Ҳаётий сабоқлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қалбингизга кирган инсонга ишонманг. Қадрингизга етган инсонга ишонинг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


💖Биз туғилганимизда қалб билан уланган бўламиз. Ҳеч кимни ёмон кўрмаймиз. Қизғанмаймиз,....Катта бўлганимиз сайин ақлда яшашга ўргатилинамиз. Ва умримиз давомида қалбда яшаш кераклигини англаймиз ё англамаймиз.
Деярли 5 ёшгача қалбимизга ёққан ишни қиламиз, гапирамиз,.....

Болаларча яшашни ўрганайлик..


Ўз замонасининг фиръавнидан ном ҳам, нишон ҳам қолмади. Далилига– мана мен айтмаганимда сизнинг ҳаёлингиздаям йўқ эди. Ва ҳар бир фиръавн шундай хотима топади. Ўлади, кетади, тушдай ҳаёти тугаб, ҳақиқийси қабристонда бошланади.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
22 апрел, 2025
24 шаввол, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Аввалгиларни ғами қорни эди. Қандай тўйғазамиз дея. Ҳозиргиларни ғами ҳам қорни бўлди, қандай ҳазм қилдирамиз дея...


Ҳеч қачон болангиз хато қилишдан қўрқиб қолмасин!

Болангиз хато қилса, уни койиманг, аксинча қаерда хато қилганини кўрсатинг. Яна хато қилса, яна кўрсатинг, эринманг.

Бугун хатоси учун койисангиз, эртага сиздан хатосини яширишга уринади. Натижада на хатосини тўғрилай олади, на кейинги хатоларнинг олдини ола билади. Бир хато эса кейинги хатоларга олиб келаверади.

Шунингдек, хато қилишдан қўрқиб катта бўлган болалар келгусида катта таваккалларга қўл ура олмайди. Бу дегани катта даромад соҳиби бўлолмайди. Бутун умр ўзгаларнинг қарор қабул қилишини кутиб туради. Мустақил қарор қабул қила олмайди. Доимо бошқарилувчи ходим бўлади.

Худди шунингдек ушбу қоида раҳбарларга ҳам тааллуқли. Эътибор беринг, арзимаган хато учун ҳам ходимларини қаттиқ жазолаган раҳбарларнинг жамоада ҳеч қачон ҳурмати бўлмаган. Ҳамма ундан қўрққани учунгина ишлайди холос. Бунақа жамоада ижодкорлик, янгилик деган тушунчалар ҳеч қачон бўлмайди.

Хулоса ўрнида: болангизнинг хато қилишини койиманг. Хато қилишини одатий ҳол сифатида қабул қилинг. Токи сиздан хатосини яширадиган даражага етиб бормасин!


Шундай "Номалар" бор, ҳеч қачон эгасига жўнатилмайди.

Шундай "Туйғулар" бор, изҳор қилинмайди.

Шундай "Инсонлар" бор, унутилмайди асло унутиб бўлмайди...

❓ЯХШИМИСИЗ деб сўрашга қўрқаман баъзан ... ЯХШИ ЭМАСМАН деса... ёрдам қила олмай қийналишдан ёмони йўқ ...

Аллоҳ сизу-бизни ёрдам қилишга қодир қилсин!

687 0 15 1 21

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
21 апрел, 2025
23 шаввол, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин "Сизлардан фойда олмай
ман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди" деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган "гап" чиқди: "Шундан икки дона беринг"...
Мен уялиб кетдим. "Майли, бераман" деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари "намоз ўқишармикин?" деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. "Ҳа, намоз ўқийсизларми?" деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди... Бир оз сукутдан кейин "Жумъа намозига чиқиб турамиз" деди кимдир. "Бошқа намозларничи?" деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина "йўқ" дея олдик. Сотувчининг қўли муааллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан "Майли, мен мусулмонман, айтган нарҳимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!" деди...

Салим АЙЮБИЙ

832 0 11 1 23

Мен ўзим ўқиб уч ерида йиғлаб юбордим... Ё ростдан таъсирли ё умр адоғида кўнгли бўш бўлиб қоляпман.
К.Б.

Асал_мўжизаси [Wed] 756
Аждодларимиз билан оғзимизни тўлдириб мақтанаверибмизу, уларга муносиб авлод бўлиш эса хаёлимизга ҳам келмабди. Нақадар худбинмиз. 😞

---------------

УЗУК ВОҚEЪАСИ

Қуйида бир неча кишилардан эшитилган воқеъалар тўпламини ҳавола қилмоқчиман. Аввалини ўзимдан бошлай қолай...

Истанбулдан бошқа шаҳарга қатновчи автобусга чиқдим. У тарафларни яхши билмаганим учун шаҳардан чиққанимиздан кейин ҳайдовчидан яна бир марта сўраб олдим. Тушунтириб бўлгандан кейин мендан "қаерликсиз?" деб сўради. "Ўзбекистонликман" дедим. Ҳайдовчи катта тезликда кетаётган автобусни бирданига тўхтатиб ўрнидан турди. Нима бўлаётганини англамай қолдим. Ҳаёлимга ҳар нарса келди. "Ўзбекистонликман дедим, нафрати бормикин?..." деб ўйлаб турганимда ҳайдовчи иккала қўлини дуога очиб "дуо қил, дуо қил..." деди. "Нега, нега мен дуо қилай?" дедим ҳайрон бўлиб. "Дуо қил. Дуо қил қардошим, зотан сен Бухорий авлодисан" деди. "Дуо қилиш бизларга қолдими?" дердим ичимда. Унинг ихлос билан боқиб турган кўзидан шашқатор ёш оқарди...

--------

"Мамалакатимиз футболчиларининг мухлислари қаторида Мисрдаги ўйингоҳга кирдик. Ўйинчиларимизга далда бўлиш учун "Ўзбекистон, Ўзбекистон!" деб ҳайқира бошладик. Бир пайт стадионнинг бошқа тарафидан "Бухорий, Бухорий!" деб мисрликларнинг биздан-да қаттиқроқ овозда жўр бўлиб қичқиришаётганини эшитиб қолдик. Бизнинг овозларимиз Имом Бухорий мухлисларининг овозлари остида сустлашиб кетди...

--------

Бундан анча йил аввал бир танишим қўнғироқ қилди. "Мусофир меҳмонларим бир эди, Бухорога боришмоқчи, илтимос, сиз билан бориб келсак."... Меҳмонлар олим одамлар бўлиб, ҳадис илмида изланишлар олиб боришаркан. Уйи Макка шаҳрида, шундоққина ҳарамнинг яқинида экан. Бухорои-Шарифга кираверишда Ситораи Моҳи Ҳоссага олиб бордим. Саройга кирганимизда меҳмон "Бу ер қаер?" деб сўради. "Амир Олимхоннинг саройи" дедим. Бизни бошқа ерга олиб боринг" деди. Кирмасдан кетдик. Мир Араб мадрасасига бордик. Мадраса ҳовлисига кирганимизда Қурони Каримдан дарс берилаётгани жаранглаб эшитилиб турганди. Устоз бир оятдан ўқир, талабалар уни қайтаришарди. Ёнимизда турган меҳмон бирдан катта-катта қадамлар ташлаб мадраса ҳовлисининг ичида икки қўлини юқорига кўтариб йиғлай бошлади. Йиғисининг орасида "Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, шундоқ жойлар ҳам бор экан-а, Аллоҳу Акбар" дерди... Саройга олиб борганимдан ҳижолат бўлдим...

--------

Имом Бухорий масжидларига зиёратга бордик. Четдан келган меҳмонлар бор экан. Ўша ердаги кишилардан Имом Бухорий Хазратларининг асл қабрларини сўрашди. Кўриниб турган қабр рамзий эканлигини, асл қабрлари унинг остидалигини, хозир таъмир ишлари кетаётгани учун уни очиш мумкинмаслигини айтишди. Меҳмонлар қайта-қайта илтимос қилди, рухсат ололмади. Уни кўриб турганим учун раҳмим келиб ёрдам бергим келди. Бир танишимга қўнғироқ қилдим. Ҳолатни тушунтирдим. "Вазиятни ўрганиб, бир оздан кейин жавобини айтиб юбораман" деди. Ҳақиқатда талаб қаттиқ эканини айтиб, кечаси соат ўн иккидан кейин келишларини, ўшандагина очдириб бераолишини айтди. Меҳмонлар рози бўлди. Буларни кутиб калит эгалари ҳам кетмайдиган бўлди. Мен ҳам қолдим. Келишилган вақтда масжидда кўришдик. Эшикни очиб беришди. Биз ҳам улар билан пастга тушдик. Меҳмон қабр олдида "Дунё ишлари деб, сизни зиёрат қилиш учун нақадар кеч қолдим" деб эзилиб йиғларди. Пастга тушишга эринган шерикларимизнинг эса, "парвоси палак"лигича турарди...

--------

Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нарҳини сўрадик. "1400 жунайҳ" деди. Бир оз нарҳини тушириб беришини илтимос қилдик, "Қаерликсизлар?" деди. "Ўзбекистонлик, Мовароуннарданмиз, Бухорий юртидан" дедик. "Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз" деди. Бизга ёқиб кетди. "Яна қандай олимлар бўлган?" деб сўради. "Имом Термизий" дедик. "МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми?" деди бири ишонқирамай. "Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган" дедик. "Яна ким?" "Имом Замахшарий" дедик. Сотувчи "МашаАллооооҳ" деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди.




КАЪБА ЕРНИНГ МАРКАЗИ

Узоқ даврлардан буён баъзи мусулмонлар орасида “Нима учун намоз чоғида Каъбага юзланиш керак ва нима сабабдан Олий Зот Маккани бошқа жойлардан афзал билиб улуғлаб, ”харам” - ёпиқ деб атаган?” деган савол сўраб келинган. Қуръондаги илмий маълумотлар бўйича машхур тадқиқотчи Залюла Нажаара бу борада Пайғамбарнинг соллоллоху алайхи васаллам қуйидаги хадисларига таянади: “Макка сувдаги кичик ер бўлаги эди ва бутун қуруқлик у ердан тарқалган”.

Қохира университети жўғрофия бўйича профессори, мисрлик мутахассис доктор Хусайн Камолиддин мазкур фикрни ривожлантириб шуни аниқладики, сув устидаги вулқон харакатлари туфайли биринчи қуруқлик хозирги Каъба ўрнида пайдо бўлган. Кейинчалик ер ўша жойдан кенгая бошлаган. Бунгача эса сайёрамиз сув билан тўла қопланган. Бундан ташқари, узоқ муддатли ўлчовлар ва хисоблаб чиқишлардан сўнг Каъба, Макка қуруқликнинг қоқ ўртаси эканлиги аниқланди. Агар барча қитъалар бирлаштирилса, бунинг гувохи бўлишимиз мумкин.

Мазкур илмий кашфиёт расмий тарзда 1977 йилнинг ноябр ойида эълон қилинган эди. Олимлар шуни хам аниқладиларки, айнан ўша ернинг ўзида (Араб ярим ороли жойлашган жойда) қадимда Хондвана номли умумий қитъа мавжуд бўлган, кейинчалик еттига бўлиниб кетган. Ушбу умумий қитъанинг пайдо бўлиши Палеозой даврига тўғри келади. Ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолиши Мезозойнинг биринчи даврига тўғри келади. Лекин тахминан 180 млн. йиллар бурун Мезозойнинг иккинчи ярмига келиб глобал тектоник харакатлар натижасида Хондвана материкаси қатор қитъаларга бўлина бошлади ва натижада биз бугун билган шаклга келди.

Хусайн Камолиддин яна қўшимча қилиб ёзадики, Маккада, яна хам тўғрироғи Каъба жойлашган жойда Ернинг магнит маркази жойлашган. Олимнинг хулосасига кўра, Ернинг магнит қутблари алмашса хам Каъбадаги магнит марказ жойида қолар экан. Буни олим Ернинг турли нуқталаридан Каъбага нисбатан йўналишларни ўлчаганидан кейин аниқлади. Ушбу йўналишларнинг хар томондан Маккадаги Каъба томон олиб борувчи магнит чизиқлар.


Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз☝️

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.☝️

Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз - ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.☝️

Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз - у йўлни тополмайсиз.☝️

Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.☝️

Сиз ёмонликни кутсангиз - у келмай қолмайди.☝️

Касалликдан қўрқсангиз  - бемор бўласиз.☝️

Омадга ишонсангиз  - уни яратасиз.☝️

Баҳтни кутсангиз  - у сиз томон йўлга чиқади.☝️

(Синовдан ўтган)

871 0 20 3 13

Эсингизда тутинг ва ҳеч қачон унутманг!
Ожиз эркакларгина ҳаммасига айбдор аёллар деб ўйлайдилар.

653 0 14 2 12

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.


​​​​​​Соф муҳаббатда нуқта бўлмайди.
Балки, уришиш, тортишиш, аразлаш ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Аммо ҳеч бир сабаб ва баҳонасиз соф муҳаббат тўхтаб қолмайди. У юракда яшашда ва ҳаётингизда ўсишда давом этаверади. Уни тафаккур ақли билан синашга уринманг. Чунки муҳаббат мияда эмас, юракда яшайди.❤️

753 0 23 2 17

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба!
20 апрел, 2025
22 шаввол, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Ҳаётингизда пулингиз етмаган китобларни совға қилиб берадиган инсонингиз бўлсин!

Кимки сиз учун бир китоб совға қилса — у шунчаки бир саҳифа эмас, балки бутун бир дунё эшигини очиб берди, деганидир. Китоб олиб бериш — бу илмга бўлган муҳаббат, дўстликнинг энг гўзал кўриниши!

Шу боис, китоб совға қилган инсонларга раҳмат ва дуолар бўлсин!
Улар шундай яхши инсонларки, сиз ўқимоқчи бўлган, лекин ола олмаган илм эшикларини сиз учун очиб берганлар.

Ана шундай инсонлардан бўлишга ҳаракат қилайлик. Китоб беринг, илм улашинг, савобга шўнғинг!
Ким билсин — бир китоб бир инсоннинг ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин!

Китоб жавонидаги бўш жойларда сиз совға қилмоқчи бўлган китоблар ўрин олиши мумкин.)

Шамс.....

811 0 17 1 18

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган бу ҳадис шарифда, кимки кўз тегишидан, камбағалликдан, умидсизликдан ва жинниликдан сақланмоқчи бўлса, унга пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини олиш тавсия қилинган.

Бу ҳадиси шарифни Дайламий роҳматуллоҳ алайҳ ўзининг китобларида келтирган.

Ҳадиси шарифнинг матни:

"من اَراد ان يأمن شكاية العين والفقر والرجى والجنون فليقص أظافره يوم الخميس بعد العصر"

Таржима:
"Кимийки кўз тегиши, камбағаллик, умидсизлик ва жиннилик (каби офатлар) дан сақланмоқни истаса пайшанба куни аср намозидан кейин тирноқларини олсин."

Ҳадиси шарифнинг шарҳи:

Кўз тегиши (العين): Исломда кўз тегиши ҳам душманликка, ҳам салбий таъсирга олиб келиши мумкинлиги айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, кўз тегишидан сақланиш учун дуо қилишни, шифо ва яхши амаллар қилишни тавсия қилган.

Камбағаллик (الفقر): Камбағаллик, инсоннинг иқтисодий аҳволи ёки рухий нуқсони бўлиб, ундан сақланиш учун Аллоҳдан ёрдам сўраш ва ишда самарали бўлиш тавсия қилинади.

Умидсизлик (الرجى): Умидсизлик, инсоннинг қайғуси ва рухий қийинчиликка тушиб қолишини англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳар қандай қийинчиликда Аллоҳга таяниш ва сабр қилишни буюрган.

Жиннилик (الجنون): Жиннилик — бу ақлий саломатликнинг бузилиши. Бунда, рухий соғломлик ва қалбнинг поклиги ҳам муҳимдир.

Амалий тавсия:

Ушбу ҳадисдан чиқарилиши мумкин бўлган муҳим хулоса: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиясига кўра, тирноқ олиш (яъни тозаланиш) маълум бир вақтда амалга оширилиши керак. Бунинг ортидан нафснинг покланиши, гўзаллик ва руҳий поклик орқали камбағаллик, умидсизлик ва жинниликдан сақланишга эришиш мумкин.

Муддат:

Ҳадисда махсус пайшанба куни аср намозидан кейин амалга оширилиши тавсия қилинган. Бу вақтда амал қилиш, инсонга Аллоҳнинг раҳматини ва ҳар қандай офатдан сақланишни таъминлаш учун махсус белгилаш бўлиши мумкин.

Манба: "Дурратун Носиҳийн" ва баъзи маънавий тарбиявий рисолаларда келтирилган ҳадислардандир.

Бу ҳадис орасида амалий тавсия бор: тирноқ олишнинг вақти ҳақида. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан муайян амалларни муайян вақтда қилишни тавсия қилганлар, бу амаллар руҳий ва жисмоний покликка хизмат қилади.

Аллоҳ таоло бизни ҳар қандай ёмонликлардан сақласин. Илтимос, бу ҳадисни ёдга олиб, ҳаётимизда амал қилишга ҳаракат қилайлик.

Бу ҳадиснинг шарҳи ва унинг амалий аҳамиятини ўрганиб, ҳаётимизда ундан фойдаланиш жуда муҳим.

Шамс.....


- Лайлодан сўрабдилар:
Мажун сени кўпроқ севдими ёки сен уни кўпроқ севдингми?
- Лайло:
Албаттаки, мен кўпроқ севдим....! Дебди.
Ҳамма бу жавобга жуда ҳайрон бўлибди.
- Қандай бўлар, у сенинг ишқингдан чўлларда кезди...
Ақлини йўқотди...!
- Лайло:
У ишқини ҳар доим тилларда дастон қилди, хаммага англатди, ичини бўшатди.
Mен ҳеч кимга сўзлай олмадим, юрагимда бир сир каби сақладим.
Шундай экан сиз айтинг ким жуда кўпроқ севди?

Келинг, яхшиси бу саволга Мавлоно ҳазратлари жавоб берсин:

Ишқда гапирмоқ, ишқдан баҳс этмоқ йўқдир.
Ишқни яшамоқ бордир.
Ишқда шивирламоқ (умид қилмоқ) кўз ёши тўкмоқ бордир.
Бу кўз ёшлари сенга кифоядир.

Ишқ жим бўлмоқдир Эй севгили....
Англадимки, чуқур ва сирларла тўла бўлган ҳар нарса жим бўлади.


МЕНИНГ ОНАМ

Онамнинг кўзлари хумор эмас-у,
Нимадир бор эди...
Кўнгилга яқин.
Бошқачароқ эди.... ёки ҳамманинг
Онаси шундайми,
Билмадим тағин.

Менинг онам бироз дардчилроқ эди,
Ажини кўп эди юзида жуда.
Эшитишни яхши кўрарди,
Гапиравермас эди ҳуда-беҳуда.

Серфарзанд эди-да Оймомо мисол,
Набиралар сиғмас эди қучоққа.
Отамга боғланиб қолганди қаттиқ,
Олиб кетди чидай олмай фироққа.

Она десам, тутилади забоним,
Бийрон тилларимга келмайди бир сўз.
Қанийди, қалбимга забон битса-ю,
Онамни ҳаммага қилсайди кўз-кўз.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.