Бугун — Халқаро бухгалтерия куни
Бугун аниқ фанларга ихтисослаштирилган соҳа вакиллари ўзларининг касб байрамларини нишонлашмоқда. Айнан шу куни, яъни 10 ноябрь дунёда Халқаро бухгалтерия куни (International Accounting Day) этиб белгиланган. Уни яна Бухгалтерлар куни (Accountantʼs Day) деб ҳам аташади. Ҳатто кўплаб мамлакатларда мазкур сана миллий байрам ҳисобланади.
Хўш, нега айнан 10 ноябрь? Тарихий манбаларга кўра, айнан шу куни, тўғрироғи XV асрнинг сўнгида — 1494 йил 10 ноябрда Венецияда Луки Пачиолининг «Барчаси арифметика, геометрия ва пропорциялар ҳақида» номли асари чоп этилади. Муаллиф шу орқали ўша пайтдаги математика қийматларини умумлаштиришга ҳарақат қилади. Пачиоли ҳақида эса кейинроқ тўхталиб ўтамиз.
Китоб бўлимларидан бири «Ҳисоб-китоблар ва қайдлар ҳақида» деб номланиб, ушбу қисмда Венециядаги бухгалтерия фаолиятига батафсил тўхталиб ўтилган. Шундай қилиб бу бухгалтерия методларига бағишланган биринчи босма асарга айланади. Унда бухгалтерия ишини тўлиқ юритиш учун талаб этиладиган махсус атамалар ҳам келтириб ўтилган. Ўз навбатида асар кейинчалик тижорат бухгалтериясига оид бир қатор кенг тарқалган ишларга асос бўлиб хизмат қилди.
Шундай қилиб Лука Пачиоли бухгалтерия ҳақидаги илк китоб муаллифи бўлиб тарихга кирди. Шунинг учун ҳам уни «бухгалтерия отаси» дейишади. Аслида у ҳеч нарсани кашф қилмаган, соҳа тизимини ҳам ишлаб чиқмаган. Шунчаки Италия Ренессанси даврида венециялик савдогарлар қўллаган усулларни қоғозга туширган, холос. Лекин бу борада биринчи бўлган. Асар чиққан сана эса Халқаро бухгалтерлар куни сифатида қабул қилинган.
Ва бугунги кунгача 10 ноябрь Бухгалтерлар куни сифатида нишонлаб келинмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам ушбу масъулиятли соҳа эгаларини касб байрамлари билан табриклаймиз.