@ @ # * * ШОИР * * # @ @
Анжуман ичида хилват ахтарар.
Хилватни уйғотар вулқон сингари.
Отамерос юртнинг тупроғин деб зар.
Баъзан зарбоф тўнга турар тескари.
Бақириб, ҳайқириб бўлманг овора.
У пайқай олади оддий унни ҳам.
Унинг кўнгли шоҳу ўзи бечора,
Севаверар кундай қаро тунни ҳам.
Баъзан давраларга ботишмас сўзи.
Бўёқдор мақтовдан холи, содда, чўнг.
Ҳаётда кўп туртки кўради кўзи,
Аммо мақталади ўлганидан сўнг.
Кўпини ўқ еган, анчасини дор.
Баъзисига зомин қилич ва зиндон.
У битта маконга сиғиши душвор,
У битта зарб билан ўлиши гумон.
Уни сева олар тўлин ой фақат.
Кўкдаги қуёшдир қалбин сояси
Қулоғига азон айтган Ҳақиқат
Ишққа чўмилтирган мома дояси.
Ярми меҳр, ярми дарддан яралган.
Шул сабаб айтгани айланар шеърга.
Аниғи бир танти марддан яралган.
Тоққа тик қарайди, бош эгар ерга.
https://t.me/ijod_qalbi
Анжуман ичида хилват ахтарар.
Хилватни уйғотар вулқон сингари.
Отамерос юртнинг тупроғин деб зар.
Баъзан зарбоф тўнга турар тескари.
Бақириб, ҳайқириб бўлманг овора.
У пайқай олади оддий унни ҳам.
Унинг кўнгли шоҳу ўзи бечора,
Севаверар кундай қаро тунни ҳам.
Баъзан давраларга ботишмас сўзи.
Бўёқдор мақтовдан холи, содда, чўнг.
Ҳаётда кўп туртки кўради кўзи,
Аммо мақталади ўлганидан сўнг.
Кўпини ўқ еган, анчасини дор.
Баъзисига зомин қилич ва зиндон.
У битта маконга сиғиши душвор,
У битта зарб билан ўлиши гумон.
Уни сева олар тўлин ой фақат.
Кўкдаги қуёшдир қалбин сояси
Қулоғига азон айтган Ҳақиқат
Ишққа чўмилтирган мома дояси.
Ярми меҳр, ярми дарддан яралган.
Шул сабаб айтгани айланар шеърга.
Аниғи бир танти марддан яралган.
Тоққа тик қарайди, бош эгар ерга.
https://t.me/ijod_qalbi