Савол: Отам вафот этган, онамнинг номида 5 хонали уй бор. Уй отамдан мерос бўлиб ўтмаган. Шу уйни укамнинг розилигисиз менинг номимга ҳадя шартномаси орқали расмийлаштирса бўладими?
Жавоб: Агар уй-жой ота-онангизнинг умумий никоҳи даврида орттирилган бўлса, мерос қоидалари қўлланилади. Яъни, агар отангизнинг мерос мулкларга нисбатан мерос иши очилган ва мерос гувоҳномаси олинган бўлса, шу меросхўрнинг розилиги керак бўлади. Агар мерос иши очилмаган бўлса, Фуқаролик судига мурожаат қилиб, мулкнинг иккидан бир қисми отангизга тегишли эканлиги ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қароридан сўнг, марҳум доимий рўйхатда турган ҳудуд нотариусига мерос иши юзасидан мурожаат этасиз. Агар ушбу уй-жой онангизга ҳадя ёки мерос тариқасида ўтган бўлса ёҳуд отангиз ва онангизнинг ўртасида никоҳ шартномаси, мулкни бўлиш хақидаги ўзаро нотариал тартибда ( суднинг қарори) келишуви ёинки суднинг шахсий мулк деб эътироф этиш ҳақида қарори мавжуд бўлса ҳадя қилиш учун ҳеч кимнинг розилиги шарт эмас.
@Ideal_uyjoy_savdo