📍Фуқаро мурожаатини кўриб чиқиш тартиби:
🔹Қонун ( 24-модда) талаби бўйича, мурожаат назоратга олиниши, кўриб чиқиш учун юборилиши ёки текширишни белгилаш хусусида қарор қабул қилиниши керак. Бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиниши лозим бўлади.
▫️Мурожаатга жавоб:
Мурожаатга жавобни давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг мансабдор ( ваколат берилган) шахси имзолаши керак.
• Жамоавий мурожаатларда жавобни бошқа шахсга юбориш талаб этилмаган бўлса, мурожаат қилувчиларнинг рўйхатида биринчи кўрсатилган шахсга юборилади.
● Мурожаат, юқорида қайд қилинган қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда, кўриб чиқилган ҳисобланади.
● Мурожаатларга жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилинади, жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни ўз ичига олган бўлиши керак.
❗️Мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор устидан, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, шикоят бериш тартиби тушунтирилиши лозим.
🔺P.S. МЖтКнинг 43-моддасида, мурожаатни кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, кўриб чиқиш муддатларини бузиш, жавоб юбормаслик, қонунга зид қарор қабул қилганлик учун —мансабдор шахсларга БҲМнинг уч баравари миқдорида ( 1 125 000 сўмгача ) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
👉 @inson_huquqi | #Билишингиз_лозим