@ КЕЧИРИШНИ БИЛМАСАНГ УНУТ @
Минма зинҳор жаҳл отига.
Ярашмайди инсон зотига.
Мардлик ялоқини маҳкам тут,
Кечиришни билмасанг, унут.
Юк бўлади ортиқча араз.
Қалбни хира қилади ғараз.
Ёмонликдан сўнг яхшилик кут
Кечиришни билмасанг унут.
Чоҳ қазганга чоҳ қазмоқ ёмон.
Қасдлашмоқлик Аллоҳга исён.
Ҳакка бўлма, бўлгининг бургут,
Кечиришни билмасанг унут.
Паст кетганга паст кетма асло
Ҳисоб китоб қилгувчи Худо.
Бир мард бўлиб ғазабингни ют,
Кечиришни билмасанг унут
https://t.me/ijod_qalbi
Минма зинҳор жаҳл отига.
Ярашмайди инсон зотига.
Мардлик ялоқини маҳкам тут,
Кечиришни билмасанг, унут.
Юк бўлади ортиқча араз.
Қалбни хира қилади ғараз.
Ёмонликдан сўнг яхшилик кут
Кечиришни билмасанг унут.
Чоҳ қазганга чоҳ қазмоқ ёмон.
Қасдлашмоқлик Аллоҳга исён.
Ҳакка бўлма, бўлгининг бургут,
Кечиришни билмасанг унут.
Паст кетганга паст кетма асло
Ҳисоб китоб қилгувчи Худо.
Бир мард бўлиб ғазабингни ют,
Кечиришни билмасанг унут
https://t.me/ijod_qalbi