📶 Ёмон гумон
⏺️Аллоҳ таоло шундай деди:
▶️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: у зот айтдиларки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Гумондан сақланинглар. Албатта, гумон энг ёлғон сўзлардир. Ва бир-бирингизни айғоқчилик (жосуслик), ҳасад қилманглар, нафратланманглар, юз ўгирманглар ва эй Аллоҳнинг қуллари, биродарлар бўлинглар."
Дарҳақиқат, ёмон гумон — шайтоннинг инсон қалбларига қўядиган тузоғидир. Чунки гумон жамоаларнинг бузилишига, улар ўртасидаги алоқаларнинг узилишига ва биродарлик ришталарининг узилишига сабаб бўлади.
🩷Instagram | 🩵Telegram
⏺️Аллоҳ таоло шундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَب بَّعْضُكُم بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللهَ إِنَّ اللهَ تَوَّابٌ رَّحِيمٌ
Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, Аллоҳнинг шариатига амал қилганлар, мўминларга нисбатан кўп ёмон гумонлардан сақланинглар. Баъзи ёмон гумонлар гуноҳдир. Мусулмонларнинг айбини изламанглар, бир-бирингизни ғийбат қилманглар (яъни, йўқ одам ҳақида у ёқтирмайдиган гапни гапирманглар). Ахир, сизлардан бирингиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими?! Бундай қилишни ёмон кўрасизлар-а! Шундай экан, уни ғийбат қилишни ҳам ёмон кўринглар. Буюрган ва қайтарган ишларида Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ мўмин бандаларининг тавбаларини қабул қилувчи, уларга раҳм қилувчи Зотдир.
“Ҳужурот” сураси, Оят 12
📖
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ — صلى الله عليه وسلم – قَالَ:
« إِيَّاكُمْ وَالظَّنَّ ، فَإِنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الْحَدِيثِ ، وَلاَ تَحَسَّسُوا ، وَلاَ تَجَسَّسُوا ، وَلاَ تَحَاسَدُوا ، وَلاَ تَدَابَرُوا ، وَلاَ تَبَاغَضُوا ، وَكُونُوا عِبَادَ اللَّهِ إِخْوَانًا » .
أطرافه 5143 ، 6066 ، 6724 — تحفة 14686
▶️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: у зот айтдиларки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Гумондан сақланинглар. Албатта, гумон энг ёлғон сўзлардир. Ва бир-бирингизни айғоқчилик (жосуслик), ҳасад қилманглар, нафратланманглар, юз ўгирманглар ва эй Аллоҳнинг қуллари, биродарлар бўлинглар."
📚
Имом Бухорий №6064, №5143, №6066 ва №6724-рақамли ҳадисларга қаранг.