#қизиқ
"БАРИЙД" ЎЛЧОВ БИРЛИГИ
"Барийд" арабчада "почта" дегани.
Яъни, қадимда ҳам почта хизматлари бўлган. Бу қуйидагича ташкиллаштирилган: Ҳар 12 мил* масофага тепалик барпо қилинган. Ҳар бир тепаликда чопарлар чопқир отлари билан ҳозир турган. Улар учун уй, отхоналар қурилган. Муҳим хабар маълум бир жойга тезлик ила етказилиши керак бўлганда, биринчи тепаликка хабар қилинган. Улар хабар топишлари билан иккинчи тепаликдагиларни огоҳлантириш мақсадида гулхан ёқиб, тутун чиқазишган. Тутунни кўрган иккинчи тепаликдагилар эса, учинчи тепаликдагиларни хабардор қилиш учун олов ёқиш билан бирга, чопар отини эгарлаб, тайёргарлик кўриб туришган. Бир-биридан мактубни олишгач, дарҳол йўлга тушишган. Мана шундай услуб билан хабар керакли жойга тезлик ила етказилган. Икки почтахона орасидаги масофага “барийд” дейилган.
* бир мийл-1848 метр, бир барийд-22,176 километр
•Устоз Абдулазим Зиёвиддиннинг "Исломда ўлчов бирликлари "китобидан
♻️ @irfonuzb