Халқ ўз пулининг ҳисобини сўрашга ҳар доим ҳақли!
Ижтимоий тармоқларда “ҳамма ақлли бўлиб кетди, ҳамма бюджетнинг пулини ҳисоб-китоб қилишга ўтиб кетди ... ўзи солиқлардан қочиб юрадиган халқмиз ...” қабилидаги чиқишларни кўриб, қуйидаги фикрларни ёзишга қарор қилдим.
⚡️1. “ҳамма ақлли бўлиб кетди, ҳамма бюджетнинг пулини ҳисоб-китоб қилишга ўтиб кетди ...”
Бу рост, фақат кесатиғ маъносида эмас, ростдан ҳам ақлли халқ, ҳуқуқий онги ошган халқ давлат бюджетининг ҳисоб-китобини сўрайди ва бунга улар тўлиқ ҳақли. Чунки, бюджет – давлатнинг барча бўғинлари бўйича даромадлар ва харажатларни акс эттирадиган мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжатидир. Мамлакат эса жамиятга, яъни халққа тегишлидир. Унинг молияси (даромадлари ва харажатлари) эса аслида давлатники эмас, балки халқникидир!
Ўзи бизнинг иқтисодий луғатимизга “давлат молияси” деган термин рус тилидаги “государственные финансы” иборасининг бевосита таржимаси сифатида кириб келган ва бу хато! Бунинг исботи сифатида мазкур тушунчанинг инглиз тилидаги вариантини келтирамиз – “Public Finance” – таржимаси “оммавий молия”, “жамият молияси”, “халқ молияси” маъносини беради. Моҳиятан олиб қараганда ҳам давлатнинг пули бўлмайди, чунки давлат – бу, ўз халқига унга керак бўлган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи сиёсий устқурмадир. Шу хизматларни молиялаштириш учун аҳолидан ва бизнес субъектларидан солиқ ва йиғимларни ундиради. Бундан келиб чиқадики, халқ ўз пулини қаерга кетаётгани, нималарга сарфланаётганини билишга, давлатдан ҳисоб сўрашга ҳақли.
⚡️2. “ўзи солиқлардан қочиб юрадиган халқмиз ...”
Тўғри, лекин нега бизнинг халқ солиқдан қочишга мойил? Балки, халқ билиб-кўриб туриб шундай қилаётгандир! Одамлар қачон ёппасига солиқдан қочади – қачонки солиқ тизими адолатсиз эканлигини ёки тўлаётган солиқлари “каламушлар” томонидан кемиралаётган ёки ҳавога совурилаётганини кўриб-билиб турган бўлса! Одамлар шунча меҳнат қилиб, таваккалу-тадбиркорлик орқали топаётган даромадларидан солиқларни тўласа-ю, уларга керак бўлган инфратузилма, таълим, тиббиёт, илм-фан, ижтимоий ҳимоя, тоза атроф-муҳит, ҳуқуқ-тартибот ва шу каби ижтимоий хизматлар кемтик, сифатсиз амалга оширилаётган бўлса, аслида тўлалигича шу ишларга сарфланиши керак бўлган халқ пули куппа-кундуз куни талон-тарож қилинаётган бўлса кимнинг солиқ тўлагиси келади?
⚡️3. “ҳеч қаёқда ишламасангиз нега солиқ тўлаяпман дейсиз ...”
Барака топгурлар, солиқ сиёсатини тушунмасангизлар нима қиласизлар гапириб! Тирик одам бор эканки солиқ тўлайди. Солиқлар фақат даромаддан олинмайди, улар истеъмолдан ҳам олинади, мулкка, ерга эгалик қилишда, давлат хизматларидан фойдаланишда ва бошқа турли ҳолатларда ҳам олинади. Ҳеч қаерда ишламайдиган ёки расмий даромад манбаига эга бўлмаган одам ҳам яшаб нималарнидир сотиб олса керак?! Бўлди, шуни ўзидаёқ у солиқ тўлаяпти! Харид қилаётган нарсаси хоҳ импорт, хоҳ ўзимизда ишлаб чиқарилган бўлсин, маҳсулот ёки хизмат қийматида ҚҚС, акцизлар, фойдали қазилма солиғи, айланмадан солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ, иш ҳақидан даромад солиғи, мулк, ер, сув каби солиқлар ва ҳатто турли йиғимлардан камида бир нечтаси ўтирипти. Камига монополлашган иқтисодиётда квазисолиқ деган кўзга кўринмас солиқ ҳам бор, бунга электр энергия бўйича 200 кВт лимит белгиланишини мисол сифатида келтирганман.
Тўғри, бизнинг шароитда жуда кўпчилик ўзи тўлаши керак бўлган солиқларнинг ҳаммасини тўламайди. Лекин, бунга улар айбдор эмас! Бунга номукаммал, аниқроғи илма-тешик бўлиб ётган, 33 йилдан бери тинимсиз ўзгариб келаётган, ҳеч бир фундаментал талабга жавоб бермайдиган солиқ тизими айбдор.
☝️Хулоса шуки, бир томондан солиқ сиёсати адолат мезонларига жавоб бермаса, иккинчи томондан солиқ тўлиб одамлар ўзлари истаган сифатли ижтимоий хизматларни ололмаса, учинчи томондан солиқдан қочиш имкониятлари мавжуд бўлса, у ҳолда аҳолини солиқ тўламасликда айблаб ўтирманг!