🌱 ISSIQXONA | PARNIK | (Rasmiy kanal) ИССИҚХОНА | ПАРНИК


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tabiat


TOMORQA,ISSIQXONA,OCHIQ MAYDONLARDA
SABZAVOT VA POLIZ EKINLARI BOʻYICHA
QIZIQARLI MALUMOTLAR🌽🍅🍏🍓🥒🍎
Kana faolliyati boshlangan sana: 24.12.2019

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Tabiat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Daraxtlarni ko‘chirish 👍👍👍

BIZNI KUZATIB BORING

KANALGA QOʻSHILISH 👇👇👇

https://t.me/issiqxona_parnik

@issiqxona_parnik 🔍


​​​​Тупроқни "ремонт қилиш" мумкинми ?✍️

🤔Айни дамда деҳқонларимиз учунг энг долзарб саволлардан бири бу деярли "ишдан чиқиб" бўлган тупроқларимизни "ремонт қилиш"ни иложи борми?, - деган савол ҳисобланади.

👍Албатта бунинг иложи бор, фақат биз деҳқончилигимизнинг асосий калити бўлган тупроққа муносабатни ўзгартиришим даркор. Қандай қилиб дейсизми?

🎓Авваламбор тупроқ учун энг катта аҳамиятга эга 3 та омилни назорат қилишни ўрганишимиз керак:
🇺🇿Ўзбекистоннинг 99.9% деҳқонлари юқоридаги омилларнинг 1 ёки 2 тасига эътибор қаратишади. Бошқача айтганда, анъанавий деҳқончилик усулида бу омилларнинг фақат Кимёвий ва Физик омилларига эътибор қаратилади. Тупроқнинг ЕС ва pH кўрсатгичларига қараб озуқа ўғитлар, тупроқ қаттиқ ёки юмшоқлигига қараб гўнг берилади холос. Биологик омиллар ҳақида маълумот ҳам, қайғуриш ҳам йўқ. Тупроқ микроорганизмларини фаоллаштириш, тупроқдаги органик моддалар миқдорини ферментацияни жадаллаштириш орқали кўпайтириш биологик омилларнинг асоси ҳисобланади. Органик деҳқончиликда эса юқоридаги 3 омил асосида иш юритилади.

✍️Саволга қисқа жавоб берамиз: Ҳа, "ишдан чиқиб" бўлган тупроқларимизни "ремонт қилиш"нинг ягона йўли - анъанавий эмас, органик деҳқончилик қилиш!

🙏Қадрли деҳқонлар! Деҳқончилик калити бўлмиш тупроқ ҳақида кайғуринг. Табиий ва органик деҳқончилик қилинг.

🔍 @issiqxona_parnik 👍

✅Албатта яқинларингизга хам юборинг❗️

🌱 https://t.me/issiqxona_parnik




Илдиздан ташқари йўл билан озиқа бериш.
Ўсимликга озиқа беришни яна бир унумли йўли - бу барг орқали озиқа бериш усулидир. Тўғри баргли озиқа бериш ўсимлик вегитация даврида қўшимча ва фойдали натижаларга олиб келиши маълум бўлган. Илдиздан ташқари озиқа бериш оғир иқлим шароитида қулай бўлади (қаттиқ совуқ, курғоқчилик, ўта намлик, юқори ҳарорат, нордон ва ишқорли тупроқлар шароитида).Барг орқали озиқалаш – ўсимликнинг физиологик жараёнларини талаб даражасида қўллаб, ҳосилнинг сифати ҳамда ўсимликни касалликларга бардошлигини оширади.

🔍 @issiqxona_parnik 👍

✅Албатта яқинларингизга хам юборинг❗️

🌱 https://t.me/issiqxona_parnik


ПАРНИКЛАРДА САБЗАВОТ КЎЧАТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ

Агротехника жиҳатидан парникларга кўчат экиш учун энг қулай муддат қуйидаги пайтларга тўғ ри келади:
– эртаги карам – 20 декабрдан 15 январгача;
– помидор -10 февралдан 1 мартгача;
– бақлажон – 15 февралдан 1 мартгача;
– гармдори -25 февралдан 10 мартгача.
Сабзавот уруғи гўнг ва чириндидан тайёрланган тувакларга экиладиган бўлса уларни бирмунча эртароқ экиш керак. Бу ҳолда тувакларга сабзавот уруғини қуйидаги муддатларда экиш лозим:
– эртаги карам- 10 декабрдан 20 декабргача,
– помидор – 25 январдан 5 февралгача.
Бодринг ва ҳандалак кўчати фақат тувакларда ўстирилади. Уларнинг уруғи 1 мартдан 15 мартгача экиб тамомланиши лозим.


🔍 @issiqxona_parnik 👍

✅Албатта яқинларингизга хам юборинг❗️

🌱 https://t.me/issiqxona_parnik


ПОМИДОР ВА БОДРИНГДАГИ ЭНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИКЛАРДАН ҲИСОБЛАНАДИ.

Бу касалликни фузариум оксепориум замбуруғлари қўзғатади. Улар ўсимликларни илдиз бўғинида кўпайиб, зарар келтиради. Илдиз тўқималари зарарлангандан кейин ўсимликларда дабдурустдан оммавий сўлиш юз беради ва бунинг натижасида бирданига нобуд бўлади. Фузариоз сўлиш касаллигининг олдини олиш учун помидор ва бодринг кўчатларига Фитолавин, Фитоспорин биофунгицидларидан, 0,3 фоизли Фундазол эритмаси билан (10 л сувга 5 г), пуркалади. Ҳозирда ушбу касалликка чидамли помидор ва бодринг навлари мавжуд, улар асосан Голландия гибридлари ҳисобланади. Кўчат ёки уруғ сотиб олаётганимизда шунга эътиборли бўлишимиз талаб қилинади.


🔍 @issiqxona_parnik 👍

✅Албатта яқинларингизга хам юборинг❗️

🌱 https://t.me/issiqxona_parnik


Qulupnay


Doʻstlar va yaqinlarga ulashing ✅

Kanalga qoʻshilish 👇

@issiqxona_parnik 🔍


Anjir shaftoli 👍

KANALGA QOʻSHILISH 👇👇👇

https://t.me/issiqxona_parnik

@issiqxona_parnik 🔍


Ko‘chat o‘tqaziladigan chuqurni 1 oy yoki bir nech kun oldin kovlab qo‘yish mumkin. Chuqur o‘rtasiga keyinchalik ko‘chatni bog‘lab qo‘yish uchun qoziq o‘rnatiladi. Ko‘chat ekishdan 2-3 kun oldin chuqurning yarmigacha tuproqning ustki qatlami bilan chirigan go‘ng aralashmasi solinadi (taxminan 1-1,5 chelak). Bunga 300-500 g superfosfat va 70-100 g kaliyli o‘g‘it aralashtirilsa yanada yaxshi bo‘ladi.

Ko‘chatni to‘g‘ri joylashtirish maqsadida ekish vaqtida chuqurga o‘rtasi o‘yilgan ko‘chat o‘tqazish taxtasi qo‘yiladi. Ko‘chat chuqurga tik qo‘yilib, ildizi chuqurdagi tuproq yuziga yaxshilab taraladi. Shundan so‘ng chuqurga tuproq tashlanadi. Tuproq oyoq bilan yengil bosilib, zichlanadi va ko‘chat silkitib turiladi. Bu ildizlar orasini ham tuproq bilan zich to‘ldirishni ta’minlaydi.

🔴 DOʻSLARGA YUBORING ✔️

✔️ KANALGA QOʻSHILISH ⤵️

🌱https://t.me/issiqxona_parnik


Маккажўхори касалликлари ва уларга қарши кураш


Маккажўхори касалликлари – замбуруғ, бактерия ва вируслар вужудга келтирадиган касалликлардир. Уларнинг 70 дан ортиқ тури маълум. Кўп тарқалганлари: уруғ ва майсаларнинг моғорлаши. Уни замбуруғлар пайдо қилади. Касалланган уруғ сиртида кўкимтир, кулранг ёки бошқа тусдаги ғубор бўлади, бундай уруғ униб чиқмайди. Уруғ камроқ касалланган бўлса, экканда майса чиқади, лекин ер ости қисми зарарланган бўлади, 4-5 та барг чиқаргунча ўсиб, кейин ўсишдан тўхтайди.

Ёки бундай қуриб қолишга яна бир сабаб, ўсимлик илдизига тушадиган қуртдир. Яъни ўсимлик униб чиқганидан сўнг қурт унинг илдизини еб битиради ва кейинги ўсимлик илдизига ўтади. Буни олдини олиш учун экишдан олдин ерга камроқ миқдорда ўғит (мачовина) солиш керак. Бу ўғит билан ўсимлик қуртлардан ҳимоя қилиниши билан бирга дастлабки озуқа билан таъминланади ва тез ўсиб-ривожланади. Агар бу ишлар қилинмаган бўлса ўсимлик униб чиққанидан сўнг, 3-4 барг бўлиши биланоқ ёш майсалар препаратлар билан дориланади.

Пуфаксимон қоракуя — замбуруғ ҳаво орқали юқиб, маккажўхори сўтаси, попуги, пояси, барги ва баъзан илдизи бўғзини зарарлайди. Касалланган
органларда оқимтир доғ ҳосил бўлиб, турли катталикдаги пуфакка айланади. Ўсимлик яхши ривожланмайди.

Чангсимон қоракуя — замбуруғ ўсимлик пояси ўсиб, гуллаш даврида сўтаси ва попугини зарарлайди. Касалланган сўтада шиш пайдо бўлиб, бу шиш
олдин оқ ёки пушти парда билан қопланади. Ичи эса тўқ жигарранг ва қора чанг массага айланади. Ўсимлик ўсишдан тўхтайди, шохлаб кетади, барглари
кенгаяди, ҳосил тугмайди.

Гелминтоспориоз — барг, барг қўлтиғи, дон қобиғи, баъзан сўталарни зарарлайди. Касалланган органларда жигарранг ҳошияли малла, йирик, чўзиқ доғлар ҳосил бўлади. Улар бир-бири билан қўшилиб, йириклашади, касалланган тўқималар қурийди, кўк поя ва дон ҳосили камайиб кетади.

Бактериал сўлиш — ўсимликнинг пастки баргларида оч яшил чизиқ доғлар ҳосил бўлиб, доғлар кейинчалик сарғаяди. Аста-секин бутун барг бўйлаб узун йўллар ҳосил бўлади. Сўнгра барглардан пояларга ва юқориги баргларга ўтади, ўсимлик сўлийди.

Сўта бактериози — зарарланган донларда, айниқса, сўтанинг юқори қисмида думалоқ, ярасимон доғ пайдо бўлади. Бундай касалликлар билан касалланган майдонлардан олинган донлардан уруғлик сифатида фойдаланиб бўлмайди. Чунки кейинги йили ҳам бу касалликлар уруғлик билан яна
тарқалиши мумкин.

Маккажўхори касалликларига қарши кураш чоралари:

алмашлаб экишни жорий қилиш;

ўсимлик қолдиқларини йўқотиш;

ерни кузда шудгорлаш;

уруғни экишгача дорилаш;

уруғликни соғлом пояларда пишиб-етилган сўталардан олиш;

касалликка чидамли навларни экиш;

зараркунанда, ҳашаротларга қарши вақтида курашиш ва шу кабилардир

Doʻstlar va yaqinlarga ulashing ✅

Kanalga qoʻshilish 👇
https://t.me/issiqxona_parnik




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ko‘chat ekish uchun chuqur ochish 👍

KANALGA QOʻSHILISH 👇👇👇

https://t.me/issiqxona_parnik

@issiqxona_parnik 🔍


​​МАЪЛУМОТ УЧУН!

Далани экин экишга тайёрлашда 1 гектарига 30 тонна гўнг солинганда, ўртача 300 кг азот, 150 кг фосфор, 450 кг калий, 240 кг кальций, шунингдек, темир 2,5 кг, бор 240-300 кг, марганец 3 кг, кобальт 15,6 кг, мис 2,3 кг, рух 1,5 кг, молибден 30 г каби микроэлементлар тупроққа келиб тушади.

🔍 @issiqxona_parnik 👍

✅Албатта яқинларингизга хам юборинг❗️

🌱 https://t.me/issiqxona_parnik


​​Тарвуз етиштириш агротехникаси.
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар – Долбй F1,Кримсон рубй F1, Роял Ф1, Чиллаки F1, Крисби F1, Кримстар F1 ва ўрта-эртапишар – Сурхон тонги, Дилноз, Кримсон Свит, кечпишар – Ҳайит қора, Қўзибой. 
Уруғ танлаш.
Экиладиган тарвуз уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади. 
Ер тайёрлаш.
Полизчиликда ерни экишга тайѐрлаш кейинги барча технологик чора-тадбирларни яхши наф беришини таъминловчи муҳим омилдир. Кузда ер 35-40 см чуқурликкача шудгор қилинади. Ерни шудгорлашдан олдидан минерал ва органик ўғитлар берилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун ерга узун тишли хаскаш ѐрдамида ишлов берилади. Тарвуз эрта муддатларда экилганда ерни баҳорда қайта шудгорлашнинг ҳожати йўқ. Экинлар кечки муддатларда экилганда ерни қайта шудгорлаш зарур. Бунда тупроқни ағдармасдан туриб, 22 см чуқурликда юмшатиб чиқилади. 11 Экиш муддати ва схемаси. Полиз экинлари уруғининг униб чиқиши экиш муддатини тўғри белгилашга боғлиқ.
Республикамизнинг марказий минтақасида жойлашган вилоятларида қовун ва тарвузнинг эртаги навлари 15 апрелгача, ўртагиси 20 апрелдан 10 майгача, кечкиси 15 майдан 10 июнгача; жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрелгача, ўртагиси 10–20 апрелда, кечкилари эса 10–20 июнда экилади. Шимолий минтақаларда эртаги қовун ва тарвузни 20 апрелгача, ўртагисини 25 апрелдан 10 майгача, кечкисини 20–30 майда экиш лозим. Тарвуз кўчатларини ер ҳарорати 14-15 °С га етганда экишга киришилади. Қатор оралари 210-280 см бўлган кенг эгат олинади. Бундай эгатлар полиз экинлари палакларини яхши таралишига имкон беради. Уруғлар 3-6 см чуқурликка экилади. Майда уруғли тарвузларни экиш учун 1 сотихга 45–50 г, йирик уруғли тарвузларни экиш учун 55-60 г уруғ сарфланади. Қатор оралари 210–280 см ли кенг эгат олинади. Бундай эгатлар полиз экинлари қатор ораларини ишлаш вақтида тўрт ғилдиракли тракторларни ишлатишга имкон беради. 
Экиш шакли тарвуз учун (270 + 90) : 2 х 70 см. Уруғлар 3-6 см чуқурликка экилади. Майда уруғлиларни экиш учун гектарига 4 кг, йирик уруғли тарвузларни экиш учун 5–6 кг уруғ сарфланади. Парваришлаш. Агар уруғ нам тупроққа экилса ниҳоллар униб чиққунча суғориш талаб этилмайди. Тарвуз экинини асосий парваришлаш ишлари ўсимликларни ягоналаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашишни ўз ичига олади. Яганалаш икки босқичда – биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда, иккинчиси чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар ялпи униб чиққандан кейин қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққандан 20-25 кун ўтказиб, яъни уларда 2-3 та чинбарг пайдо бўлганидан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади, дастлабки сув берилади, озиқлантирилади. 
https://t.me/issiqxona_parnik


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Toklarni ko‘mish jarayoni 🍇

Ish quroling soz bo‘lsa mashaqqating oz bo‘lar ❗️

BIZNI KUZATIB BORING

KANALGA QOʻSHILISH 👇👇👇

https://t.me/issiqxona_parnik

@issiqxona_parnik 🔍


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Daraxtlarni ko‘chirish 👍👍👍

BIZNI KUZATIB BORING

KANALGA QOʻSHILISH 👇👇👇

https://t.me/issiqxona_parnik

@issiqxona_parnik 🔍


Ғаллакорлар февралда нималарга эътибор бериши керак? #tavsiya

Худудларнинг жойлашган ўрни ва об-ҳаво шароитига қараб эрта баҳорги 1-озиқлантириш ишлари 10—25 февралда амалга оширилади. Бунда азотли ўғититлар йиллик меъёрининг таъсир этувчи модда ҳисобида 25 фоизини бериш мақсадга мувофиқ (150—160 кг/га).

Майсанинг ўсиб-ривожланиши ҳамда унда юқори ва сифатли дон шаклланишида азот муҳим ўрин тутади. Азот ўсимлик таркибида учрайдиган барча кимёвий бирикмалар: оддий ва мураккаб оксиллар, аминокислоталар, нуклеин кислоталар, хлорофил доначалари, витаминлар, ферментлар ва барча органик бирикмалар таркибига киради. Шундай экан, кузги буғдой учун азот етишмаслиги ёки унинг меъёридан ортиб кетиши ўсимликнинг ўсиб-ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига салбий таъсир этади.


🔍 @issiqxona_parnik 👍

✅Албатта яқинларингизга хам юборинг❗️

🌱 https://t.me/issiqxona_parnik


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qoyil 👍👍👍

KANALGA QOʻSHILISH 👇👇👇

https://t.me/issiqxona_parnik

@issiqxona_parnik 🔍


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Pamidor

KANALGA QOʻSHILISH 👇👇👇

https://t.me/issiqxona_parnik

@issiqxona_parnik 🔍

👉Telegram


Bogʻdorchilik asboblari uchun

Ajoyib 👍👍👍

⤵️ KANALGA QOʻSHILISH ⤵️

https://t.me/issiqxona_parnik

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.