🇰🇿 Тоқаев шахсий чегараларни ҳурмат қилиш маданиятига чақирди
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2026 йил 23 август куни Остонада бўлиб ўтган брифингда муомала қилишнинг янги маданиятини шакллантириш борасидаги фикрларини билдирди.
Унинг таъкидлашича:
«Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши, аёлларнинг эркакларни, эркакларнинг эса аёлларни ўпиши яхши эмас. Бизнинг урф-одатларимизда ҳеч қачон бундай бўлмаган. Айниқса, ҳарбий кийимдаги одамлар бундай қилмаслиги керак. Генераллар бир-бирини қучоқлай бошлайди. Бу нима дегани ўзи? Иккинчи жаҳон урушида, Буюк Ватан урушида ғалаба қозонган Совет Иттифоқи маршалларини бир-бирини қучоқлаб, ўпиб турган ҳолда тасаввур қила оласизми?», — деди Тоқаев.
У бу фикрларни мамлакат парламенти сайловида овоз берганидан сўнг ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда билдирди.
Тоқаевнинг фикрича, эркаклар бир-бири билан қўл бериб кўришиши ва қўлни маҳкам сиқиши керак.