🌙Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...
Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима қиляптилар?
— Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
— Улар Мени кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
— Улар нимани сўрашмоқда?
— Жаннатни сўрашмоқда.
— Жаннатни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
— Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
— Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
— Уни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
— Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».
Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
👉 @Iymon