#ҲАДИС
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Банда қабрига қўйилса, соҳиблари қайтиб кетишса, уларнинг кавушлари тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтқазишади. Кейин: “Бу одам, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида нима дердинг?” дейишади. У: “Гувоҳлик бераманки, албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир”, дейди. Шунда унга: “Дўзахдаги ўрнингга қара. Албатта, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди”, дейилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: У икковини ҳам кўради. Кофир ёки мунофиққа: “Бу киши ҳақида нима дердинг?” дейилади. “Билмадим. Одамлар айтадиган нарсани айтардим”, дейди. Шунда унга: “Билмадинг ҳам, эргашмадинг ҳам”, дейилади. Кейин темир гурзи билан бир урилганида шундай қичқиради, унинг овозини инсу жиндан бошқа ҳамма мавжудот эшитади” .
Имом Бухорий ривояти.
@ishonchlihadislar