«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
@islom_mtv расмий канали ☑️

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#намоз_вақтлари 📍

🌙 Андижон шаҳар Девонабой жомеъ масжиди намоз вақтлари

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv


#намоз_вақтлари 📍

🌙 Андижон шаҳар Девонабой жомеъ масжиди намоз вақтлари

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

🌙  АЙБ ҚИДИРИШ ОСОН, ИБРАТ ОЛИШ ҚИЙИН

🎤 Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat

📖 ЭШИТИБ ХУЛОСА ҚИЛИНГ!

🎙Зайниддин
домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#асл_моҳият

💻 Шаҳидлик масаласи

▶️ Исроилжон домла ИСМОИЛЖОНОВ

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv


Muslim.uz dan repost
#xabar #haj2025
📢 РАСМАН: “ҲАЖ – 2025” МАВСУМИ 13 МАЙ КУНИДАН БОШЛАНАДИ!

✈️ Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

🇺🇿 Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.


🛫Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:

🔎– Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;

👤– Эмлаш ишлари олиб борилди;

👤– Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;

💬 – Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;

📂– Ҳужжатлар расмийлаштирилди.


🗣Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:

📖– "Ҳаж – буюк ибодатдир" қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич.

💬 Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.

⌨️ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Жума айёминггиз муборак бўлсин!

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️


#намоз_вақтлари 📍

🌙 Андижон шаҳар Девонабой жомеъ масжиди намоз вақтлари

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мотуридийлик мусулмон умматини мўътадиллик ва маърифатга даъват этади

(2025 йил 29-30 апрель, халқаро анжуман)

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Muslim.uz dan repost
🤝ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср Вақф ишлари вазири Шайх Усома Азҳарий, ислом оламидаги нуфузли ташкилот Мусулмон донишмандлар кенгаши Бош котиби Муҳаммад Абдуссалом ҳамда Озарбайжон диний ташкилотлар билан ишлаш қўмитаси раиси Рамин Аламшаҳ ўғли Мамедов билан учрашувлар ўтказди.

🗣Мулоқотларда Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда алломалар меросини тадқиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди. Шунингдек, мазкур йўналишларда алоҳида қонун, қарор ва махсус фармонлар қабул қилингани, жамиятимизда турли диний конфессиялар вакиллари орасида аҳил-иноқлик янада мустаҳкамлангани ва мўмин-мусулмонлар тоат-ибодат қилиши учун кенг имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди.

💬 Мартабали меҳмонлар давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик йил сайин ривож топиб бораётганини таъкидлашди. Бугунги мураккаб даврда мана шундай халқаро ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш ва анжуманлар ташкил этишнинг аҳамияти катта эканига урғу қаратилди.


Учрашувда томонлар илмий тадқиқот, диний таълим, замонавий фатволар ишлаб чиқиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва диний соҳа ходимлари малакасини ошириш кабиларда ҳамкорлик қилишни кенгайтиришга келишдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#xabar #anjuman #samarqand

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Brifing

🎙“Moturidiylik – bag‘rikenglik, mo‘tadillik va ma’rifat ta’limoti” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasini o’tkazish bilan bog’liq masalalar yuzasidan BRIFING


☑️ Xabaringiz bor, joriy yilning 29-30-aprel kunlari Samarqand shahrida “Moturidiylik – bag‘rikenglik, mo‘tadillik va ma’rifat ta’limoti” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya o‘tkaziladi.

🎙 Anjuman doirasida bugun, 29-aprel kuni Samarqand shahridagi “Hilton” mehmonxonasida Din ishlari bo’yicha qo’mita Axborot xizmati rahbari Ilhom Marupov ishtirokida ommaviy axborot vositalari xodimlari uchun birifing bo‘lib o‘tdi.

🖥 Batafsil

manba: https://t.me/DinQumita/5831

✅ O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv


Muslim.uz dan repost
#xabar #anjuman
📢 ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА 20 ДАН ЗИЁД МАМЛАКАТДАН 70 ДАН ОШИҚ УЛАМО ҚАТНАШМОҚДА

🌍 2025 йил 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиляпти. Унда 20 дан ортиқ мамлакатдан етмишдан ошиқ уламо ва олимлар, халқаро ташкилот раҳбарлари, муфтийлар, таниқли уламолар ва илмий тадқиқотчилар қатнашяпти.


Мазкур тадбир доирасида Бирлашган Араб Амирлигидаги Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Усома Азҳарий, Миср Араб Республикаси муфтийси Муҳаммад Назир Айяд, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси мутасаддилари, Қирғизистон муфтийси Шайх Абдулазиз Закиров, “Ҳинд уламолари жамияти” президенти Мавлоно Маҳмуд Маданий каби Ислом оламининг нуфузли шахслари ҳамда Иордания, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Малайзия, Германия, Бразилия, Буюк Британия, Корея, Индонезия, Покистон, Италия, АҚШ каби давлатларнинг илмий тадқиқот ва таълим муассасаларининг етук олим ва мутахассислари юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

🤝 Меҳмонларни Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортида диний-маърифий соҳа мутасаддилари кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг юртимизга тез-тез ташрифи динимиз равнақи ва халқимиз манфаати йўлида хизмат қилаётгани ҳақида сўз юритдилар.


📋 Анжуманда иштирокчилар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти моҳияти, мотуридийлик намояндалари ва асарлари, мотуридийлик таълимотига оид замонавий тадқиқотлар, глобаллашув жараёнида мўътадил ислом таълимотининг аҳамияти, замонавий исломшунослик тадқиқотлари сингари муҳим илмий масалаларни муҳокама қиладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.