Irfon.uz

@irfonuz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Irfon.uz сайтининг расмий канали.
Каналда:👇
✅ #Намоз_вақтлари
✅ #Тафсир
✅ #Ҳадис_шарҳи
✅ #Саҳобалар_ҳаёти
✅ #Ақоид_сабоқлари
✅ #Кундалик_масала
каби рукнлар билан танишасиз.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram
Indeksga qo‘shilgan
16.02.2018 09:23
reklama
Telegramda o'z biznesingni yarat!
Telegramda pul topish sirlari bo'yicha yangi kanal!
Alisher Teshayev
Telegramda biznes haqida kanalga marhamat.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
1 924
ta obunachilar
~548
1 ta e’lon qamrovi
~4.2k
kunlik qamrov
~11
ta e’lon 1 kunda
28.5%
ERR %
6.76
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
954 ta kanal eslovlari
2 ta e’lonlar eslovlari
60 ta repostlar
Bola tarbiyasi 👶
QUR'ON AHLIGA TUHFA
Sammuslim.uz
Islomota.uz
Vakillik.uz
Alloh Qabimizda🙏
Hidoyat.uz
Muslim.uz
Tartil.uz
imon.uz
Oliymahad.uz
Nasihat.uz
Fitrat.uz
Hidoya.uz | Rasmiy kanal
Ravza.uz
bukhari.uz
Zamaxshariy.uz
imon.uz
Oliymahad.uz
Nasihat.uz
Fitrat.uz
Saodat Manzili_uz
Zamaxshariy.uz
bukhari.uz
Tartil.uz
Hidoyat.uz
Muslim.uz
Ravza.uz
Muslimun.uz
Muslimun.uz
Sammuslim.uz
QUR'ON AHLIGA TUHFA
Islomota.uz
Vakillik.uz
mp3Muslim.uz
Hidoyat.uz
Muslim.uz
imon.uz
Tartil.uz
@irfonuz iqtibos olgan kanallari
Vakillik.uz
18 Sep, 13:49
Vakillik.uz
15 Sep, 17:40
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Vakillik.uz
14 Sep, 13:23
Fotiha.uz
13 Sep, 17:58
Vakillik.uz
13 Sep, 08:42
Fotiha.uz
13 Sep, 07:54
Muslim.uz
7-QADAM
ТАҒО ТАЙМ
12 Sep, 09:48
Vakillik.uz
11 Sep, 11:12
Vakillik.uz
11 Sep, 11:12
Vakillik.uz
11 Sep, 11:12
Vakillik.uz
11 Sep, 11:12
Vakillik.uz
11 Sep, 11:12
Vakillik.uz
11 Sep, 11:12
Vakillik.uz
11 Sep, 11:12
Vakillik.uz
11 Sep, 11:12
Vakillik.uz
10 Sep, 08:07
Muslim.uz
Vakillik.uz
Vakillik.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
Vakillik.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Irfon.uz 20 Sep, 18:24
#Қуръон_фазилати

КЎЗНИ ТИЙИШ – ҚАЛБ УЧУН РОҲАТ

Аллоҳ таоло инсон танасининг айрим жойларига қарашни ман этган. Бунинг фойдалари бисёр. Номаҳрамларга қарашдан кўзини тийган одамнинг қалби ҳам, танаси ҳам саломат бўлади. Қолаверса, нигоҳни номаҳрамлардан тийиш билан жуда кўп ёмонликлар олди олинади, оилалар тинч бўлади. Бунинг биз билган-билмаган ҳикматлари кўп. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деган: “(Эй Муҳаммад,) мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар, авратларини (ҳаромдан) сақласинлар ! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Аллоҳ улар қилаётган ишлардан Хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар, авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!..” (Нур сураси, 30–31-оятлар). Одатда, мусулмон эркаклар учун айтилган гап муслима аёлларга ҳам тегишли бўлади. Аммо мазкур масала ўта муҳимлигидан эркакларга алоҳида, аёлларга алоҳида мурожаат этилмоқда. Оятдаги “мана шу улар учун энг тоза (йўлдир)” жумласига эътибор қаратамиз. Уламолар таъкидлашича, номаҳрамларга ёмон кўз билан қарамаслик, бузуқ ишлардан узоқ юриш қалб поклиги учун муҳимдир. Айтишларича, ким кўзини ҳаромдан тийса, Аллоҳ унинг басиратида бир нур пайдо қилади . Арабча “басират” сўзи “ақл-идрок”, “заковат”, “қалб кўзи”, “тажриба”, “ҳужжат”, “ибрат” каби маъноларни англатади. Ислом дини ўзида поклик, иффат каби фазилатларни мужассам этган. Мазкур қайтариқда ҳам қалб тозалиги, нафс софлиги, ният холислиги, амал мақбуллиги бор. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “(Номаҳрамларга) назар солиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, У Зот азза ва жалла шундай имонни беради. Унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади ”. Бир ўйлаб кўрайлик: намозда, умуман ибодатларда ҳузур-ҳаловат тополмаётганимизга сабаб кўзни тия олмаслик эмасмикан?! Аллоҳ таоло бизга намозни шунчаки ўқиб қўйишни эмас, тўкис адо этишни буюрган. Намозда хушуъни топаман, деган одам биринчи навбатда кўзини, тилини, қулоғини, борингки, барча аъзоларини ҳаромдан сақлайди. Шунда секин-аста хушуъсизлик дардидан халос бўлади. Қуръони каримда айтилишича, номаҳрамлар билан бузуқ иш қилиш нияти бор одамнинг қалби касалдир. Аллоҳ таоло шундай деган: “Эй, Пайғамбар аёллари, сизлар аёллардан биронтаси каби эмассизлар (яъни, бирон аёл фазл-мартабада сизлар каби бўлолмайди). Агар тақводор бўлсангиз (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида касаллик бўлган кимса тама қилиб қолади. Яхши – тўғри сўзни сўзланг!” (Аҳзоб сураси, 32-оят). Яъни: эй, Пайғамбар алайҳиссалом аёллари! Бегона эркаклар шаҳватини қўзғайдиган тарзда майин овозда гапирманг. Қалбида касаллик бор кимса сизлар билан бу оҳангда гаплашса, нияти бузилади. “Яхши – тўғри сўзни сўзланг!” Яъни, қалбида касаллик бор кимса сиз ҳақингизда ёмон хаёлга борадиган ҳар қандай гапни гапирманг, балки энг яхши, ҳар қандай шубҳадан холи сўзларни сўзланг! Соғлом қалб эгаси зинони, ҳар қандай бузуқликни рад этади, ёмон хаёлларга бормайди. Касал қалб соҳиби эса гуноҳга мойил бўлади, бегоналарга ёмон кўз билан қарайди. Бир нарсани айтиб ўтиш керак: кўзни ҳаромдан тийиш дегани эркак киши бегона аёлнинг қорасини ҳам кўрмасин, дегани эмас. Балки ҳожатдан ташқари назар ташламасин, бир номаҳрамга беихтиёр кўзи тушиб қолса, назарини дарҳол бошқа томонга бурсин, тикилиб қолмасин, деганидир. Чунки бегона аёлга кетма-кет қараш шаҳвоний ҳирсни уйғотади, инсон хаёлини чалғитади, бузуқликка чорлайди. Ҳадисларнинг бирида шундай дейилган: “Қайси бир мусулмон (кишининг бегона) аёл гўзаллигига бир бор кўзи тушганда, нигоҳини четга қаратса, Аллоҳ (ўша инсон) учун бир ибодатни пайдо қилади. Унинг ҳаловатини (қалбида) топади ”. Биз Аллоҳнинг амрига итоат этсак, У Зот дилимизга ихлос неъматини солади. Унинг ҳаловатини ибодат чоғида сезамиз. Дунёда имон лаззатидан ҳам қадрлироқ, кўнгил хотиржамлигидан-да тотлироқ неъмат йўқ.

📚"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 20 Sep, 15:29
НИКОҲ БУЗИЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?

@Savollar_kanal 5651-савол

Ассалому алайкум! Менинг аёлим, беиҳтиёр Аллоҳ харом қилган нарсани англамаган холда савоб деб юборди, ушбу ҳолатда никоҳимиз бузилиб қолмадимикин? Бир сафар ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлиб никоҳимизни қайта ўқиттиргандик, ҳозир яна қайта никоҳлатишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ, никоҳ, қул озод қилиш каби ишларда оғиздан чиққан сўз эътиборга олинади. Беихтиёр ёки ҳазиллашиб айтганман деса ҳам баҳонаси эътиборга олинмайди. Иймонга тегишли масалаларда эса ният эътибор. Шунинг учун бир кишининг оғзидан бирор куфр ёки ширк сўзи чиқса аввал ундан шуни қасддан айтганми ёки оқибатини ўйламасдан айтганми сўраш керак. Агар қалбида у гапни ширклигини билмаган бўлса уни кофир бўлди дейилмайди. Билиб туриб қасддан айтган бўлса, унга насиҳат қилинса ҳам ўша гапида туриб олса кейин куфрга ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 20 Sep, 12:21
dan repost: Irfon.uz
#Жума_мавъизаси

Фарзанд тарбияси ҳақида

Фарзанд Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги энг улуғидир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...” (Каҳф, 46).

Фарзанд энг улуғ неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, Ватани, ота-онасига муносиб фарзанд, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан бажаришлари керак бўлади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилурлар)” (Таҳрим, 66).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдордаги нафл садақасидан яхшироқдир” (Термизий ривояти).

Ислом таълимотида ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва бақувват бўлиб улғайишига жиддий аҳамият берилган. Бунга Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фарзандларингизга сузиш ва камон отишни, аёлларга касб-ҳунарни ўргатинглар” (Байҳақий ривояти), деган кўрсатмалари чиройли далил бўлади.

Фарзандларни ёшлик чоғларидан илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш зарур. Зеро, илм-фаннинг қайси соҳаси бўлишидан қатъи назар, ўқиб-ўрганган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади, иншааллоҳу таоло.

Айниқса, таълим муассасаларида ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз керак. Уларнинг ҳордиқ чиқариши, илм олиши, касб-ҳунар ўрганишига шароит яратиб берайлик. Фарзандларимизни кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножўя хатти-ҳаракатлар қилишдан сақлайлик.

Одатда оналар болаларининг хато ва камчиликларини ота­сидан яширишга ҳаракат қилади. Айтсам, уришади, боламга қаттиқ тегади деб, йўл қўйган хатолари, айбларини отасига ўз вақтида айтмайдилар. Натижада бола ўз вақтида танбеҳ олмаганидан бора-бора каттароқ жиноятларга ҳам қўрқмасдан қўл уравериши мумкин. Бу эса жуда оғир оқибатларга олиб келади. Демак, фарзандини кўзининг оқу қораси деб биладиган оналар ҳатто меҳр-ғамхўрликда ҳам меъёрни сақлай билишлари зарур.

“Жума мавъизалари”дан

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
irfon.uz каналига уланиш учун қўйидаги линкни босинг!
👉https://t.me/irfonuz
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 20 Sep, 07:53
#1001_ҳадис_шарҳи
114. Asirlarga yaxshilik qilish
👤 Шайх Абдулазиз Мансур
💾 391 КБ
🕰 01:06

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга уланиш учун линкни босинг!
👉https://t.me/irfonuz
Attached file
Irfon.uz 20 Sep, 06:00
#Ҳикмат

Кимки амалларини, хатти-ҳаракатларини, ҳолларини Китоб ва суннати мутаҳҳара тарозусига қўйиб тортмаса, (кўнглига келган ўй-фикрларни бартараф этмаса), биз уни мардлар (эркаклар) рўйхатига киритмаймиз.

Абу Ҳафс Ҳаддод

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
Irfon.uz 19 Sep, 22:01
#Намоз_вақтлари

👆 Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

👆 Туш - қуёш тик келган вақт, қиём дегани. Бу вақтда ҳеч қандай намоз ўқиб бўлмайди. Ўша вақтдан тахминан 5-10 дақиқа ўтганда пешин вақти киради.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
Irfon.uz 19 Sep, 20:00
ФАРЗНИ 3-4-РАКАТЛАРИДА ФОТИҲА ЎҚИМАСЛИК

@Savollar_kanal 5645-савол

Ассалому алайкум! 4 ва 3 ракатли фарз намозларида Фотиҳа сурасини ўқимасдан, сура ўқилиш муддатича сукут сақлаб турса бўладими? Мен буни бир танишимдан эшитган эдим. Шу тўғрисида бирорта ҳужжат борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича келади:

وَالْمَرَأَةُ تَجْلِسُ عَلَى أَلْيَتِهَا الْيُسْرَى، مُخْرِجَةً رِجْلَيْهَا مِنَ الْجَانِبِ الْأَيْمَنِ وَيَتَشَهَّدُ كَابْنِ مَسْعُودٍ، وَلَا يَزِيدُ عَلَيْهِ وَيَقْرَأُ فِيمَا بَعْدَ الْأُولَيَيْنِ الْفَاتِحَةَ فَقَطْ سِرًّا وَإِنْ سَبَّحَ أَوْ سَكَتَ جَازَ

Аввалги икки ракъатдан кейинги ракъатларда Фотиҳани овозини чиқармай қироат қилади.
Пешин, аср, шом ва хуфтон намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида фақат Фотиҳа сураси қироат қилинади.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، كَانَ يَقْرَأُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ الْأُولَيَيْنِ مِنَ الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَسُورَتَيْنِ، وَفِي الْأُخْرَيَيْنِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ، وَيُسْمِعُنَا الْآيَةَ أَحْيَانًا، وَيُطِيلُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى مَا لَا يُطِيلُ فِي الثَّانِيَةِ، وَهَكَذَا فِي الصُّبْحِ رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрнинг аввалги икки ракъатида «Фотиҳатул Китоб» ва икки сурани, кейинги иккисида «Фотиҳатул Китоб»ни қироат қилар эдилар. Гоҳида бизга оятни эшиттириб қўяр эдилар. Биринчи ракъатида (қироатни) узоқ қилар, иккинчисида қисқа қилар эдилар. Бомдодда ҳам шундай қилар эдилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
Агар тасбеҳ айтиб, сукут сақласа ҳам жоиз.
Яъни учинчи, тўртинчи ракъатларда Фотиҳани қироат қилмасдан, тасбеҳ айтса ҳам намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 19 Sep, 17:40
dan repost: Irfon.uz
#Жумага_тайёргарлик

Жумага тайёрмисиз?

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”.

Жума кунининг суннат ва одоблари бор:

✅ Жумани пайшанбадан бошлаб кутиш. Масалан, янги ва тоза либосларни тайёрлаш;

✅ Жума намози учун ғусл қилиш;

✅ Тирноқларни олиш;

✅ Масжидга эртароқ бориш;

❌ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатламаслик;

❌ Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтмаслик;

✅ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой эгаллаш;

✅ Хутба ўқилаётганда сукут сақлаш;

✅ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқиш;

✅ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидириш;

✅ Кўп салавот айтиш;

✅ Каҳф сурасини ўқиш;

✅ Озми-кўпми садақа бериш;

✅ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилиш;

✅ Оила аҳлига ширинликлар тарқатиш;

✅ Қазоси бўлмаганларнинг нафл намоз ўқиши;

✅ Асрдан кейин жойнамоз устида қодир бўлганича “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон, ё Раҳим, ё Қавий, ё Қодир”, деб ортидан дуо қилиш.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
"irfon.uz" каналига уланиш
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 19 Sep, 17:36
#Зарурий_дуолар

Тавфиқ ва истиғфор сўраладиган дуо

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لَا إله إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيهِ.

Ўқилиши: Астағфирулло˜ҳал лаӟий ла˜ ила˜ҳа илла˜ ҳувал ӽайюл қойю˜му ва ату˜бу илайҳ.

Маъноси: Доимо тирик ва доимо қоим бўлган, ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳдан мағфират сўрайман ва унга тавба қиламан.

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ.

Ўқилиши: Роббиғфир лий ва туб ъалайя иннака антат тавва˜бур роӽийм.

Маъноси: Парвардигоро! Мени мағфират қил ва тавбамни қабул эт, албатта, Сен тавбаларни қабул этувчи раҳмли зотсан.

اللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَالْهَرَمِ وَالْمَغْرَمِ وَالْمَأثَمِ.

Ўқилиши: Алло˜ҳумма инний аъу˜ӟу бика минал касали вал ҳароми вал мағроми вал ма’ćам.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан дангасалик, қарилик, қарздорлик ва гуноҳкор бўлишдан паноҳ тилайман.

📚"ИСМИ АЪЗАМ" китобидан

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 19 Sep, 11:31
#Кундалик_масала

Савол: Ассалому алайкум! Мен тиббиёт талабасиман, баъзи китобларни топиш қийинроқ. Шунинг учун шуларни электронной версиясидан китоб қилиб чиқариб ўқисам бўладими?

❗️Жавоб: Ва алайкум ассалом! Китобни муаллифидан рухсат сўраш керак. Валлоҳу аълам!

Савол: Ассалому алайкум! Аёл киши номахрам эркак кишига даволаш мақсадида массаж қилса бўладими? Агар гунох деб хисобланса қандай гунохлар турига киради?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ҳаром амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 19 Sep, 08:05
#1001_ҳадис_шарҳи
113. Mustaqim bo'lish
👤 Шайх Абдулазиз Мансур
💾 536 КБ
🕰 01:31

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга уланиш учун линкни босинг!
👉https://t.me/irfonuz
Attached file
Irfon.uz 19 Sep, 07:12
#Ҳикмат

Ғофиллар Аллоҳнинг ҳилмидан бақраманд яшайдилар, зокирлар эса Аллоҳнинг раҳматидан баҳраманд яшайдилар. Ориф зотлар Аллоҳнинг лутфидан баҳраманд яшайдилар. Содиқ зотлар эса Аллоҳнинг қурбиятида яшайдилар. Маҳбублар эса Аллоҳнинг унсиятида, Унга шавқ ила яшайдилар.

Али ибн Саҳл Исфаҳоний

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
Irfon.uz 18 Sep, 22:01
#Намоз_вақтлари

👆 Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

👆 Туш - қуёш тик келган вақт, қиём дегани. Бу вақтда ҳеч қандай намоз ўқиб бўлмайди. Ўша вақтдан тахминан 5-10 дақиқа ўтганда пешин вақти киради.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
Irfon.uz 18 Sep, 17:49
dan repost: Irfon.uz
#Ибрат

Тафаккур

Ярим тунда кенжа фарзандим безовталанганидан уйғониб кетдим. Бунга сабаб уй ичида учиб юрган ари экан. Чироқни ёқиб, хона шифтида катта қовоғарини кўрдим. Дераза тирқишидан кирган бўлса керак. Уйқуда ётган болаларни чақмасин деб арини ҳайдамоқчи бўлдим. Аксига олиб, шифтдаги қалдирғочнинг бўш инига кириб кетди. Табиийки, у ердан чиқариб олишнинг иложи йўқ. Индан чиқишини кутишга қарор қилдим. Анча вақт ўтди, аридан дарак йўқ. Уйқум қочди: ўз ҳолатимдан ўйга толдим. Қалдирғоч инига кириб кетган ари қайтиб чиқадими, чиққан тақдирда ҳам, кимнидир чақадими-йўқми, Худо билади. Мен бунга тўсқинлик қилолмаслигим аниқ. Миямда бир оғриқли мулоҳаза: кўриниб турган нарсанинг фойдали эканини билсак, қанчалик қийин бўлмасин, уни қўлга киритиш ёки зарарли бўлса, бартараф этиш пайига тушамиз. Бироқ биз кўрмасак-да, бизни кўриб турган, ҳар бир ҳаракатимиз тугул, кўнглимиздан ўтаётган ўй-фикрлардан ҳам воқиф Зот – Аллоҳ таолога ибодатда эринчоқлик қиламиз.

Шуларни ўйларканман, қанчадан-қанча тунларни ғафлатда ўтказганимни эслаб, пушаймон бўлдим. Дарҳол таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқидим. Сўнг дуоларимни ижобат этишини сўраб, илтижо қилдим. Вужудимда ажиб енгиллик ҳис этдим. Салом бериб, турарканман, хонтахта устида карахт ётган қовоғарига кўзим тушди. “Субҳаналлоҳ!” дея меҳрибон Зотни улуғладим.

Жамшид Норчаев,

Тошкенттиббиёт Академияси доценти

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга уланиш учун қўйидаги линкни босинг!
👉https://t.me/irfonuz
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 18 Sep, 17:14
#Зарурий_дуолар

Аллоҳ азза ва жаллага аҳд берилувчи дуо

اللهم رَبَّ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، إِنِّي أَعْهَدُ إِلَيْكَ فِي هِذِهِ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا أَنِّي أَشْهَدُ أَنْ لَّا إله إِلَّا أَنْتَ وَحْدَكَ لَا شَرِيكَ لَكَ وَأنَّ مُحمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ،

Ўқилиши: Алло˜ҳумма роббас˜сама˜ва˜ти вал ардзи ъа˜лимал ғойби ваш шаҳа˜даҳ, инний аъҳаду илайка фий ҳа˜ӟиҳил ӽая˜тид дуня анний ашҳаду ал ла˜ ила˜ҳа илла˜ анта ваӽдака ла˜ шарийка лак ва анна Муӽаммадан ъабдука ва росулук.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Осмонлар ва ернинг Раббиси, ғайб ва ошкорни билувчи, Мен Сенга бу дунё ҳаётида Сендан ўзга илоҳ йўқ, ёлғиз Ўзингсан, Сенинг шеригинг йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг қулинг ва расулинг деб гувоҳлик беришга аҳд қиламан.

فَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي، فَإِنَّكَ إِنْ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي، تُقَرِّبْنِي مِنَ الشَّرِّ وَتُبَاعِدْنِي مِنَ الْخَيرِ، وَأَنِّي لَا أَثِقُ إِلّاَ بِرَحْمَتِكَ فَاجْعَلْ عِنْدَكَ عَهْدًا تُوَفِّينِيهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِنَّكَ لَا تُخْلِفُ الْمِيعَادَ،

Ўқилиши: Фа ла˜ такилний ила˜ нафсий фаиннака ин такилний ила˜ нафсий туқоррибний минаш шарр ва тубаъидний ми­нал хойр, ва анний ла˜ аćиқу илла˜ бироӽматик. Фаж­ъал ъиндака ъаҳдан туваффийнийҳи явмал қия˜маҳ иннака ла˜ тухлифул мийъа˜д.

Маъноси: Мени ўз нафсимга топшириб қўймагин, агар мени ўз нафсимга топшириб қўйсанг, у ҳолда мени ёмонлик­ка яқин қилиб, яхшиликдан узоқ қилган бўласан ва мен фақат Сенинг раҳматинггагина ишонаман. Ўз ҳу­зурингда менга қиёмат куни Ўзинг мукаммал қилиб берадиган аҳдни бер, албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан.

📚"ИСМИ АЪЗАМ" китобидан

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 18 Sep, 13:49
dan repost: Vakillik.uz
#Янгилик

“Саҳиҳул Бухорий”нинг дарси бошланди

Батафсил қуйидаги линк орқали...
👉http://vakillik.uz/archives/15568

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇 👇 👇 👇
Telegram |Facebook | Instagram | YouTube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/Vakillikuz 👈
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 18 Sep, 13:49
#Мақола

Узр сўрашни биламизми?

Кечирим сўраш тушунган одам учун фазилат, эзгуликка йўл; тушунмаган учун эса ожизлик ифодаси...
“Пушаймонман”, “Янглишдим”, “Бу ишни бошқа қайтармасликка ҳаракат қиламан”, “Мени кечира оласизми?..” Қулоққа ёқимли эшитилувчи, узр сўрашни ифодаловчи бу каби сўзларни айтиш кўпчилик учун жуда оғир. Кимдир тортиниб, кимдир уялиб айтолмас балки. Бироқ энг ёмони банданинг кибри сабаб кечирим сўрамаслигидир. Кимдандир узр сўраш такаббур учун камситилиш, хорлик, ҳатто зулмдек туюлади. Ваҳоланки, адашганини англаб, ҳақсизлик қилган кишисидан розилик сўраганнинг даражаси тушмайди, аксинча, кўтарилади. Зеро, айбини тушуниш, ранжитган одами қошида эгилиш – марднинг иши. Чунки мардлик ноҳақ ҳолида ҳам бошни тик, баланд тутиш дегани эмас. Тўғри, хатони тан олиш осон эмас. Бироқ яна бир ҳақиқат бор: адашганини эътироф этиб, кечирим сўрашни ўрганиш мумкин. “Мени кечиринг”. Бу жумла тўғри ва ўрнида қўлланганида, маъно юки катта, баҳоси улуғ. Бироқ қайта-қайта қилинган хато ортидан сўрайвериладиган узрнинг қиймати йўқ. Узр сўраш айбини тан олиш, шу билан бирга, адашгани оқибатида бошига келадиган ишларга розиликдир. Худди ҳазрат Хизрга йўлдош бўлиб, тақиқланган ишни икки марта такрорлаб: «Агар бундан кейин сендан бирор нарса ҳақида сўрасам, менга ҳамроҳ бўлмагин. Мен томондан узр (қабул қилиш меъёри)га етган бўлурсан» (Каҳф, 76), деган Мусо (а.с.) сингари... Пайғамбаримиз (а.с.) айтадилар: “Биродарим Мусони Аллоҳ раҳмат қилсин – бу сўзни яна узр айтишга уялганидан айтди. Агар узр айтишни чегараламай, Хизр билан юраверганида кўп ажойиб-ғаройиб ишларни кўрарди”. Демак, узр сўраш адашганини бўйнига олиб, хатони қайтармасликка берилган ваъда; акс ҳолда, қарши тараф яхшилигини суистеъмол этишдир. Кечирим фақат катталардангина сўралмайди. Агар боламизга ҳақсизлик қилсак, уялмай узр тилайлик, фарзандларимиз кечиришни, кечирим сўрашни ўргансин. Оилада, ишхонада, жамиятда ғавғосиз, хотиржам, аҳил-иноқ яшаш калити биргина жумла: “Мени кечиринг”. Ҳадиси шарифда айтилади: “Одамларга ташаккур қилмаган, Аллоҳга шукр қилмайди” (Имом Термизий). Шундай экан, кимгадир озор берсак, узр сўрашга, эгилишга одатланайлик. Токи, Аллоҳ таолонинг ҳудудларини билиб-билмай босганимизда қалбимиз гуноҳимизни эътироф этишга, тилимиз тавбага қийналмасин, бошимиз машаққатсиз эгилсин. Пушаймонимиз самимий бўлсинки, узримизни бандалари қабул қилсин; тавбаларимиз илоҳий даргоҳда мақбул бўлиб, Аллоҳ таоло гуноҳларимизни мағфират этсин!

Зумрад Фозилжон қизи

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 18 Sep, 11:47
#Кундалик_масала

Савол: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур икки ўғлим бор, каттаси 2,5 ёш кичиги бир ойлик. Ақиқа хақида аввал эшитмаганман десам ёлғон бўлади, эшитганману этиборсизлик қилганман. Яқинда ақиқа хақида батафсил маълумотга эга бўлдим ва ўғилларимга ақиқа қилмоқчиман. Айрим манбаъларда ўғил болага иккита, айримларида битта дейилган. Саволим шуки ақиқа қилишга кечикмадимми ва иккала ўғлим учун нечта қўй қурбонлик қилсам вожиб бўлади?

❗️Жавоб: Ва алайкум ассалом! Аввало ақийқа қилиш вожиб эмас. Қолаверса қурбонлик билан ақийқа бошқа-бошқа нарсалар. Қурбонлик ташриқ кунлари қилинадиган амал. Имконингизга қараб ўғил болага иккита қиз болага битта қўй сўйишингиз мумкин. Биттадан қўй сўйсангиз ҳам бўлаверади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz
To‘liq o‘qish
Irfon.uz 18 Sep, 09:10
#1001_ҳадис_шарҳи
113. Mustaqim bo'lish
👤 Шайх Абдулазиз Мансур
💾 536 КБ
🕰 01:31

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга уланиш учун линкни босинг!
👉https://t.me/irfonuz
Attached file
Irfon.uz 18 Sep, 06:30
#Ҳикмат

Зикрнинг руҳи ва мағзи шуки, дил Ҳақ субҳонаҳу ва таоло билан огоҳ бўлади. Бу шундай бир огоҳликки, дилга ўзи ором беради, ғайрдан юз ўгирадиган, нафратланадиган қилади. Агар ором берувчи, дилни ўртовчи Зотнинг огоҳлиги ҳосил бўлмаган бўлса, йўли шуки, дил
билан зикр айтаверсин.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | 🌐 irfon.uz