кетди: талабалик пайтимизда Азим деган курсдошимиз
бўларди. Бир куни дўстимизнинг акасиникига меҳмон келиб қолибди. Уйда ҳамма нарса бор, фақат чакки йўқ экан. (Бухоро, Самарқанд тарафларда сузмани чакки
дейишади). Акасининг чўнтагида майда пули йўқ экан, Азимга юз сўм тутқазиб ( пайтларда юз сўм ҳозирги юз долларга тенг эди) «Югур, тезда бозордан чакки олиб
кел», дебди. Содда ука юз сўмга бир халта чакки кўтариб келган экан. Шу-шу курсдошимиз «Азим чакки» номи билан машҳур бўлиб кетди. Йигитлар мириқиб кулишди.
- Соддалик қурсин, соддалик! - ўзини зўрға кулгидан
тўхтатиб, «эстафета»ни давом эттирди Умид. - Жалил
деган дўстимиз қишлоқдан чўлга ишлашга кетганди. У
пайтда қўл телефонлар йўқ. Отаси катта ўғлига тўй бош-
лаб, чўлдаги ўғлини қандай тўйга айтишни ўйлаб боши
қотибди. Охири бир жиянйга илтимос қилиб, машинасида Жалилни олиб келишни тайинлабди. Жиян тўйдан
бир кун олдин йўлга чиқиб, болани даладан топибди.
«Тез бўл, аканг уйланяпти, сени олиб кетишга келдим», дебди жиян. Жалил «АкамнинГ тўйи кузда бўлиши керак эди-ку», дея ҳайрон бўлиб, тугунини йиғиштириб, машинага ўтирибди. Хаёлидан«Отам-онамтинчмикан?» деган нохуш ўй ўтибди. Йўлда машинани «ДАН» ходими тўхтатибди. Машинанинг ҳужжатларида чатоқлик бор экан. Жиян инспекторнинг олдйга бориб, вазиятдан чиқиш учун «Машинада ўтирган боланинг отаси қазо қилган,
уни таъзияга етказиб боришим шарт», дебди. Машина-
да қамма гапни эшитиб ўтирган Жалил хаёлига келган
нохуш ҳис рост эканига амин бўлиб, юраги аламга тў-
либди. «ДАН» ходими таъзия изҳор қилиб, жиянга жавоб
берибди. Жалил отасини ёдлаб, то қишлоққа етиб кел-
гунча ич-ичидан эзилиб, йиғлаб келибди. Уйига яқин-
лашганда тумонат одамни кўриб, отасининг жанозасига
келганига шубҳаси қолмапти. Машинадан тушиб, «Вой
отамлаб» уйига отилибди. Дарвоза ёнида отасини кўриб,
бир муддат нима бўлаётганига ақли етмай тошдай қотиб
қолибди. Демак, қазо қилган онам экан-да, деган ўйга
бориб, «Вой энажон, энажоним!» деб дод солибди. Отаси
«Бу падарланати нима деяпти?» деб боласининг қулоғи
остига бир шапалоқ туширибди. Жалил бундоқ қараса,
онаси чўланглаб томонга келяпти... Бола бечора ақлу
ҳушини йўқотиб, «Бўлмаса ким ўлган?» дермиш. Ота гап
нимадалигини англолмай «Э, аҳмоқ, нима деб алжира-
япсан, нафасингни ел учирсин-эй, тўй бўляпти, аканг уй-
ланяпти-ку», дебди.
- Вой содда одамлар-эй! - деди Жўрабой кулгидан
ўзини зўрға тўхтатиб. - Бизнинг қишлоқда Нарзилла
деган ака бор. Собиқ шўролар даврида шу ака Россияда
ҳарбий хизматни ўтаган. Армиядан қайтишда самолёт-
га чиқибди. Аэропортга киришда бошқалар қаторида
ҳам жамадонини юкхонага топширибди. Умрида би-
ринчи марта самолётга чиқаётган йигит қўлига юк та-
лонни олгач, жамадонни ўзлари уйгача олиб бориб бе-
ришаркан-да, деган хаёлга келибди. Самолёт Тошкентга
қўнгач, юкини кутмасдан тўғри уйига йўл олибди. Оғай-
ин-қариндошлар аскарни кўришга чиқишибди. Ким-
дир йигитнинг қўлида ҳеч нарсаси йўқ, сўппайиб кириб
келганини кўриб, «Нарзиллажон, жамадон қаерда?» деб
сўрабди. Шунда йигит чўнтагидан юк талонини кўрсатиб, «Мана талони, ўзлари почта орқали юбораркан»,
деган экан. Одамларнинг айтишича, содда йигит ҳозирга қадар қишлоққа кираверишдаги Сўпоқ деган сой бўйида
жамадонини кутиб ўтирармиш.
Тағин кулги кўтарилди...
- Қойил-эй! Мендан бошқа ҳамма яхшигина қизиқ-
чи экан-ку! - Санжарбекнинг чеҳраси кулгани билан
ичидан зил кетиб; қисиниб тургани сезилиб турарди -
Майли, кулги-кулги билан, ишдан четлашмайлик! Боя
Луқмоннинг хотини келганди. Уйидан эрининг иккинчи
телефонини топиб олибди. Жўрабой, техникани яхши
тушунасиз-а, - гуруҳ раҳбари токка тиқилган телефонни
қувватлагичдан чиқариб, талабага узатди, - бир титиб
кўринг-чи, балки фойдаси бўлар.
- Хўп бўлади,- талаба телефонни қўлига олиб, олд-ор-
тини айлантириб, «титиш»га тушди.