Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
ҲАЙИТ АЙЁМИ - ИЙД РАМАЗОН МУБОРАК.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг суюкли бандалари бўлган - умри азиз, дийдори табаррук инсонлар. Марҳаматли Роббимизга ҳамду санолар, суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсинки, соғу саломат уйғониб яна бир нурафшон тонг, файзли кунга етишдик.
Бу тонгнинг, бу куннинг гўзал шукуҳи шундаки, Рамазон фазилатларидан лаззатланиб,Тангри марҳамати ва Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи васаллам шафоатларидан умидвор муслим ҳамда муслималар Рамазон Ҳайитига ҳам ўз яқинлари билан соғу саломат етиб келишди.. Тилларни дуо ва зикр, қалбларни имон ва шукр, танларни соғлик ва ҳузур, оилани хотиржамлик, элни фаровонлик, юртни тинчлик, дастурхонларни ризқу барака, қаторимизни дўсту яқинларимиз безаган лаҳзаларимиз қувончи бардавом бўлсин.
Рамазон ойи давомида Сиз азизларга дуойи саломлар юбориб туришни ният қилгандик, Аллоҳ изн,куч ва илҳом берди, субҳоналлоҳ.
Азизларим,янаги Рамазон ойида ҳам шодликни,рамазон фазлини баҳам кўриш барчаларимизга насиб бўлсин.
Ҳайит байрами билан самимий муборакбод этаман.Янаги йил Рамазонига қадар соғ ва кўп қатори биз фақирнинг ҳаққимизгада дуода бўлинг.
Меҳрибон Аллоҳ барчалартмизни ўз паноҳида асрасин,омин.
Ассалому алайкум ва раҳматиллоҳи ва баракоту.
https://t.me/ijod_qalbi