🌟🌷Кимга гул,
кимга тикан 🍂
Интернет чиққан вақтлар,
"Телеграм", "ватсап"лар.
Кўпайганди росаям,
Яхши-ю ёмон гаплар...
Интернет бало бўлди,
Гўё-ки вабо бўлди.
Қанча сирлар фош бўлиб,
Не юзлар қаро бўлди...
Янги чиққан ҳар майса,
Кимга гул, кимга алаф.
Дерлар: гул, тикан, найза,
Ҳар ким таьбига қараб...
Шундай қилиб интернет,
Роса ваҳима бўлди.
Телеграм кетма-кет,
Минг хил каналга тўлди...
Совға қилиб бир куни,
Ўғлим ажиб телефон.
Деди, сизга келтирдим,
Қаранг," Ойнаи жаҳон"...
Телеграмни босиб,
Интернетга кирасиз.
Оламда нима гаплар,
Барин билиб турасиз...
Шеърларингиз ёзасиз,
Кирасиз каналларга.
Ҳамда жавоб оласиз,
Истаган саволларга...
Ютубда мазза қилиб
Сериаллар кўрасиз.
Ёзган шеърларингизни,
Каналларга берасиз...
Ҳоҳласангиз аудио,
Ҳоҳласангиз видео.
Уйда ўтириб олиб,
Кезаверасиз дунё...
Қўй, болам мени ундай,
Гуноҳ ишга бошлама.
Ўзинг ҳам бундай эгри,
Йўлга қадам ташлама...
Ўқисангиз китоб бор,
Ижод қилсангиз илҳом.
Эҳ, ойижон интернет,
Зўр дастёр ҳуллас калом...
***
Қани бир кўрай-чи, деб,
Бошим суқдим, қизиқиб.
Кириб ажиб оламга,
Кетолмай қолдим, чиқиб...
Шеър ёзмоққа машинка,
Керакмас дафтар-қалам.
Айланиб, "чёрновик"ка,
Исроф бўлмас қоғоз ҳам...
Телеграмга кириб,
Қилсам видеоқўнғироқ,
Чет элдаги жигарим,
Олдимдан чиқди, шундоқ...
Кўп гўзал каналлардан,
Гул, ғунчалар теряпман.
Хайрлисин илиниб,
Дўстларимга беряпман...
Хўп ажойиб, ранг-баранг,
Группалар бор экан.
Топиб олдим зўр гуруҳ,
"Дугонажонлар" деган...
Қандай гўзал, қандай соз,
Яхшиларнинг конийкан.
Хушфеъл, хушрўй, ширинсўз,
Гўзаллар маконийкан...
Бир-бирин кўрмаса-да,
Туғишгандан зиёда.
Катта-кичик ҳурматда,
Диллар йироқ риёдан...
Борингизга минг шукур,
Опа-ю, сингилларим.
Суҳбатларингиз ҳузур,
Гул юз, гулкўнгилларим...
Бўлинг доим соғ-омон,
Аллоҳ сизни асрасин.
Суҳбат қизиган чоғда,
"Вай фай" ўчиб қолмасин.
Ҳа, интернет билганга,
Ибратли даргоҳ экан.
Лек, қалби сўқирларга
Қазилган бир чоҳ экан...
Ким изласа гар иллат,
Ёки ҳоҳласа ғурбат.
Не изласа топаркан,
Ҳикмат излаган, ҳикмат...
Муножот Каримжон қизи ✍
https://t.me/hayotkitobiii
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 📚Хаёт китоби📚
кимга тикан 🍂
Интернет чиққан вақтлар,
"Телеграм", "ватсап"лар.
Кўпайганди росаям,
Яхши-ю ёмон гаплар...
Интернет бало бўлди,
Гўё-ки вабо бўлди.
Қанча сирлар фош бўлиб,
Не юзлар қаро бўлди...
Янги чиққан ҳар майса,
Кимга гул, кимга алаф.
Дерлар: гул, тикан, найза,
Ҳар ким таьбига қараб...
Шундай қилиб интернет,
Роса ваҳима бўлди.
Телеграм кетма-кет,
Минг хил каналга тўлди...
Совға қилиб бир куни,
Ўғлим ажиб телефон.
Деди, сизга келтирдим,
Қаранг," Ойнаи жаҳон"...
Телеграмни босиб,
Интернетга кирасиз.
Оламда нима гаплар,
Барин билиб турасиз...
Шеърларингиз ёзасиз,
Кирасиз каналларга.
Ҳамда жавоб оласиз,
Истаган саволларга...
Ютубда мазза қилиб
Сериаллар кўрасиз.
Ёзган шеърларингизни,
Каналларга берасиз...
Ҳоҳласангиз аудио,
Ҳоҳласангиз видео.
Уйда ўтириб олиб,
Кезаверасиз дунё...
Қўй, болам мени ундай,
Гуноҳ ишга бошлама.
Ўзинг ҳам бундай эгри,
Йўлга қадам ташлама...
Ўқисангиз китоб бор,
Ижод қилсангиз илҳом.
Эҳ, ойижон интернет,
Зўр дастёр ҳуллас калом...
***
Қани бир кўрай-чи, деб,
Бошим суқдим, қизиқиб.
Кириб ажиб оламга,
Кетолмай қолдим, чиқиб...
Шеър ёзмоққа машинка,
Керакмас дафтар-қалам.
Айланиб, "чёрновик"ка,
Исроф бўлмас қоғоз ҳам...
Телеграмга кириб,
Қилсам видеоқўнғироқ,
Чет элдаги жигарим,
Олдимдан чиқди, шундоқ...
Кўп гўзал каналлардан,
Гул, ғунчалар теряпман.
Хайрлисин илиниб,
Дўстларимга беряпман...
Хўп ажойиб, ранг-баранг,
Группалар бор экан.
Топиб олдим зўр гуруҳ,
"Дугонажонлар" деган...
Қандай гўзал, қандай соз,
Яхшиларнинг конийкан.
Хушфеъл, хушрўй, ширинсўз,
Гўзаллар маконийкан...
Бир-бирин кўрмаса-да,
Туғишгандан зиёда.
Катта-кичик ҳурматда,
Диллар йироқ риёдан...
Борингизга минг шукур,
Опа-ю, сингилларим.
Суҳбатларингиз ҳузур,
Гул юз, гулкўнгилларим...
Бўлинг доим соғ-омон,
Аллоҳ сизни асрасин.
Суҳбат қизиган чоғда,
"Вай фай" ўчиб қолмасин.
Ҳа, интернет билганга,
Ибратли даргоҳ экан.
Лек, қалби сўқирларга
Қазилган бир чоҳ экан...
Ким изласа гар иллат,
Ёки ҳоҳласа ғурбат.
Не изласа топаркан,
Ҳикмат излаган, ҳикмат...
Муножот Каримжон қизи ✍
https://t.me/hayotkitobiii
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 📚Хаёт китоби📚