КАЪБА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР
Каъба (арабча – куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади.
-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар.
-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган.
-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар.
-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар. Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган.
-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар.
-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган.
-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.
-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.
-Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.
-Милодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама мусулмонлар учун қибла бўлди.
-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр.
-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос.
-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.
-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган.
-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
👉 @Iymon