Iffatli ayol


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН
Admin @azizim1953
@Iffatli_ayol

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ЎН БАРОБАР ФОЙДА

Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврида одамларга қаҳатчилик етди. Машаққат ҳаддан ошгач, ҳазрат Абу Бакрнинг ҳузурига келишди:
– Эй Расулуллоҳнинг халифаси! Осмондан ёмғир ёғмаяпти, ердан гиёҳ унмаяпти, инсонлар ҳалок бўлишяпти. Энди нима қилурсиз?
– Боринглар, сабр қилиб туринглар. Умид қилурманки, Аллоҳ таоло сизларга енгиллик бергунга қадар талофат етказмагай, – жавоб берди халифа.
Кун охирида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга Шомдан карвон келгани ҳақида хабар тарқаб қолди. Карвон етиб келганда одамлар унга пешвоз чиқишди. Қарасалар, мингта туяга буғдой, зайтун ва майиз юкланган экан. Туялар Усмон розияллоҳу анҳунинг дарвозасига тўхтади. Юкларни уйга олиб кирганларидан кейин савдогарлар келишди.
– Нима хоҳлайсизлар? – сўради Усмон розияллоҳу анҳу.
– Ўзинг биласан, нимани хоҳлашимизни. Сенга етиб келган молларни бизларга сот. Биласан, одамлар шуларга зориқиб турибди, – жавоб беришди савдогарлар.
– Марҳамат, хуш келибсизлар. Молимга қанчадан тўлайсизлар?
– Бир дирҳамига икки дирҳамдан.
– Бундан ортиқроғига харидор бор.
– Тўрт баробарига сотасанми?
– Ундан ҳам зиёда.
– Беш баробаригами?
– Ундан ҳам зиёда.
– Эй Абу Амр! Мадинада биздан кўра пешроқ савдогар йўқ. Ҳеч ким биз бергандан кўра ортиқроқ бера олмайди! Сенга харидор бўлган ким ўзи?
– Менга Аллоҳ таоло ўн баробарини беради.
Сизлар ундан ҳам ортиқ бера олурмисиз?
– Йўқ, – дейишди савдогарлар.
– Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, менга келган молларнинг барчасини Аллоҳнинг йўлида фақир ва мискин мусулмонларга садақа қилдим! – деб Усмон розияллоҳу анҳу барча молларини инфоқ қилиб юборди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


#Кун_хикмати___

Аллохдан қўрқадиган киши
билан қўшни бўл,
сени хурмат қиладиган киши билан суҳбат қур,
сени суядиган киши билан маслаҳат қил ва
сени тушинадиган киши билан дўст бўл!


─┅─═इई🌸🌺🌸ईइ═─┅─

https://t.me/iffatli_ayol


#Дуо

Кетган нарса кайтиб келмайди. Аммо факат дуогина умид билан кетиб,
тухфа билан кайтиб келади.
"Роббим!" десанг бас...🤲


https://t.me/iffatli_ayol


НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

🕌– Поклик иймондандир;

🕋– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;

🥗– Доим тоза, покиза овқатлар енг;

– Ҳаромда шифо йўқ;

💦– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;

🍯– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

💉– Қон олдириш – шифо;

☝️– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;

❤️‍🩹– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;

🐄– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;

🥛– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;

🕌📿– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;

🍲– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;

🍛– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;

☕️– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;

❗️– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;

🚫– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;

✅❄️– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;

🥛– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;

🍝🍹– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;

🍫🍰🍬– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;

🍵– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;

🥛🐋– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;

☝️– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;

😋– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;

☝️– Ёлғиз овқатланманг;

🤲– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

https://t.me/iffatli_ayol


Нега кирпи (типра-тикан) боқмаслик керак?

✅ Ҳар қандай ҳолатда кирпини қўлингиз билан ушламан. Чунки  сиз кўплаб касалликларга дуч келишингиз мумкин. Болаларни бу ҳайвонлардан узоқроқ тутинг. Уларга қарашингиз мумкин, лекин уларни кўтарманг ёки эркаламанг.

Кирпидан ушбу касалликларни юқтириб олишингиз мумкун: энсефалит, салмонеллёз, ҳавфли вируслар ва қутуришни.

✅ Ҳар доим ҳам бу ҳайвонга қараб юқтирилган ёки йўқлигини аниқлаш мумкин эмас. Қутуриш пайтида ҳайвон ўзини тажовузкор ёки аксинча тутиши мумки. Эхтиёткорлик бу сизнинг саломатлигингиз учун, ўта мўхим бўлган вазифадир.

Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!

https://t.me/iffatli_ayol


Гриппни  енгишда  наъматак  ёрдам  беради.

Тайёрланиши:
2 ошқошиқ  наъматак  мевалари, 2 ошқошиқ  пиёз  пўстлари   500 мл иссиқ сувга  солиб,   паст оловда 5 дақиқа  қайнатилади. Оловдан олиб, қайнатмага  1 ошқошиқ  мойчечак  гуллари  солиб, дамлаб  қўйилади.

Илиқ  ҳолга  келгач,  кун давомида  ярим  пиёладан  5 - 6 маҳал ичилади. Ичимлик  азобли  йўталга  ҳам хотима  қўяди.

Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!


Агар бошингиз оғриса, бодом истеъмол қилинг

✅ Бодом таркибида яллиғланишга қарши восита бўлган салицин мавжуд. Бу бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.

✅ Аспирин каби кўплаб оғриқ қолдирувчи воситалар таркибида салицин мавжуд. Бодом шунингдек магнийга бой, бу қон босимини нормаллаштиришга, стресс ва ташвишларни бартараф этишга, бош оғриғини енгиллаштиришга ёрдам беради.


Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!


Бодринг қон босимини ва юрак хасталиклари хавфини камайтиради

✅ Бодринг калий ва магнийнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Ушбу моддалар қон босимини пасайтиради ва юрак хасталиклари хавфини камайтиради.

✅ Бодринг шарбати ҳам гипотензив хусусиятга эга. Унинг таркибида қон таркибини яхшилайдиган ва холестерин йиғинмаларини йўқ қиладиган табиий кислота мавжуд.

✅ Бу йерда асосий қоида - бодрингга туз сепмаслик. Туз сепиб истеъмол қилишлик, танадаги сувни ушлаб туради ва бу гипертензив беморлар учун фойдали эмас.

Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!


«Ҳар куни битта олма есангиз, шифокор олдига боришга ҳожат қолмайди» дейишади инглизлар.

✅ Чунки 1 дона олма соғлом бўлишингизга катта ёрдам беради. Зеро, 45 ккал эга бўлган (100г) олма таркибида 45 мг калий, 6 г углевод, 1-2 г клечатка, маълум миқдорда кальций, темир, натрий, фосфор, фолат кислотаси, А, В, С, РР витаминлари, оқсил мавжуд. Агар олмага қўшиб 5-6 дона уруғини ҳам есангиз, суткалик йод миқдорига эга бўласиз.

Яна бир қизиқ маълумот: 1 дона олма инсон ҳаётини 15 сонияга узайтиради!

Сақлаб олинг ва яқинларга хам улашинг!


САЛОМАТЛИК РУКНИ

☝️ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР

✈️https://t.me/iffatli_ayol✈️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эй авф этишни севадиган Роббим!
Сен кўз ёшларимни арт, қалбимга тасаллий бер, кўнглимга хотиржамликни тушир.
Бу нарса (қийинчилик) ларда ҳам бир хайр бор албатта. Хайрли машаққатларимни мен учун суюкли қил.
Қилган дуоларим худди кечага сочилган юлдузлар каби, ҳаётимни ойдинлатсин.
Ғам ташвишли онларимда мени хурсанд қил.
Жоҳилман, ниҳоятда жоҳилман.
Ибтидоим ҳам, интиҳоим ҳам Сен бўл!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Жуда хам таьсирли Ролик экан

Кузимни ёшини тия олмадим 😢

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜

https://t.me/iffatli_ayol


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугунги кун гузал, тароватли, унумли, барокатли, окибати хайрли утсин азизларим....

🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃


https://t.me/iffatli_ayol


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сизчи боймисиз.?

Агар бой бўлсангиз бойлигингизни қадрига етинг асраб авайланг...😢

🌸💎🌸💎🌸💎🌸💎🌸💎🌸💎


https://t.me/iffatli_ayol




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бахтимизга сог бу́линг умр ёлдошим❤️

Яқинларга хам улашинг!

🍓❤️🍓❤️🍓❤️🍓❤️🍓❤️🍓❤️

Реаксия босамиз ❤️


https://t.me/iffatli_ayol


Эй, гул! Сен худди тонгга ўхшайсан. Бутун гўзаллигинг тўла очилганингда намоён бўлади. Шу бир очилиш учун тонгни, қуёшни кутасан. Шу бир очилиш учун яшайсан. Шу гўзаллик билан атрофга бўй таратасан, кўнгилларни овлайсан, кимнидир бахтли қиласан. Борлигинг билан бахтлисан.🥰
Азизим, СИЗ мана шу гул кабисиз. Асл моҳиятингиз билан гўзалсиз...😍
Борлигингиз билан олам мунаввар.🥰

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌿




📝Эрим устимга хотин олди.
ТАЯНЧ УСТУНИ ЎЗИНГИЗДА

Куни кеча столим устидаги қоғозлар орасидан ўз номимга келган бир аёл мактуби эътиборимни тортди. Уни олиб ўқидиму... Келинг ана шу мактуб туфайли кўнглимдан кечган ўй-кечинмаларимни изҳор этишдан олдин мактубни шундоғича эътиборингизга ҳавола этиб қўя қолай.
«Ассалому алайкум Дилбар опа, - деб бошланади мактуб. -Сиз менинг ҳаётимни сақлаб қолган ҳалоскоримсиз. Мен ва фарзандларим бир умр сиздан қарздормиз. Ажабланаяпсиз-а... Бунинг тарихи узоқ. Келинг ҳикоя қилиб берай. 5 нафар фарзандимиз бор. Кичик қизим туғилгандан кейин эрим устимга хотин олди. Олган хотини билан синфдош бўлишган, улар севишиб, ҳеч бир-бирларидан кўнгил узолмаганликлари туфайли - биз эримнинг ҳам, ўша аёлнинг ҳам кўзига кўринмабмиз. Мен рақибамни жуда яхши танийман. Ёмон аёл деб айтолмайман. Олдинги эридан туғилган бир ўғли билан домда яшайди. Олий тоифали ўқитувчи. Эси-хуши жойида. Бир неча марта у аёлни огоҳлантирган эдим. Аммо, хуллас ҳозир эримдан битта ўғил туғиб олган. Мен бўлсам бошимни қайси тошга уришни ҳам билмайман, бахтсизлигимдан олов бўлиб ёндим. Дардимни ёрай десам онам ҳам, қайнонам ҳам йўқ - вафот этиб кетишган.
Аҳвол шу даражага келди-ки, яхшиси ўлиб қутулиб қўя қолай деган қарорга келдим. «Бу аёлга қаранг, ўн йил турмуш қуришибди-ю эрининг кўнгил мулкига кира олмабди-да», - деган таъна-дашномлар юрагимга ханжардек ботарди. Турмуш ўртоғимнинг мени тушунмай келганлиги, унинг ҳаётимиз давомида артистлардек роль ўйнаб алдагани, ҳақиқий башарасини эса шунча йил ўтгач, энди кўраётганим учун ўлимни афзал билдим.
Сизнинг бир китобчангиздаги «Ажралиш» йўқолишми йўқотишми?» сарлавҳали мақолангизга кўзим тушиб қолди. Қарангки, худди ўша саҳифа очилган экан. Худойим бу шаккокликдан мени тўхтатиб қолиш учун ҳам балки ўша мақола ёзилган бетни очиб қўйгандир. Қандайдир куч ёғилиб мени шу мақолани ўқишга ундади. Сўз сеҳри, ҳар бир сатридан нур ёғилиб турган бу мақола юрагимга малҳам бўлди. Мен бутун вужудим билан уни қайта-қайта ўқидим. Ўқидиму кўзларимни катта очдим. Ақлу ҳушимни йўқотаёзган онларимда йўлимни, ҳаёт йўлимни ёритувчи юлдуз бўлиб порлади бу мақоладаги ҳар бир сатр.
Ҳозир ҳам тушкун, маҳзун пайтларимда ана шу мақолангизни қайта-қайта ўқийман. Мана турмушимиз ҳам изга тушиб кетди. Бошимдан қанча-қанча савдолар ўтди. Фарзандларим бахтига омон қолганимга худога беадад шукурлар айтиб, сиздан ҳамиша қарздор синглингиз...»
Мактубни охирги нуқтасигача ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Сезган бўлсангиз аёл исмини, манзилини атайлаб тушириб қолдирдим. Асосий гап бунда эмас. Бир дардли кўнгилнинг изтиробларидан юрагимда аччиқ оғриқ, орзиқиш тўйдим. Яна қувондим ҳам. Ахир меҳнатимиз - сўзимиз кимгадир, кимларгадир керак ва зарур экан, кимнингдир, кимларнингдир дардларига малҳам бўлган экан... Ўша аёлни-онани умрининг энг сўнгги машъум қадамидан асраб қола олган ўша мақоламни излаб, топиб қайта ўқиб чиқдим ва ўйладим. Аёл-ку ҳаётидаги оғир лаҳзаларни енгиб ўтиб олибди. Шу лаҳза, шу дамда балки яна кимдир, кимлардир қаршисидан лоп этиб чиққан турмуш муаммоларидан, кулфату ғамдан нима қилишини, билмай, қайдан чора излашни билмай эсанкираб тургандир. Бир оғиз далдага, таскинга муҳтождир, маслаҳатга интизордир. Ва шу ўринда ижозатингиз билан ана ўша мақола хулосасини такрорласам:
Азизларим!
Ҳаётда шундай дамлар бўлади - чорасиз қоласан, тушкунликдан ўзингни қайга уришни билмайсан, дунё кўзингга қоп-қоронғу кўринади. Бундайин ҳол ҳаммада ҳам юз бериши мумкин. Гап фақат, ана шу ҳолатдан қадр-қийматни тушириб юбормай, ўз-ўзингдаги маҳзунлик, ғам-қайғуни енгиб, ундан чиқиб кета олишда. «Ўзингни йиғсанг, лашкарсан», - деганларидек, мен аминманки, ишончим комил, Сиз кучлисиз, қаршингиздаги бу оғирдан-оғир муаммони ҳам енгиб ўтишга қодирсиз. «Сенинг истагинг - сенинг ўзингдадир», деган экан улуғ алломалардан бири. Инсон токи ўз-ўзидан қувват олмаса, ўз-ўзини руҳан кучли, қудратли сезмаса, улкан ҳаёт денгизида кемасини бошқара олмай ғарқ бўлиши аниқ. Бир зум бугунги кун ташвишларини ўзингиздан, қалбингиздан узоқлатинг-да бир ўйлаб кўринг.

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿


Ўртоқларим билан сўкишиб юрганларимни эсладим, отам: «Ўзбекнинг гапи бир бўлади», дегич эди. Мен яна, ҳаммавақт бир сўзли бўлишни ўйладим. Сўнг нима учундир шу тобда отамнинг тутган йўлини тўғри деб билдим ва кейин ухлаб қолдим.
Ёпирай! Жуда нотинч бўлди-да, бу кеча!
Яна уйғониб кетдим: супада ғўдир-ғўдир гап-сўзлар қулоғимга етмасидан қозонда жиз-биз бўлаётган гўштнинг ҳиди димоғимга етди. Ҳайрон бўлиб, бошимни кўтардим. Даштдан отамнинг ошналари кепти деб ўйлаган эдим. Йўқ, лампа ёритиб турган дастурхоннинг бир томонида матлубот жамиятининг раиси чўкка тушиб ўтирар, у отам билан кулишар эди. Энам ўчоқ бошида.
Мен бу одамни яхши танир эдим, қачон отамга эргашиб унинг омборига борсам, шу кишини ҳам кўрардим, у бурчак-бурчакда уюлиб ётган ёнғоқ, олмақоқи ва олчақоқилардан ҳовучлаб олиб ҳидлар, сўнг сочиб ташлаб, кафтларини бир-бирига уриб қоқар, кета туриб, менга қошини учириб қўяр эди. Лекин уйимизга ҳеч келмаган эди.
Қовурдоқнинг ҳидидан унинг ҳали етилиб пишмаганини сездим. Уйда меҳмон борида дастурхондан четда тур, ҳадеб ўртага қўл узатаверма, бир ишора қил, ўзим бераман, хоҳлаган нарсангни, дер эди энам. Мен ўзимнинг уйғоқ эканимни энамга қандай билдирсам деб ўйлаб турган эдим, улар яна кулиб юборишди. Шунда отамнинг оқшомги кайфиятини эслабг иши ўнгидан келгани — тутган йўли тўғри чиққанига ишондим ва хурсанд бўлиб кетдим. Энамга тикиламан, ҳаракатларидан у кишининг ҳам кайфи чоғ экани билиниб турибди.
Лекин бари бир туришга журъат этолмадим.
— Ҳа, Полвон ака, менга ёмон таъсир қилди гапингиз, — деди раис. — Мен шунча ёшга кириб, бундай гапни эшитмаган эдим. Яширмайман, мард одамсиз, тушунасиз… Бундай ишлар аввал ҳам бўлган. Лекин бирови ҳам ўзимга ҳавола қилиб кетмаган эди. Одамга таъсир қилар экан, мен ҳам одам боласиман… Ана, фактура, дела! Янгамга беринг, ёқиб юборсинлар. Ўтган ишга саловат, Полвон ака.
Мен каравотдан секин тушиб, ўчоқ бошига чопдим.
— Сув ичаман, сув — дедим энамга.
— Гўшт-чи, емайсанми, болам? — деди энам.
Мен тиржайиб, чўнқайдим. Шунда раис мени чақириб, қошини чимирди. Мен ўрнимдан туриб салом бердим.
— Берман ке, улим, берман ке! — деди отам.
Бундай вақтда боришим керак. Энам ҳам елкамга қокди. Отам ёнига ўтқазиб:
— Шер улим! — деди. — Ухламадингми?.. Энди гўштдан ейсизу кириб ухлайсиз. Хавотир олма, болам! Мард одамнинг садағаси кетсанг арзийди. Мана, амакинг ҳам мард чиқиб қолдилар…
Улар кулишди. Шундай қилиб, бу нотинч кеча ўтди.
Ҳозир мен ўша кеча, ўша суҳбатлардан йигирма беш йил беридаман. Уларни тушдагидек эслайман.
Мен — энди ўзгариб кетган, саводим ҳам ростакамига чиқиб, «Алпомиш»ни ҳам ўзим ўқийдиган, ҳамда отамнинг мардлик ва арз қилиш тўғрисидаги ақидаларига аллақачон қўшилмай қолган эсам-да, бу кексайиб қолган отам — «ўзбекнинг соддаси»га ҳавасим келиб кетди.
Хикоя тугади.

✍Шукур Холмирзаев. 

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿


📝«Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя)

Ўшанда саккиз ёшларда эдим. Иккинчи синфда ўқиётган бўлсам ҳам зеҳним ўткир эканми, саводим чиқиб қолган, яъни отам айтиб турса, мен фактурасини ёзиб борардим. Отам район матлубот жамиятида магазинчими, бир нима бўлиб ишлар эди. У киши шундай катта ишда турсалар ҳам, жуссалари мендақанинг ўнтасига тенг келса ҳам, саводдари ҳалигидақа эди. Лекин отамни маҳалла аҳли ҳурмат қилар, у киши билан «Полвон бобо» деб сўрашишар, бир қариянинг: «Бечора кўп содда, мард одам. Ўзбекнинг соддаси шуёв», деганини ҳам эшитганман.
Биз ёз оқшомлари аллапаллагача гурунглашиб ўтирардик. Отамнинг ошналари келганда, мук тушиб, достон ўқишар, навбат билан дўмбира чертишар, момом ҳам қозон бошидан жилмасди. Эсимда: бизникилар айниқса, «Алпомиш» достонини севишар эди. Юсуф деган бир танишимиз бўларди, уйга келдими, лўлаболишни ўмровига тортиб, шу достонни ўқишга бошлар эди. Мен жиддий қулоқ солиб ўтирар, кейин ухлаб қолганимни билмас эдим, эрталаб супа пастидаги ёғоч каравотда кўрардим ўзимни.
Ўша кеча уйимизда меҳмон ҳам йўқ эди. Отам ҳам қаёққадир кетиб, келавермади…
Мен зерикиб, каравотимга чиқиб ётдим. Бир маҳал уйқу аралаш пайқаб қолдим: супада ғўдир-ғўдир гап бўляпти. Айниқса, энамнинг овози баланд-баланд чиқарди. Отам босиқ, лекин у ҳам баъзан «Э! Э!» деб қўярди, мен шунда беихтиёр ҳушёр бўлиб кетдим. Отамнинг одатлари қизиқ-да: мени ҳеч вақт «Тўрабой, ке!» деб чақирмайди, шунчаки, «Тўрабой!» деб қўя қолади, демак, бу — бери ке, деганлари ҳам бўлади. «Улим!» деб қўярдилар, вассалом, мен югуриб боришим керак. Отам сингилларимни ҳам «улим» деб чақирарди… У кишининг «Э!» деганини кўп эшитганман. Даштда бир сигиримизни чўпон ўзиники қилиб, «бўри еди»га чиқарган экан. Шунда энам чўпондан сигиримизни ундириш ҳақида кўп гапирган. Отам: «Э!Э!» деб туриб, қўл силтаган эди. Шундан кейин энам отамга гап кор қилмаслигини билиб, чўпонни қарғай-қарғай тинчиган эди.
— Э! — деди отам бирдан бақириб. — Шу пул билан бири икки бўлармиди, кампир?
— Сиз шундай дейсиз-да, ҳой! — деди энам. — Даштдаги мол ҳам саноқли қолган, биз уни қайтиб тўлаймиз! Ўйлайсизми?
— Мол сизларга, — деб тўнғиллади отам. — Мен энди манглайда борини кўраман, кампир! Э, гапирма! — отам қизишиб кетди: — Нима қилай? Сельпо раиси ўғирлик қилди, саводим йўқ, мени гўл билиб, шунча пулга туширди, ёрдам қилинглар, деб арзга борайми? — Э, мен бу ишти қилолмайман! Инсофи бўлса, ўйлаб кўради, кампир! Олти болам бор, кўриб турибди ўзи. Нокаслик қилмас.
— О, шўр бошим, шўргина бошим! — деди энам куйиниб ва идишлар тарақлаб кетди: — Сиз арз қилмасангиз, мен қиламан! Эрталаб милисага бораман, текшириб кўринглар, бу одам сельподан ҳеч маҳал мунча пул олгани йўқ, фактураям тузгани йўқ. Тузган бўлса, копияси ўзида бўларди-да!.. Бу одамни ўсал қилиб, ўзлари падлўк дакумит тузган, шунча пулни бунинг бўйнига урган! Текшириб кўринглар. Бунинг пактураларини ўғлим ёзиб берарди, униям келтириб сўроқ қилинглар, дейман!
Отам жимиди. Мен бу гапларнинг маъносига тушунмас эдим. Бироқ кимдир отамни алдагани, унинг бошида хавф борлигини сездим. Биз болалар тайёрга айёр бўлиб ўсар эдик: оилада пайдо бўладиган қийинчилик, камчиликни ота-онамиз тузатар, тўлдирар эди. Бизга ўйин бўлса, ёнбошлаб ётиб достон эшитиш бўлса ёки пистага пул бўлса бўлди эди.
Мен отамга фактура ёзиб берганларимни эслаб, ичимда хурсанд бўлиб, кўрпага ўралдим. Салқин тушиб қолган эдими, тўшакдан туришни хаёлимга ҳам келтирмадим. Фақат бошимни кўтариб, нима ейишаётган экан деб қарардим. Қовурдоқ ўртада бўлса, мен ҳам дилдираб, илжайиб борар эдим.
Отамнинг охирги сўзи шу бўлди:
— Э, кампир, бошимни қотирма. Мен айтдим айтгичимни унга. Номард экансан, ука. Майли, шу ўтирик пулди деб кет, лекин биринг икки бўлмасин. Бир куни сени болаларинг ҳам ота деб қолсин, дедим. Бўлди шу гап, кампир. Юракти бўшатдим. Агар ҳайвон эмас, одам наслидан бўлса, келади у — уккиғар!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.