165-ҚИСМ
—Шаҳло, Жамиланинг ўрнига одам гаплашдингми? — кун бўйи мени қийнаган саволни бердим.
—Гаплашдим, хавотир олманг, — кийимини алмаштира туриб деди Шаҳло. — Ишончли одам экан. “Асли миллати ҳам хитой”, деди. Кўп “мол” олиб ўтиб тураркан. Ҳатто божхонадагилар ҳам таниб қолганмиш уни...
—Ишончли бўлса, бўлгани. Унда Таняга Жамиланинг кетганини айтмаймиз. Унга “мол”ни ким олиб ўтгани эмас, олиб ўтилгани муҳим.
—Шуда. Менам шуни айтдим. У эртага келадиган бўлди...
Шаҳлонинг бу гапидан кейин бехавотир уйқуга кетдим.
Эрта тонгдан ўрнимдан туриб, Хэйхэга ўтиш чоралари билан югурдим. Чиптага бордим. Ниҳоят, тушлик вақтидан кейин Таня ҳам қўнғироқ қилиб, кечки пайт келишим лозимлигини айтди. Мен “Фақат ўзим борсам бўладими?” деб сўрадим. У бу жуда маъқуллигини, “мол” тайёрлигини, хонамизгача олиб бориб берувчи одам ҳам борлигини, фақат мен ёнида бирга келсам бўлгани эканлигини айтди. Худо ишимни ўнглаганидан бирам енгил тортдим. Агар келинглар деса, Жамиланинг ўрнига бошқа одам олганимни кўриб, пича хуноб қиларди-да!
Таня тайинлаганидек, ўзим бориб “мол”ни олиб келдим. “Мол” ўтган сафаргидек конфетлардан иборат эди. Орасида қимматбаҳо шоколадлар ҳам бор. Бундан кўнглим тўлди. Чунки хитойликлар Россияда ишлаб чиқарилган конфетларини ҳам, шоколадларини ҳам яхши кўради. Чегарадан ўтувчиларнинг деярли ҳаммасида бу ширинликлар бўлиши тайин. Шунинг учун текширувчиларнинг ҳам эътиборини кам тортади. Хонага димоғим чоғ бўлиб келдим. Шаҳло менга Арсен бизни кечки овқатга таклиф қилаётганини айтди.
—Жуда ўралашиб қолмадингми, шу йигит билан? — дедим ҳеч ким билан учрашишни истамаганим учун.
—Опа, дарров кесатманг. Ҳалиги шеригимиз билан таништиради, ҳозир. Эртага йўлга чиқамиз-ку! Хоҳламасангиз, борманг. Шериксиз ҳам қоласиз!
—Шундай демайсанми? Унда бораман!
Шаҳло иккимиз ясан-тусан қилиб кечки овқат егани ва шу баҳонда учинчи шеригимиз билан танишгани йўлга чиқдик. Ресторанга кирар чоғимизда Жаҳонгирдан хабар келди:
“Кечаги хабаримга ҳалиям жавоб кутяпман. Балки аниғини бугун кўзларимга қараб айтарсан. Ёнингга боряпман...”
Очиғи, энсам қотди. Ўзини ўн саккиз яшар йигит деб ўйлаяпти, шекилли. Дарров жавоб ёздим:
“Мен хонада эмасман. Эрталаб иш билан чиқиб кетгандим. Бугун қайтолмайман. Ўзим хабар юбораман, борсам...”