Биз социал ҳайвонмиз. Шу учун ҳам жамият бизни маъқуллаши ва бизни унга фойда келтиришимиз биз учун жудаям муҳим. Жамият қаердан бошланади? Сени оилангдан. Оиланг кимлардан иборат? Бобонг, бувинг, мен, онанг ва ака/опа/сингил/укангдан. Шулар жамият.
Жамият нимани маъқуллайди?
- аввал ўзига, кейин жамиятга фойдаси тегадиган эркакни
- ота-онасини интернетда, оғизда эъзозлайдиган эмас, реал ҳаётда улар учун нимадир қиладиган эркакни
- гапирадиган эмас, қиладиган эркакни
- яшашни ўргатадиган эмас, ҳаёти билан ўрнак бўладиган эркакни
- танқид қиладиган эмас, таклиф қиладиган, ўзгариш опкеладиган эркакни
- ростгўй эркакни, тўғрисўз эркакни, бу орқали сени устингдан кулишлари мумкин ёки сенга шундай туюлиши мумкин, лекин уларни жиддий олма
- халол эркакни
- бировни аёлига кўз олайтирмайдиган эркакни
- айбларини тан оладиган ва амалда уларни ўзгартирадиган эркакни
- қилган хатоси учун кечирим сўрай оладиган ва уни тўғрилайдиган эркакни
- жавобгарликни бўйнига олишдан қўрқмайдиган эркакни
- гамхўр эркакни
- ўзини-ўзи эплайдиган, яхши кўрадиган эркакни
- меҳнаткаш эркакни
- нолимайдиган эркакни
- йиғлаб турадиган эркакни
- фақат сўраганда ёрдам берадиган эркакни
- футбол кўрадиган эмас, ўйнайдиган эркакни
- ўзини-ўзи танқид қила оладиган, рефлексиядан фойдаланадиган эркакни
- кенг фикрлайдиган эркакни
- ўз ишини устаси бўлган эркакни
- хаёти учун керакли нарсага вақт сарфлайдиган эркакни
- ўзини қизиқишлари бор ва улар билан шуғулланадиган эркакни
- китоб ўқийдиган эркакни, ундан ҳам кўра китоб ўқишга қизиқтирадиган эркакни, ундан ҳам кўра китоб ёза оладиган эркакни
- касалликлар ҳақида ёзадиган эмас, касалларни даволайдиган эркакни
- давлатни танқид қиладиган эмас, уйини иссиқ, оиласини қорнини тўқ, устини бут қилиб ўтирадиган эркакни
- хотинини ўзингга қарамайсан деб танқид қиладиган эмас, хотини ўзига қараши учун маблағ ажратадиган эркакни
- кўп хотинлилик учун курашадиган эркакни эмас, биттагина хотинини қиролича қилиб олган қиролни
- халқни 95% ва 5% га бўладиган эмас, ўзини яқинлари учун нимадир қиладиган эркакни
- фақат қилаётган ишлари эмас, ўзини тутиши, муомаласи, бошқаларга хзурмати ҳам чиройли бўлган эркакни
- фарзандига китоб ўқишинг керак дейдиган эмас, ўзи доим китоб ўқиб ўрнак бўладиган эркакни
- фарзандни қанақа тарбия қилиш кераклиги ҳақида маслахат берадиган эмас, фарзандини тарбиясини бошқаларга ўрнак бўладиган қилиб қўйган эркакни
- фарзандига манавинақа гапларни менга ўхшаб гапириб ўтирадиган эмас, шунчаки шу сифатлари бор эркакни...