«Ота-онани эъзозлаш – олий бурч» мавзусида жума суҳбати
Бугун, 14 февраль куни Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, устоз Зайниддин домла Эшонқулов ташриф буюрдилар. Ташриф асносида «Ота-онани эъзозлаш – олий бурч» мавзусида жума суҳбатини қилиб бердилар. Суҳбатда Ислом динида фарзанд дунёга келгач, ота-она фарзандини ҳалол ризқ билан боқиши, болага маъноли исм қўйиши, фарзандлари ўртасида адолат қилиш, фарзандларининг яхши кишилар билан дўст бўлишига эътибор бериш, болани одобли қилиб тарбиялаш, яхши ва ёмонни ажратишга, касб-ҳунар ва билим олишга ўргатиш, уйланиш ёшига етганида уларни уйлантириши зарурлиги ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, фарзанд учун ота-онасига яхшилик қилиш қанчалик савобли амал бўлса, унинг зидди ота-онага оқ бўлиш шунчалик оғир гуноҳ бўлиши айтиб ўтилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-онани норози қилишнинг хатарли оқибатларидан огоҳлантириб: «Ота-онасининг ҳар иккиси ёки бирортаси ҳузурида қариликка етса-ю, (уларнинг хизматларини қилишга, розиликларини топишга уринмай) жаннатга кира олмаган киши хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин», деганлар.
Имом Муслим ривояти.
Афсуски, бугунги кунда баъзи фарзандлар ота-оналарини кексайган чоғларида, кунлик зарур озиқ-овқат ёки дори-дармонларсиз, қаровсиз қолдириб, уларга озор бермоқдалар. Ҳатто баъзи ҳолатларда уларни қариялар уйига олиб бориб ташлаш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Ижтимоий тармоқларда ота-онасига қўл кўтарган нобакор фарзандларни кўриб, беихтиёр ёқа ушлайди одам.
Суҳбатдан сўнг жума намози жамоат билан адо этилиб, Қуръони Карим тиловат қилинди, Зайниддин домла юртимиз, халқимиз ҳаққига дуолар қилдилар.
Дарҳақиқат, ёши улуғ отахон-у мўътабар онахонларимизни эъзозлаш ва уларни қадрлаш, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиш барча фарзандларнинг бурчидир.
Аллоҳ таоло ҳаёт бўлган ота-оналаримизнинг умрларини узоқ қилсин, биз фарзандларга эса, уларни хизматларини қилиб, дуоларини олишни насиб қилсин. Ўтганларини Ўз раҳматига олсин, охиратларини обод айласин.
Аллоҳ таоло маърифий суҳбатларни давомли ва манфаатли қилсин.
#juma #shabon
✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube