Помидорнинг сўгал (қора сўгал, қора бактериал доғланиш)
Касаллигини Xanthomonas campestris pv. vesicatoria бактерияси қўзғатади.
В.Ф. Пересыпкиннинг (1982) маълумотига кўра, сўгал Марказий Осиё мамлакатларида тарқалган. Бактериянинг баъзи штаммлари фaқат помидорни, бошқалари помидор ва қалампир турларини зарарлайди (Watterson, 1985). Сўгал далада ва иссиқхоналарда помидор ўсимликлари униб чиқишидан то вегетация даврининг охиригача ривожланади.
Уруғбаргларда чўзинчоқ, сал ботиқ, кумуш тусли, кейин қўнғир, сарғиш ҳошияли доғлар, чин баргларда думалоқ, мой томганга ўхшаш, тўқ-яшил ёки қизғиш-қўнғир, сўнгра ўрталари қора тус олувчи доғлар, пояда узунчоқ, қора доғлар пайдо бўлади. Баргларда доғлар узунлиги 1-5 мм гача, яшил меваларда 6-8 мм гача етади ва нотўғри шакл олади. Касалликнинг мевадаги белгилари диагностик ҳисобланади: мева устида бироз бўртиб чиққан, қора рангли, тор ҳошияли доғлар (сўгаллар) ривожланади. Етилган мевалар кам ҳолларда зарарланади.Ўсимлик қолдиқларида қўзғатувчи бактерия бир йилгача сақланиши мумкин. Бактерия уруғ орқали ҳам ўтиши туфайли, сўгал далаларга кўчатлар билан ҳам тарқалади. Далада бактерия доғлар устига сув (шабнам, ёмғир) томчилари мавжудлигида ажралиб чиқади, ёмғир томчилари ва шамол ҳамда ҳашаротлар воситасида бошқа ўсимликларга тарқалади. Бактерия тўқималарга барг нафас олиш тешикчалари, ҳар хил яралар, ҳашаротлар чаққан жойлар, шамолда қум заррачалари урилиб пайдо қилган тешикчалар орқали киради. Экин зич бўлиши, илиқ ҳарорат (25-30оС) ва ёмғир касаллик тарқалиши ва ривожланиши учун қулайлик туғдиради. Сўгал ҳосилни, ниқса унинг сифатини пасайтиради.
Кураш чоралари. Уруғларни фaқат сўгал бўлмаган далалардан олинган ҳосилдан тайёрлаш; уларни экишдан олдин албатта самарали уруғ дориларидан бири билан дорилаш (1-илова) ёки 1% ли калий перманганат эритмасида (100 мл сувга 1 г) 30 дақиқа давомида зарарсизлантириш ва яна 30 дақиқа давомида совуқ сув билан ювиш, ёхуд ҳарорати 60оС бўлган сувда 10 дақиқа давомида димлаш; иссиқхоналарда етиштирилган кўчатларни яганалаш ва далада экиш учун фaқат соғломларини танлаб олиш; иссиқхоналарни дезинфекциялаш, тупроқни фумигациялаш ёки алмаштириш; ҳосил йиғиб олингач, ўсимлик қолдиқларини илдизлари билан бирга дарҳол даладан чиқариш ёки кузги шудгор қилганда кўмиб ташлаш; сўгал ҳар йили учраса, алмашлаб экишни жорий этиш; бегона ўтлар билан курашиш ва агротехника қоидаларига риоя қилиш лозим.
👉 @issiqxona_parnik