Хуршида билан ҳар учрашганимизда унинг сен туфайли чекаётган изтироблари, ҳадикларини ҳам сезиб турардим, аммо билдирмасдим. Охири нима билан тугашини кутардим. Тан оламан, уни яхши кўра бошлагандим… Лекин рафиқамга айланиши учун муҳаббатнинг ўзи етарли эмас, мен учун муҳими ишонч эди! Ишонасанми, сен ҳақингда оғиз очмади, шу дўстингиз менга ёқмайди, демади ҳам. Айлантириб сўраганимда бир мартагина «биров ҳақида қатъий фикр билдиришдан йироқман» деди. Кеча… кеча ҳам сизларни кузатиб тургандим… дарахт панасида… Бу ёғини ўзинг биласан…
Собир нимадир демоқчи бўлди, аммо овози томоғида қолгандай эди.
- Севгимни топдим, аммо дўст деб юрган кишимни йўқотдим. Собир, сенга раҳмат айтаман, фақат… энди хайрлашсак. Ахир, унга мен ҳақимда айтган гапларинг қулоғимдан, унга кўрсатган қилиқларинг кўз ўнгимдан кетмайди энди. Бу, — Отабек бир варақ қоғозни силкитди, — бу ишдан бўшашим учун ариза. Раҳбарнинг олдига кираман-у, кетаман. Хайр.
Отабек секин ёпган эшикка тикилиб ҳануз қотиб турган Собирнинг
кўзларини ёш пардаси қоплади…
Хикоя тугади.
@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️