14-модул дарслигидан "Бир бурун олдинда" иподром мисолини мана шу уйга вазифаларни бажариш графигида хаётий мисол тариқасида кўришимиз мумкин экан, хаммамиз бир вақтда бошлаган эдик, лекин натижани ўзларингиз кўриб турипсизлар кимдир олдинда вазифаларни вақти вақтида бажариб келяпти, кимдир вазифаларни бажаришда орқада қоляпти, кимдирлар эса кейин кўриб ўқиб ўрганиб оларман барибир 6 ойлик доступим борку деган фикрда юрган бўлиши мумкин. Ишонила хозир ўқимадизми бундан кейинам ўқимисиз, вақт бизни кутиб турмайди. Фурсатни бой бермаслигимиз керак, хар бир вазифани вақти вақтида бажарсак қўйган мақсадларимизга ҳам шунча эрта эришамиз. Билингки ўзингизни олдингизга қўйган мақсадларингизга эришиш учун харакатни қанча кеч бошлар экансиз ёки муддатини орқага сурар экансиз шунча мақсадларингизга кеч эришасиз ёки умуман эриша олмайсиз.