Бирон кимсага яхшилик қилсанг, ундан узоқлаш... Унинг заифлигини ошкор қилма... Уни сенга ташаккур айтишига ундама, лозим қилма... Унинг ҳаёси кўз олдингда яланғочланишини кўрмаслик учун ҳам ундан юзингни бур...
Аллоҳ таоло айтади: “Бас, икковларига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: «Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», – деди”, Қосос сураси, 24-оят.
Аллоҳ таоло бу ўринда "заҳаба" -“сўнгра кетди” демади, балки “Сўнгра сояга қайтди...”, деди!.. Яъни, “тавалла”, бутунлай қайтиб кетди, ўгирилиб кетди...
Бир маъруф ишни қилгин, сўнгра қандай келган бўлсанг, шундай бутунлай қайтиб кет... Шундай кетгинки, ҳатто ичингдаги уриб турган юрагинг асло ташаккур, раҳматни умид қилмасин...