📞 78 7777377 | Telegram: @LocasTourbot

реклама


Юнусобод туманининг 13-чи кварталида, “Кармашка” деб номланган ҳудудда асфалт чўкиб қолган. Ушбу йўлдан маршрут автобуслари ҳам ҳаракатланиши сабабли, аҳоли хавфсизлик чораларини кўришни сўрамоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Пискентда содир бўлган ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

Бугун, 17-март куни эрталаб соат 06:30 ларда Пискент ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Бекобод” йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент вилояти ИИБ маълумотига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолгани сабабли транспорт воситаси қарши йўналишга чиқиб кетиб, “Isuzu” билан тўқнашган. Ҳодиса натижасида юк автомобили ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси оғир жароҳатлар олиб, воқеа жойида вафот этган.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Самарқандда ноқонуний эшак гўшти сотган шахс аниқланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Шўрак” қишлоғида эшакларни ноқонуний сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланган фуқаро аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур фаолият тўхтатилди ва ҳолат бўйича қонуний чоралар кўрилмоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Тошкент шаҳрида иккита “Нехиа-3” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 7-март куни соат 20:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида юз берган.

Ўша куни 2003-йилда туғилган У.А. бошқарувидаги “Нехиа-3” русумли автомашинаси ҳамда 1994-йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги “Нехиа-3” русумли автомашиналари ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙҲХБга кўра, ушбу ЙТҲда ҳеч бир фуқаро тан жароҳати олмаган.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Россия аэропортида Uzbekistan Airways самолётига зарар етказилди

Москва-Тошкент йўналишида парвоз қилган Boeing 787 қўниш чоғида чап двигателига шикаст етган.

Самолёт 202 нафар йўловчини Тошкентга олиб кетиши керак эди, бироқ мазкур ҳолатдан сўнг парвоз бекор қилинди. Йўловчилар Домодедово аэропорти орқали бошқа рейс билан манзилга жўнатилган.

Шикастланган самолёт ҳозирча Внуково аэропортида қолмоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Россияда ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна уч нафари жароҳатланди

Россиянинг Перм ўлкасида Ўзбекистон давлат рақамига эга Лада Ларгус автомобили ва “Симаз” автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Оқибатда, уч нафар ўзбекистонлик – Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса касалхонада вафот этди. Яна уч нафар юртдошимиз турли тан жароҳатлари билан маҳаллий шифохонага жойлаштирилди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси воқеани назоратга олиб, вафот этганларнинг жасадини ватанга қайтариш ва жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини мувофиқлаштирмоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда фуқарони итлар талаганлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бугун Қорақамиш мавзесининг 2/4 кварталида яшовчи 59 ёшли фуқаро юрак-қон томир етишмовчилиги сабабли вафот этган.

“Тарқалаётган миш-мишларнинг акси ўлароқ, ҳеч қандай итлар галаси ҳужуми содир бўлмаган. Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва ёлғон маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз”, — деб маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Порахўрликка қарши йиғилишда порахўрлар фош бўлди

Самарқандда электр ва газ таъминоти корхоналарининг коррупсион жиноятларда айбланган 7 нафар ходими тўғридан-тўғри йиғилиш пайтида қўлга олинди ва ҳамкасблари кўз ўнгида кишанланиб, залдан олиб чиқиб кетилди.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Самарқандда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди

11 феврал куни Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодисага автобус ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Автобус темирйўл кўпригида бордюрга урилиб, ёнбошлаб қолган. Вафот этганлар бўлиши мумкин.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Армияга хизматга навбатдаги чақирув бошланди

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги ўзбекистонликлар чақирилади.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


2 йиллик помидор консерваси истеъмолидан келинчак заҳарланиб вафот этди

Ботулизм вируси билан бир оиланинг 4 аъзоси захарланган ва шифохонага мурожаат қилган, 3 нафари шифокорлар сайи харакати билан тузалган, 1 нафари эса 20 кун комада ётиб кеча вафот этибди, Бухоро, Шофрикон тумани.

Магазинлардан харид қилинган банкаларни албатта яроқлилик муддатига эътибор қаратинг.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтамоқда. Улар ўз ватанида жазони ўташда давом этади.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


texnomart dan repost
😊 Turing, janob! Sizni buyuk ishlar kutmoqda!

Dam olish kunlari uchun sara sara takliflarimizdan tezroq xarid qilib qoling!

*Narxlar 1-2-fevral uchun, 1 texnika - 1 mijozga!

***

😊 Подъееем, народ! Вас ждут великие дела!

Подготовили для вас супер предложения на викенд!

*Цены для 1-2 февраля! 1 товар - 1 клиент!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart


⚡️Энди Озарбайжонга ҳам «қизил» паспортсиз бориш мумкин бўлади

Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон вазирлик ва идоралари ўртасида ушбу масала муҳокама қилинган. Унга кўра, келгусида икки давлат фуқаролари хорижга чиқиш паспортини олмасдан туриб, ID-картанинг ўзи билан чегарадан ўтиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қирғизистонга ID-карта орқали бориб келиш мумкин. Олдинроқ, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурганди. Ҳозирда Қозоғистон билан ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


😷🇺🇿 Тошкентликлар "Бизга тоза ҳаво керак" челленжини бошлади

Фуқаролар ҳукуматдан экологик ҳолатни яхшилаш бўйича чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда йил бошидан бери ҳаво ифлосланиши бўйича антирекорд қайд этилди ва пойтахт дунё мегаполислари орасида энг ифлос шаҳар деб топилган эди.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.