158-ҚИСМ
Уруш даврида эридан қора хат олган аёл ҳам мендан журъатлироқ бўлгандир?
Мендан тезроқ мактубни очишга куч топгандир?
Мен эса, гўё қоғозни очсам, Шаҳлонинг ўзи чиқиб келадигандек юрак ҳовучлаб ўтирибман.
Ҳалиги аёл туйнукдан қараб кўзлари билан имо қилиб кетди. Худди “Мен сен биланман, қўрқма” дегандек.
Мен ўзим билан кураша кураша охири номани очишга куч топдим.
ВАФОСИЗЛИК
Ич-ичимдан Жаҳонгир билан учрашгим келаётганди. Албатта, буни Севарага билдиришга ғурурим йўл қўймайди. Мен унга сиримни бой беришни ҳам, учрашувдан қуруқ қолишни ҳам истамасдим. Шунинг учун ўша оннинг ўзида айёрлик билан бунинг йўлини қилдим.
—У билан учрашадиган аҳмоқ йўқ, — дедим Севарага қатъий. Кейин синглимга қарадим. — Юр Ўғилой, уйга чиқайлик, ойим кутиб қолгандир?
—Ярим соат қолди, сабр қил, — деди Севара шивирлаб.
—Айтдим-ку, сенга...
—Синглинг борда, а? — деди кейин у умидсизланиб.
—Синглим бўлмаганда ҳам чиқмасдим, — дедим унга яна.
—Бечора... — жуда ҳам Жаҳонгирга ачинди Севара. — Кутиб-кутиб кетаркан-да!
Мен сингдимни етаклаб уйга чиқдим. Синглим дарҳол ойимнинг бағрига ўзини отди ва иккаласи ухлашга киришишди. Мен эса дафтар, китобимни ёйиб, уй вазифаси кўп одамдек бош кўтармай ўтиравердим. Лекин бор эътиборим соатда. Мана соат миллари учрашув вақтига қараб югуряпти. Шунчалар ҳам чопқиллайдими? Ойимга нима дейишни Севараларнинг уйидаёқ режа қилиб қўйганман. Лекин гапиришга журъат топа олмаяпман. Худди ойим ҳаммасини биладигандек, “Нега ёлғон гапиряпсан?” дейдигандек юрагим пукиллайди. Айтилган вақтдан ўн дақиқа ўтди ҳам мен ҳамон уйдаман.
Негадир Жаҳонгирнинг кутишига ишонаётгандим.
Охири битта китобимни кўксимга босдим-да, қўлимга ручкани тутганча, ойимга дедим:
—Ойи, мен Севараларникига тушиб келай. Битта вазифани тушунмаяпман...
—Ухлаб қолмадими? — бахтимга кўзларини очмай деди ойим.
Бўлмаса дув қизарганимдан ёлғонимни сезиб қоларди.
—Йўқ, уям боши қотиб ўтирганди, — шундай дедим-у, остона ҳатладим.
Бу вақтда бирорта қўшни ташқарига чиқмаслигига ишончим комил. Севара ҳам аллақачон ухлагандир? Мен эса дир-дир қалтираётган оёқларимни зинага оҳиста қўйганча, учрашувга чиқяпман...
Юзимга қаттиқ бош қотиргандек тус бериб, иккинчи қават зиналаридан ўтдим. Ҳаяжоним кучлилигидан ортга қайтишни ҳам истадим. Лекин учрашувга бўлган қизиқиш бу истакдан устун келди. Биринчи қаватга тушганимдаёқ, подъезд эшиги олдида турган шарпани ҳис қилдим. Энг қизиғи, мен айнан мана шу вазиятни ўйлаб кўрмагандим. Агар ҳозир Жаҳонгир мени чақирмаса, нима қиламан? Севараларникига кира олмайманам-ку! Мен Севараларнинг эшиги рўпарасига келдим. Шарпа жим.