- Санжарбек тортмадан телефон аппаратинй чиқариб,
стол устига қўйди: - Танияпсизми?
- Йўқ, нима экан?
- Бу телефон раҳматли Луқмонга тегишли. Бахтимиз-
га дўстингизга юборган барча хабарлар сақланиб қолган
экан. Мархдмат, танишиб чиқишингиз мумкин, - тергов-
чи телефон хотирасидан оқ қоғозга чиқарилган «зшз»
хабарлар столнинг устига ташлади.
Шарифхўжа эгилиб, қоғозга нигоҳ ташлади. Ран-
ги-рўйи оқариб, нимадир демоқчи бўлди, аммо тили
танглайига ёпишиб, овози чиқмади. Битта-яримта оқ
оралаган мўйлови учиб, кўзлари нурсизланди. Сўнг тунд
башарасини тескари буриб, ғудуранди:
- Қаттиқ хато қилаяпсанлар! Ҳали пушаймон бўла-
санлар!
- Орифхўжаев, илтимос, қўрқитманг, ҳайиқадиган ёш-
дан аллақачон ўтганмиз, - совуққонлик билан деди гу-
руҳ раҳбари. - Яхшиси, берилган саволга жавоб беринг!
- Адвокатсиз ҳеч қандай саволга жавоб бермайман,
бошимни қотирмаларинг!
- Яхши, мана телефон, адвокатингизни чақиринг, -
Санжарбек стол устидаги хизмат телефонини гумондор
тарафга сурди.
- Шартмас, ўзймнинг телефоним бор, - Шарифхўжа
чўнтагидан қўл телефонини чиқарди.
- Афсуски, қўл телефондан фойдаланишга рухсат йўқ.
- Нима, мен... қамоққа олиндимми?
- Шундай! - деди Санжарбек қатъият билан. - Сиз
Луқмон Шариповни ўлдирганлик ва бошқа жиноятларни
содир этганликда гумон қилиниб, вақтинча ушландингиз. Қаршилик қилишдан фойда йўқ, ҳаммаси тушунарли, далиллар етарли. Айбингизни бўйнингизга олишни
маслаҳат бераман!
- Мана буни ебсанлар! - Шарифхўжа бош бармоғини
икки бармоғи орасига тиқиб, терговчига ўдағайлади.
Нима, Луқмонни мен ўлдирибманми? Ўз ўртоғимни-я1
Қайси калла билан шунақа бетайин айбловни...
- Жойингизга ўтиринг, - гуруҳ раҳбари зарда қилди.
- Қилғилиқни қилиб, нега ўзингизни фариштадай тута-
япсиз?! Нима, товламачилик йўли билан Аҳмеддан бутун
бошли ҳовлисини тортиб олганингиз ёлғонми? Ҳаммаси
ўз исботини топиб турган бир пайтда қандай қилиб сув-
дан қуруқ чиқмоқчи бўляпсиз? Тониш шунчалик осон-
ми? Ким айтади сизни терговчи, деб! Яхшиси, бу майна-
возчиликни йиғиштириб, бўлган воқеани айтиб беринг.
Балки виждонингиз жиндек бўлса-да тозаланар.
- Агар виждон бўлса! - қўшимча қилди Умид.
- Ука, майли нима деб ўйласангиз ўйлайверинг! - би-
роз шаштидан тушди гувоҳ. - Тўғри, биз ҳам фаришта
эмасмиз, аммо қотиллик бу бошқа нарса, Худо сақласин.
Ҳали бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Сиздан илтимос, ху-
лоса қилишга бироз шошмай турсангиз. Луқмонни мен
ўлдирганим йўқ, ўз бошига ўзи етди.
- Бу нима деганингиз? - сергакланди Санжарбек.
- Нейрохирургия институтидаги дўхтирлар билан
қанақадир «бизнес» қилиб юрганидан хабарим бор. Пул
бор жойда муаммо бўлади. Балки ўшалар...
- Қанақа бизнес? Бу нима деганингиз?
- Ўзи мақтанганди, аниғини сўрамаган эканман... Ме-
нимча, касалхонага дори ўтказиш билан шуғулланиш-
ган, шекилли.
- Хавотир бўлманг, биз ҳаммасини текшириб кўрамиз,
- деди гуруҳ раҳбари пинагини бузмасдан.
- Боя «окахон»га телефон қилгандим... - навбатдаги
«хас»га ёпишди гумондор, - ҳозир сизларга команда беришади.
- Биринчидан, ҳеч ким бизга команда беролмайди,
- деди Санжарбек гувоҳнинг катта кетишидан энсаси қотиб, - иккинчидан, гап майда безорилик ҳақиДа эмас,
қотиллик хусусида боряпти. Бировни ўлдириб, тинчги-
на яшаб юрадиган замонлар ўтиб кетганига анча бўлган.
Жиноятчи ким бўлишидан, қайси «окахон»нинг қандай
эрка «укахон»и бўлишидан қатъий назар қонуний жазо-
сини олиши шарт.
- Бунақа насиҳатингизни болангизга қиласиз? Сиз-
нинг кўзингизга ким бўлиб кўриняпман?
- Жиноятчи бўлиб кўриниб турибсиз-да! - Умид луқ-
ма ташлади.
- Менга барибир! Санларни огоҳлантирдим! - Ша-
рифхўжа Умидга еб қўйгудек бўлиб қараб қўйди. - Бугун
бировларнинг устидан кулиб, эртага ўзларинг бир жой-
ларингни қисиб қолманглар, дейман-да!
Шу пайт Санжарбекнинг қўл телефони жиринглади.
Экранда Бош прокурор ўринбосари қабулхонасининг