Дорихонадаги қотиллик - дедиктив қисса
3- қисм
Муаллиф : Комил Синдаров
—э шунақами? - Санжарбекнинг юраги тўлиб, то-
моғига тош қадалгандай бўлди, ўзини тутишга ҳарчанд
ҳаракат қилмасин кўзларида ёш қалқиди. - Буни қаранг-
га, вой. соддагина устозим-эй! Вой тинчимаган одам-
лар-эй! Иқтидорли киши ҳар нарсада иқтидорли, деган-
лари рост экан-да!
- Роса хўрлигим келди! Шундай одам...
- Янгажон, тўғри, эшитган қулоққа эриш туюлади... Ас-
лида, бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Нима биландир
банд экан, демак, тушкунликка тушмаган, ҳаётга қизиқи-
ши сўнмаган, бошга тушган ташвишни енгишга ҳаракат
қиляпти, курашяпти... Аксинча, Худо кўрсатмасин, ҳамма
нарсадан совиб, яшашдан безиб ўтирса, нима қилардик!
- Тўғри-куя, лекин одамга алам қиларкан, - Назира-
нинг қалби сал ёришгандай бўлди. - Қайси қилган гу-
ноҳлари учун шунақа аҳволга тушиб қолганига ҳайрон-
ман... Сизга кўпдан-кўп салом айтдилар.
- Саломат бўлсинлар, - Санжарбекнинг тағин ўпка-
си тўлди, - устозни роса соғиниб кетдим... Насиб қилса,
кейинги ҳафтада ёнларига ўтиб келишни режалашти-
риб турибман.
- Йўқ, йўқ, ҳозирча келмай турсин, дедилар. Сизга гап
тегиб қолишидан хавотирдалар...
- Эй, шу ишиниям... гап тегса-тегар! Майли, янгажон,
сиз ташвиш чекманг, бир амалларман...
- Укажон, эҳтиёт бўлинг-да! Йўқжойдан тағин бошин-
гиз балога қолиб ўтирмасин, дейман.
- Ўзларингиз яхши ўтирибсизларми? - Санжарбек
гапни бошқа ёққа бурди. - Иш билан овора бўлиб, сиз-
лардан ҳам хабар ололмай қолдим...
- Биз яхшимиз, хижолат чекманг, амаллаб турибмиз.
- Янгажон, зарурат бўлса, тортинмай қўнғироқ қила-
веринг.
Санжарбек аёл билан илиқ хайр-хўшлашиб, жойида
ўтирганча ўйланиб қолди... У ҳамон аёлнинг гапларини
ҳазм қилолмай қийналарди. Буни қаранг-а, Фахриддин Каримович ўз кўллари билан жемпер тўқиганмиш... Эсиз!
Шундай одам-а! Қанчадан-қанча мураккаб жиноятларни
фош этган, оддий терговчиликдан вилоят прокурДтураси
раҳбари даражасигача кўтарилган инсон бугун шу кўйга
тушиб ўтирса-я! Бу Абдулла Қаҳқор айтганидек, атомнинг
кучини ўтин ёришга сарфлашдай беъманилик эмасми?
Ишонгинг келмайди... Бир тарафдан ўзига машғулот топиб,
нима биландир андарман бўлгани ҳдм маъқул. Тушкунлик
ботқоғига ботиб қолишдан Яратганнинг ўзи асрасин!
Эшик тақиллаб, милиция ходимлари хонага қорача-
дан келган, бўйдор, сочларига қисман оқ оралаган, қирқ
ёшлардаги бадқавоқ кишини олиб кирдилар ва қўлидаги
«кишан»ни ечиб, чиқиб кетдилар. Қисқа муддатли тани-
шувдан сўнг Санжарбек мулойимлик билан гап бошлади:
- Самиғ ака, соғлиғингиз яхшими? Ўзингизни қандай
ҳис қиляпсиз?
«Айбланувчи» бунақа муомалани кутмаган, шекилли,
бир муддат нима дейишини билмай анқайиб қолди. Сўнг
ундан иқрорлик хатини олиш учун қилинаётган нав-
батдаги найранг бўлса керак, деган ўйга бориб, қовоғи-
ни очмасдан тўнғиллади:
- Раҳмат, ўтирибмиз Худо деб. Ҳар кимга инсофни Ал-
лоҳнингўзи берсин!
- Фарзандлардан нечта? - терговчи атайлаб «рақиб»-
ни нозик жойидан тутишга уринди.
- Раббимга шукур, икки қиз, икки ўғлимиз бор, - ку-
тилгандек Самиғнинг чеҳраси сал ёришгандай бўлди.
- Ўғилларингизнинг ёшлари нечада? - терговчи худ-
ди ҳеч нарса билмайдигандай савол беришда давом этди.
- Каттаси Омонжон йигирмага чиқди, кичкинаси Вали-
жон саккизинчи синфда ўқийди, яқинда ўн тўртга тўлди.
- Ота-онангиз, ака-укаларингиз борми?
-Тўртукам, икки синглим бор. Ҳаммаси уйли-жойли бў-
либ кетишган. Мен оилада тўнғич фарзанд эдим, - тергов-
чининг берилиб тинглаб туриши Самиғни руҳлантириб
юборди. - Ўн тўрт ёшга кирганимда отамиз оғир хасталик- дан вафот этди. Нашриётда оддийгина ишчи бўлсалар-да,
отам ҳаёт пайтида қийинчилик билмай яшаган эканмиз.
Бир ўзи ишлаб, жўжа бирдай жон - шунчамизни қийнал-
масдан боқиб келган эканлар... Оила юки мен билан онам-
нинг гарданига тушди. Онам амаллаб қўшни маҳалладаги