❗️❗️❗️Пенсия ва нафақанинг фарқини биласизми..?
Жуда кўпчилик пенсия ва нафақа тушунчаларини синоним деб ҳисоблайди, яъни пенсия нафақа сўзининг русчаси, деб хато ўйлашади (аслида, нафақа рус тилига “пособие” деб таржима қилинади).
Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенсионер ва нафақахўр тушунчаларини синоним сифатида ноўрин ишлатишади.
📌Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига кўра, етарлича иш стажига эга бўлган фуқаролар ва уларнинг оилалари пенсия олиш ҳуқуқига эга. Ушбу Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:
1. ёшга доир пенсия;
2. ногиронлик пенсияси;
3. боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Қонуннинг 7-моддасига кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
✔️эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
✔️аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахслар нафақа олиш ҳуқуқига эгалар.
📌Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 23-мартдаги 119-сон қарорига 1-илова “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, уларнинг турини ўзгартириш ва тўлаш тартибларини белгилайди https://lex.uz/ru/docs/-6411319
Ушбу Низом бўйича қуйидаги нафақалар тайинланади:
а) ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
б) парваришлаш нафақаси;
в) ногиронлик нафақаси;
г) боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
д) ёшга доир нафақа.
Низомнинг 19-бандига кўра, ёшга доир нафақа:
✔️аёлларга — 60 ёш (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга эса 55 ёшдан);
✔️эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.
❗️Шунингдек, нафақанинг бошқа турлари ҳам бор: ишдан бўшатиш нафақаси, ишсизлик нафақаси, болалар нафақаси, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ва бошқалар.
https://t.me/ijtimoiyhimoya1