Водий совчилар dan repost
❗️УЗОҚ КУТИЛГАН ҚОНУН НИҲОЯТ ИМЗОЛАНДИ!
📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
⚡️ Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига қонуний ўтказиб олиши мумкин:
➖2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
➖боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
➖давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
➖ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.
✅ Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
➖ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
➖ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
➖ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
➖муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
➖бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
➖ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).
✏️ Имкон қадар ушбу маълумотни кўпроқ одамларга юборинг! Сабаби амалиётда ўзи яшаб келаётган уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини ололмай юрганлар жуда кўп. Ҳудудларга фуқароларнинг муаммоларини ўргангани чиққан вақтимизда ҳар 3 та мурожаатнинг биттаси манашу масала билан боғлиқ ҳолатларга гувоҳ бўлганмиз.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1