Дорихонадаги қотиллик - дедиктив қисса
29 - қисм
Муаллиф : Комил Синдаров
- Санжарбек, шу ишдан бирор наф чиқишига ишончингиз комилми? - йўл-йўлакай Маъмур сўрашда давом этди.
- Сизда бошқача таклиф борми, Маъмур ака?
- Таклиф-ку йўқ, лекин бекорчи ишларга вақт сарфлаш ҳам унчалик мароқли машғулот эмас-да!
- Биласиз жиноятчининг олдида юзлаб йўллар бўла-
ди, эса шулардан фақат бирини танлайди ва ўша йўлдан қочади, биз терговчилар эса унинг изидан кетар эканмиз юз бир йўлга кириб чиқишга, бехуда вақт, куч сарфлашга мажбур бўламиз. Агар биз унинг ортидан тўппа-тўғри борганимизда эди, унда бирорта жиноят қам очилмасдан қолмасди. Ишимизнинг бор машаққати қам шунда-да!
- Балки омадимиз чопиб, кутилмаган жойдан жиноят очилиб қолар, - Жўрабой хайрли ният қилди. - Киноларда, детектив китобларда жиноятчи ҳеч кимнинг хаёлига келмаган оёқ остидан чиқиб қолади-ку!
- Тўғри, жиноятчи оёқ тагидан чиқиб қолиши учун
ҳам терговчи йўл юриши, ҳаракат қилиши шарт эмасми?
Тергов гуруҳи аъзолари шифохонага кириб, тўғри
Бош шифокорнинг хонасига кўтарилишди. Узун бўйли,
сочлари оппоқ, олтмишларни қоралаган Бош шифокор
Мурод Вафоевич терговчиларни хушламайгина қабул қилди.
- Тушунмадим, қандайдир аптекачининг бизга нима
алоқаси бор? - деди энсаси қотиб.
- Алоқаси бўлмаса, биз бу ерларга келмасдик, - Санжарбек гапни қисқароқ қилди. Сўнг саволга мавҳумроқ жавоб берганини сезиб қўшиб қўйди: - Дорихона, асосан,
сиз раҳбарлик қилаётган шифохона даволанувчиларига
хизмат қилиб келган.
- Бўлса бордир, одамлар яқинни излашади, ўн қадам нарига боргилари келмайди. Майли, юристимиз сизларга нима зарур бўлса кўрсатади, керакли ходимларни ташкил қилиб беради, - деди терговчиларнинг муддаосини эшитгач. - Фақат бир илтимос, бизда оғир касал-
лар бор, шифокорларни беҳуда овора қилиб, беморлар
қаровсиз қолиб кетмасин.
- Албатта, биз ишга ҳалақит қилмаймиз.
- Муқаддам прокуратурадан кимдир келиб, текши-
риб кетганди, нима, чаласи бор эканми?
- Хабарим бор, унда айрим нарсаларга аниқлик ки-
ритгандик.
Бош шифокор ички телефондан кимнидир чақирди.
Зум ўтмай хонага ёшгина йигит кириб келди:
- Аброржон, бу кишилар прокуратурадан, бир қотил-
лик.жиноятини тергов қилишаётган экан. Айрим нар-
саларга ойдинлик киритишмоқчи. Ташкиллаштиришга
ёрдам қиларсиз. Сизнинг хонангизга ўта қолишсин.
- Хўп бўлади, - йигит меҳмонларга салом бериб, хона-
сига чорлади. - Келинглар, кабинетим учинчи қаватда,
ўша ёққа кўтариламиз.
- Аброржон, анчадан бери юрист бўлиб ишлаяпсиз-
ми? - Санжарбек йўл-йўлакай йигитни гапга тутди.
- Ўтган йили ўқишни битириб, шу ерга ишга келган-
дим, бир йил бўлди, ҳали тажрибам кам, - деди Аброр
камтарлик билан.
- Иш кўпми?
- Унчалик эмас, асосан, шартномалар...
- Ариза, шикоятлар ҳам келиб турадими?
- Албатта, ахир бу ерда бир кунда ўнлаб жарроҳ-
лик амалиёти ам.алга оширилади. Барчаси оғир касал-лар... мия билан боғлиқ... Шунга яраша ўлим ҳам бўлиб туради... Йигитлар юристнинг кичкина бўлса-да шинамгина хонасига жойлашиб олишгач, гуруҳ раҳбари савол-жавобни давом эттирди:
- Бош мия билан боғлиқ жарроҳлик жуда оғир кечса
керак-а?
- АйтмАнг, баъзи операциялар беш-олти соатлаб давом этади. Мияни очиб, кавлашнинг ўзи бўладими?
- Ўлим ҳолати неча фоизни ташкил этади?
- Бунисини билмадим, - юрист бирдан сергакланди, -
лекин кунда, кун ора учраб туради...
- Норозилар ҳам бўладими?
- Тушунмадим? Қайси маънода?
- Жарроҳлик столидан турмай вафот етганларнинг
қариндошлари шифокорлардан норози бўлиб, устидан
шикоят қилиш ҳолларини назарда тутяпман, - саволига
аниқлик киритди Санжарбек.
- Бунақаси ҳам учраб туради. Айримлар дўхтирларни
ҳамма нарсага қодир, ҳар қандай касални тузатиш қўли-
дан келадиган, Худо, деб билишади. Ахир, улар ҳам бан-
да, қўлидан келганини қилишади... Вақт соати битган,
ажали етган кишини ким сақлаб қола олади. Одамларга