Чехов номидаги халқаро театр фестивали 2025 йил дастурини эълон қилди. Унда кўплаб Осиё, Лотин Америкаси, Европа, Африка, ҳамдўстлик давлатлари театрлари қатнашади. Олдинги икки фестивалда Ўзбекистондан Сирдарё вилоят театри ўз спектаклларини кўрсатган эди, 2025 йил дастурига ўзбек театрлари киритилмаган. Фестивалда қўшни Қозоғистондан "StarTDrama" лабораторияси "Султан Бейбарыс" спектакли билан қатнашади. Фестивал спектакллари 23 майдан 25 июлгача намойиш қилинади.