Ювай десам кетмас кўнгил доғларини,
Босиб кетди хазонрезги боғларини,
Тополмадим ошиқ аҳлин соғларини,
Девонавор телба холим кўрганингда,
Айт, нимадир уйғондими юрагингда?
Ошиқлигим Мажнунликдан даракмасми,
Ёки сенга мендай телба керакмасми,
Қулоқ тутгил инграётган юракмасми,
Девонавор телба холим кўрганингда,
Айт, нимадир уйғондими юрагингда?
Изинг пойлаб юрганларинг турна қатор,
Фироқ охир ёзимда хам ёғдирди қор,
Оллох учун рахм айла, қил эътибор,
Девонавор телба холим кўрганингда,
Айт нимадир уйғондими юрагингда?
Хамрохимга айландида “хижрон“ сўзи,
Юз ўгириб кетди мана бахтнинг ўзи,
Ёшга тўлиб қолаверса ошиқ кўзи,
Девонавор телба холим кўрганингда,
Айт, нимадир уйғондими юрагингда?
Азамат ЗИЁ
📚ХАЁТ КИТОБИ📚
Босиб кетди хазонрезги боғларини,
Тополмадим ошиқ аҳлин соғларини,
Девонавор телба холим кўрганингда,
Айт, нимадир уйғондими юрагингда?
Ошиқлигим Мажнунликдан даракмасми,
Ёки сенга мендай телба керакмасми,
Қулоқ тутгил инграётган юракмасми,
Девонавор телба холим кўрганингда,
Айт, нимадир уйғондими юрагингда?
Изинг пойлаб юрганларинг турна қатор,
Фироқ охир ёзимда хам ёғдирди қор,
Оллох учун рахм айла, қил эътибор,
Девонавор телба холим кўрганингда,
Айт нимадир уйғондими юрагингда?
Хамрохимга айландида “хижрон“ сўзи,
Юз ўгириб кетди мана бахтнинг ўзи,
Ёшга тўлиб қолаверса ошиқ кўзи,
Девонавор телба холим кўрганингда,
Айт, нимадир уйғондими юрагингда?
Азамат ЗИЁ
📚ХАЁТ КИТОБИ📚