161-ҚИСМ
—Эшитдингми? — деди Жаҳонгир мени бағридан қўймай.
—Нега? Нималар бўляпти? — йиғлаб юбордим.
—Ойим... Ойим мендан сўраб ҳам ўтирмай борган. Қиз томон ҳам ўлиб турган экан, бир боришгандаёқ рози бўлишибди.
—Энди нима бўлади? Айтмадингизми? — дедим хавотир билан.
—Айтдим... — узоқ сукутдан кейин Жаҳонгир “уҳ” тортди. — Ойим... сени келин қилишни истамаяпти. “Дўмқизи” деди, “Отасиз ўсган” деди, “Оиласи тўкис бўлмаганлар оилани қадрламайди”, деди. Хуллас, у десам бу деди, бу десам, у деди... Лекин мен сенсиз яшолмайман!
—Демак... — дунё кўзимга тор кўринаётган бўлса-да, сўрадим: — Унга уйланаркансиз-да!
Жаҳонгир индамади. Оғир хўрсинди. Кейин мени қаттиқ бағрига босди:
—Сени севаман, Лайло!
—Лекин бошқага уйланяпсиз, — итариб юбордим уни.
У куч билан лабларимга лабини босди ва деди:
—Нега сен бунақа оилада туғилгансан? Отанг нега ташлаб кетган? Учрашиб юраверайлик, Лайло!
Унинг юзига тарсаки тортдим. Ўрнимдан отилиб турдим-у, уйга югурдим. Бу менинг Жаҳонгир билан сўнгги учрашувим бўлди. Ўша куни туни билан йиғлаб чиқдим. Кўз ёшларимга қўшилиб, юрагимдаги эркакларга бўлган ишонч, ҳурмат, қадр туйғулари ҳам сизиб чиқиб кетди гўё.
Отам кетиб қолганида шунақа ҳолга тушгандим. Жаҳонгир ҳам мени худди шу аҳволга солди. Демак, эркак зоти ўзи шунақа! Аёлларни пастга уришдан, хўрлашдан бошқасини билмайди, улар! Уларга ҳам ўзларидек муносабатда бўлиш керак!
Мен ана шундай хулоса чиқардим...
ҚАДР
Алишер чўчиб уйғонди. Юраги ғаш эди.
—Туш-ку, бу, — тўнғиллаб қўйди ўзича. — Лайло қамоқда бўлса. Жаҳонгир қай гўрда юрган Худо билади...
У ўзича ўзини овутган бўлди. Барибир кўксидаги муштдек тугун ечилмади.
“Нега дунёга сиғмай кетяпман? Ҳамма ишни ҳал қилган бўлсам. Россияларга бориб келдим, ими-жимида. Зебони ҳам тинчлантирдим. Яна нега бунча зиқ бўламан?”
У яна кўзларини юмиб ухлашга уринди. Лекин шу пайт телефони жиринглаб қолди. Лайлонинг онаси қўнғироқ қилаётганини кўриб таажжубга тушмади. Ишнинг қандай кечганини сўрамоқчидир?
У яшил тугмани босиб, қайнонасига салом берди, болаларини сўради. Қайнонаси эса ўз ўрнида унинг сафари билан қизиқди.
—Ҳаммасини ўзлари ҳал қиладиган бўлишди. Сизга айтишди-ку! — тушунтирди Алишер. — Менимча, ҳал қилиб беришади. Кўпни кўрган одам экан. Мен ҳалал берарканман холос. Ташвиш орттиришим ҳам мумкин экан. Шунга қайтариб юборишди. Лайлоларнинг ўзига ҳам ташвиш бўлмай деб келавердим...
Қайнонасининг кўнгли тўлди шекилли, бошқа сўроқ қилмай, дарҳол хайрлашди.